СКЛЕРОТИНИОЗЛАР

СКЛЕРОТИНИОЗЛАР, склероцияли чириш — ўсимликларнинг замбуруғли касаллиги. Sclerotinia graminearum замбуруғи қўзғатадиган кунгабоқар, сабзи, бодринг, саримсоқ, карам (айниқса, сақлаш даврида) оқ чириши, кузги ғалла экинлари С. и. катта зарар келтиради. Замбуруғ споралари кузги ёш ниҳоллар баргларига тушиб, барг оғизчалари орқали тўқималарига киради ва споралар ҳосил қилади. Баҳорда 1—6 мм катталиқда қора қаттиқ юмалоқ ёстиқчалар — склероцийлар пайдо бўлади. S. roefsii замбуруғи қўзғатадиган жануб С. и ерёнғоқ, тамаки, картошка ва б. ни зарарлайди. Ғўзада касалликни S. gossypii Jacr. замбуруғи қўзғатади. Касалланган кўсакдаги толанинг технологик сифати бузилади.

Кураш чоралари: ўсимликларнинг ётиб қолишига йўл қўймаслик, кеч кузда суғормаслик. Кузги экинлар экиладиган майдонлар чуқур шудгор қилинади, бегона ўтлар йўқотилади, уруғлик экишдан олдин дориланади, помидор ва бодринг экилган майдонларда роврал, ронилан ёки сумилексни бўр ёки оҳак билан аралаштириб қўллаш (чангитиш, пуркаш) тавсия этилади.


Кирилл алифбосида мақола: СКЛЕРОТИНИОЗЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БЕГОНА ЎТЛАР
КАРАМ
АЛМАШЛАБ ЭКИШ
КАРТОШКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты