ТОҒ ЖИНСЛАРИНИНГ БУРМАЛАНИШИ

ТОҒ ЖИНСЛАРИНИНГ БУРМАЛАНИШИ, бурмаланишнинг ҳосил бўлиши — тектоник деформациялар натижасида тоғ жинслари катламларининг эзилиб, бурмаланиш жараёни. Бурмалар мажмуаси шакли, келиб чиқиши ва ҳосил бўлишининг кинематик шароитларига қараб фарқланади. Тоғ жинсларининг бурмаланиши морфологик белгиларга қараб тўлиқ, голоморфли ёки узун, ингичка бурмалардан ташкил топган, қавариқ (антиклиналь) ва ботиқ (синклиналь) бурмаланган зоналарни мунтазам тўлдириб турувчи чизикди (альпинотипли); узуқюлукли ёки алоҳида, тарқоқ, кўпроқ антиклиналь бурмаларга якин турли шаклдаги (валлар, гумбазлар, нотўғри кўринишли кўтарилмалар) тўғри ётган қатламлар майдонлари билан бўлинган гуруҳлардан ташкил топган идиоморфли; оралик, бурмаланишли ва б. типларга бўлинади. Тўлиқ бурмаланишда ҳудуднинг қамма майдони антиклиналь ва синклиналь бурмалар билан банд бўлиб, горизонтал катламлар учрамайди. Унда, асосан, сурилиш ва ушалиш, тоғ жинсларининг жипслашиши ва метаморфизми содир бўлади. Узуқюлуқ бурмаланишга брахиантиклиналь ва брахисинклиналлар, кўтарилмалар, гумбазлар, диапир бурма ва б. киради. Уларда тик тектоник бузилишлар кўп учрайди. Оралиқ бурмаланишлар 2 хил: қиррасимон ва сандик,симон бўлади. Қиррасимон бурмаланишда жарлик, сиқиқ антиклиналь ва кенг текис синклиналлар навбатманавбат келади, тог олди букилмаларида учрайди. Сандиқсимон бурмаланиш сандиқсимон антиклиналь ва синклиналлардан иборат. Турли даврларда ҳосил бўлган турли ёшдаги бурмаланишлар маълум. Мас., Байкал (токембрий охири — кембрий боши), Каледон (қуйи палеозой охирида), Герцин (юқори палеозойда), Киммерий ёки Тинч океан (юқори юра ва бур даврларида) ва Альп (кайнозойда) бурмаланишлари. Тоғ жинсларининг бурмаланишини ўрганиш фақат назарий эмас, балки амалий аҳамиятга эга, чунки бурмали деформациялар фойдали қазилмалар ётишининг тавсифига ва концентрациясига таъсир кўрсатади. Тоғ жинсларининг бурмаланиши пайтида нефть, газ ва баъзи бир руда конлари ҳосил бўлади ва тўпланади. TOF ЖИНСЛАРИНИНГ ЁТИШИ – Ер пўстида тоғ жинсларининг шакли ва фазовий жойлашуви. Чўкинди тоғ жинслари бузилмаган ҳолатда дастлаб горизонтал жойлашади. Тоғ жинслари дастлабки ётишининг бузилиши ёки дислокацияси 2 сабаб билан: эндоген — тектоник ҳаракатлар ва экзоген — кўчки, ўпирилиш, тоғ жинсларининг эришига сабаб бўлувчи ер юзасидаги ва айниқса, грунт сувларининг фаолияти натижасида содир бўлади. Тоғ жинсларининг бурмаланиши чўкинди тоғ жинсларининг тўпланиш шароити бўйича 3 хилга ажратилади: трансгрессив, регрессив ва миграцион ётиш. Тоғ жинсларининг бурмаланиши 3 асосий гуруҳ: бурмаланган ёки пликативли (қатламлар яхлитлиги бузилмаган), узилишли ёки дизъюнктивли (узилиш билан), магматик массаларнинг сингиб кириши ёки илгари ҳосил бўлган тоғ жинслари қатламларида юқори қайишқоқликка эга бўлган жинсларнинг (тузлар, гипелар) бузилиш шаклларидан иборат. Қатламларнинг турли ёшдаги мажмуалари кўпайганда Тоғ жинсларининг бурмаланишининг 2 асосий типи: мувофиқ ва номувофиқ ётиши фарқ қилинади. Бу терминлардан стратиграфик ва структуравий ўзаро муносабатларни аникдашда фойдаланилади. Магматик тоғ жинслари турли хил шаклларда ётади. Ер юзасига оқиб чиққан лавалар оқим ва қоплам (эффузив тоғ жинслари) кўринишида совийди; ер юзасидан унча чуқур бўлмаган жойда магманинг совиши натижасида штоклар, томирлар, дайкалар, плитасимон қия жисмлар (силлар), лакколитлар (экструзив ва гипабиссал тоғ жинслари) вужудга келади. Магма 1,5—2 км чуқурликда совиганда штоклар ва батолитлар (интрузив тоғ жинслари) ҳосил бўлади. TOF ЖИНСЛАРИНИНГ МЕТАМОРФИЗМИ (юн. metamorphoomai — ўзгараман) — Ер пўстидаги тоғ жинсларининг минерал ва кимёвий таркиби, структура ва текстураларининг ҳамда чуқур флюидлар (учувчи компонентлар), босим, тра таъсири остида мантиянинг жиддий ўзгариши. «Тоғ жинсларининг бурмаланиши» термини инглиз геологи Ч. Лайель томонидан 1883 й. да киритилган. Тоғ жинсларининг бурмаланиши ҳар доим тектоник дислокациялар (бурмаланиш, чуқур ёриқлар), баъзан магматик массаларнинг кўтарилиши билан боғлиқ бўлиб, жинслар эримаган кристалл (қаттиқ ёки пластик) ҳолатида (уларга нураш, чўкиндиларнинг диагенези ва цементланиши, ер юзасига яқин жойлардаги жипелашиш жараёнлари тегишли эмас) содир булади. Дислокациялар Ернинг чуқур зоналаригача етиб бориб, флюидларнинг юқорига йўналган оқимининг ҳосил бўлиши ва магматизмнинг ривожланишига олиб келадиган транинг кўтарилишини, Тоғ жинсларининг бурмаланишини, эндоген конларнинг ҳосил бўлишини тезлаштиради. Бу жараёнлар генетик жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлиб, Ер пўсти эволюцияси суръати давомида жисмларнинг юқорига йўналган миграциясини акс эттиради. Тоғ жинсларининг бурмаланиши метаморфик тоғ жинсларининг минерал таркибини аниқговчи омиллар бўлиб, тра (Т), метаморфизм ривожланишининг чуқурлиги билан аниқланадиган литостатик босим (Ps) ва баъзан НО2, Н2, СО2, СН4, H2S, С12, Ғ2 ва б. флюидларнинг таркибига кирувчи кимёвий газларнинг потенциаллари хизмат қилади. Бу омилларнинг муносабатида (асосан, Т, Ps, PH20), метаморфик жинсларда (метаморфизм фациялари) энг асосий минералларнинг турғунлик областлари ажралиб туради, унинг асосида метаморфизм даражасини ўрганиш ва барча метаморфик жинсларнинг бўлиниши ётади. Бир ёкламали босим (стресс) Т. ж. м. нинг омили бўлиб хизмат қилмайди, чунки унда янги минераллар ҳосил бўлмайди. ТТТу билан бир вақтда метаморфик тоғ жинсларининг текстурасига таъсир қилиб, флюидлар учун жинсларнинг ўтказувчанлигини кўпайтиради. Тоғ жинсларининг бурмаланиши учувчи компонентларнинг (Н2О, СО2, О2) фақатгина таркиби ўзгарганида, шартли равишда изокимёвий, бошка компонентларнинг (К2О, Na2O, CaO ва б.) ўзгариши билан боғлиқ бўлганда аллокимёвий; тоғ жинслари кимёвий таркибининг интенсив (жадал) локал ўзгаришларида, компонентларнинг бир қисми буткул ҳаракатдаги таркибга ўтганда Тоғ жинсларининг бурмаланиши метасоматизм дейилади. Дастлабки минералларнинг кимёвий таркиби ўзгариши даражаси, изокимёвий метаморфизм — аллакимёвий метаморфизм — метасоматизм жараёнлари билан бир қаторда ўсиб боради. Тоғ жинсларининг бурмаланиши жуда катта ҳажмдаги тоғ жинсларини қуршаб олиши мумкин (тоғ жинсларининг регионал метаморфизми) ёки маҳаллий бўлиб, отқинди жинслар билан контактда (контактли метаморфизм) ёки ёрикдарда (ёрикди метаморфизм) бўлади. Геосинклиналь ривожланиши тарихида эрта (гранитгача) бўлган натрий тавсифидаги (сплитлар, альбитхлоритли ва глаукофанли сланецлар, эвкогитларнинг ҳосил бўлиши), плагиогранитларнинг шаклланиши билан боғлиқ (плагимигматитлар, плагигнейслар, альбитли слюдали сланецлар ва б.) ёки нормадаги калий гранитли (мигматитлар, гнейслар, слюдали сланецлар, филлитлар ва б.) Т. ж. м. фарқ қилинади. Геосинклиналларнинг эрта ривожланишида, метаморфик минтақалар эволюциясида метаморфизмнинг натрийли тавсифи, метаморфлашган эритмаларда калийнинг роли кучайиши йўналишида ўзгаради. Тра кўтарилганда содир бўладиган Тоғ жинсларининг бурмаланиши прогрессивли деб аталади. У туб жинсларда учувчи компонентларнинг йўқолиши мобайнида кузатилади. Тра пасайган вазиятдаги тескари жараён тоғ жинсларининг регрессивли метаморфизми дейилади. Такрорий регрессивли метаморфизм диафторез деб аталади (яна Қ. Петрография).


Кирилл алифбосида мақола: ТОҒ ЖИНСЛАРИНИНГ БУРМАЛАНИШИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТЕКТОНИК ДЕФОРМАЦИЯЛАР
ТОШКЕНТ
Туш таъбири ўзбек тилида
ТЕКТОНИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты