КАРТОШКА

КАРТОШКА (Solanum tuberosum L.) — томатдошлар оиласига мансуб туганак мевали кўп йиллик ўтсимон ўсимлик; асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бири бўлган бир йиллик озиқ-овқат, техника ва хашаки экин. Ватани — Жан. Америка. 150 га яқин ёввойи ва маданий турлари аксарият Жан. ва Марказий Америкада ўсади. Деҳқончиликда 2 тури анд Картошкаси (S.andigenum) ва чили К. ёки европа К. си (S.tuberosum) бир йиллик экин сифатида экилади. Картошкани Американинг тубжой аҳолиси бундан тахм. 14 минг йил илгари экиб келган. Европага 1565 й. келтирилган. Россияда 18-а. бошларида экила бошлаган. Ўзбекистонга эса 19-а. нинг 70-й. ларидан бу ерга кўчиб келган руслар ва татарлар олиб келишган. Жаҳон бўйича Картошка экилган умумий майд. 17,9 млн. га, ҳосилдорлик 16,3 т/га, ялпи ҳосил 294,3 млн. т (1999). Ўзбекистонда экин майд. 52 минг га, ҳосилдорлик 12,7 т/га, ялпи ҳосил 729,8 минг т (2000). Хитой (3 млн. га), Польша (1,2 млн. га)да кўп экилади.

Картошка озиқ-овқат ва ем-хашак сифатида, шунингдек, крахмал, спирт, глюкоза, декстрин ва б. маҳсулотлар олишда хом ашё сифатида ишлатилади. Картошка туганаги таркибида 75—80% сув, 23,7% қуруқ модда, шу жумладан, 17,5% крахмал, 1—2% оқсил, 0,5% қанд моддаси, 1% минерал тузлар, шунингдек В,, В2, В6, С, РР, Д витаминлари ва провитамин А (каротин), пўстида эса заҳарли модда — солонин бор. К. кишиларнинг озиқ-овқат рационида муҳим ўринда туради. Физиологик тавсия нормаларига кўра, бир киши учун йиллик Картошка истеъмоли микдори 45 кг ни ташкил этади.

Картошка намсевар (айниқса, гуллаш ва туганак тугиш даврида), ёруғсевар, бир қадар совуққа чидамли ўсимлик. Тупроқда туганакдаги куртаклари 5—8° да уна бошлайди. Туганаклари ва уруғидан кўпаяди. Меристема усули билан вируссиз уруғлик олиш технологияси ишлаб чиқилган.

Картошка ўсимлиги бўйи 50—80 см, 3—6 пояли. Поясининг ер остки қисмида ер ости новдалар — столонларда туганаклар — К. пайдо бўлади. Картошкаси окдан то қизил тусгача ва турли шаклда булиб, сиртидаги чуқурча — кўзчаларидан келгуси йил янги поялар ўсиб чиқади. Илдизи попук илдиз типида. Барглари жуфт патсимон булинган, сарғиш-яшилдан тўқ яшилгача. Гули 2 жинсли, оқ, оч бинафша тусда, 2—3 тадан, баъзан 4 тадан жойлашган. Ўзидан, гоҳо четдан чангланади. Ўзбекистон шароитида Картошканинг кўп навлари ғунчалари тўкилиб, гулламайди. Меваси 2 чаноқли, кўп уруғли, серсув резавор.

Вегетация даври 60—150 кун. К. пишиб етилиш муддатларига қараб тезпишар (майсалашидан етилишига қадар 60—65 кун), ўртача тезпишар (70—80 кун), ўртача кечпишар (ПО— 120 кун), кечпишар (130—150) навларга бўлинади. Туганагини ва уруғини экиб кўпайтирилади. Қора ёки қумлоқ тупроқли ерларда мўл ҳосил беради. Картошка сабзавот алмашлаб экиш тизимида карам, бодринг, полиз ва дуккакли дон экинлардан бўшаган ерларда етиштирилади. Эртаги Картошка етиштиришда уруғлик 20—40 кун яровизация қилинади (махсус ёруғ хонада ниш чиқариши таъминланади). Картошка экиладиган ернинг гектарига 60—150 кг азот (озиқ модда ҳисобида), 100—200 кг фосфор ва 30—60 кг калийли минерал ўғит, 15—20 т гўнг солинади, чуқур ҳайдалади. Экиш учун, асосан, ўртача катталикдаги (50—80 г) Картошка ажратилади. Қатор ораларини 60, 70, 90 см, қатордаги туп оралиғини 25, 30 ёки 35 см қилиб 8—12 см чуқурликда экилади. Экиш нормаси гектарига 2,5—4 т. Интенсив технологияда ўртача ҳосилдорлик 42—44 т/га ни ташкил қилади.

Ўзбекистон шароитида фақат озиқовқат мақсадларида етиштирилади. Эртаги Картошка фев. охири — мартда, жанубий р-нларда ҳатто кеч кузда (окт,-ноябрда), кечкиси май охири — июнда экилади. Картошка қатор оралари ўсув даври давомида бир неча марта юмшатилади, 500—800 м2/га нормада эртагиси хар 7—10 кунда (7—8 марта), кечкиси ҳар 8—10 кунда (10—15 марта) суғорилади, озиқлантирилади.

Ўзбекистонда экиладиган асосий навлар: Ақраб — Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик и. т. ин-тида чиқарилган ва республикада 1996 й. дан р-нлаштирилган. Ўртача кечпишар, пўсти кизил, эти оқ, кўзчалари чуқурроқ, юмалоқ, ўртача вазни 100 — 130г,3арафшон — Самарқанд қишлоқ хўжалиги ин-тида яратилган ва республикада 1985 й. дан р-нлаштирилган, тезпишар, серҳосил, кам крахмалли нав. Чўзиқ-овал шаклда, пўсти оч-сарғиш, силлиқ, серкўз; Тўйимли — Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик и. т. ин-тида яратилган, республикада 1995 й. дан р-нлаштирилган. ўртача кечпишар, иссиққа чидамли нав. Тугунаклари оқ, юмалоқ, эти оқ, кўзчалари чуқурроқ, оғирлиги ўртача 110—130 г; Ум ид — Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик и. т. ин-тида яратилган, 2001 й. дан р-нлаштирилган, ўртача тезпишар, эртаги ва кечки муддатларда етиштиришга ярокли, туганаги шакли чўзиқ-овал, эти сариқ.

Россияда чиқарилган навлардан Седов (эртапишар, серҳосил, юмалоқ, йирик, оқ, яхши сақланади, айнимайди); Лорх (ўртапишар, серҳосил, туганаклари йирик, думалоқ-овал, ранги оқ, серкрахмал); Фаленский (ўртапишар, эти сарғиш-оқ, кам кўзли, туганаклари оқ, чўзиқ овал шаклда); Голландияда чиқарилган навлардан 1998 й. дан бошлаб Диамант (ўртача кечпишар, туганаклари текис, сарғиш, мазали); Кондор (тезпишар, ранги қизил, пўсти силлиқ, серкўз); Кардинал (ўртача кечпишар, ранги қизил, пўсти силлиқ, серкуз) ва б. экилади.

Кас ал л и кл ари : сўлиш касаллиги — касалланган ўсимлик сўлийди, кейинроқ қуриб қолади. Ўсимлик пояси кесиб қаралганда зарарланган най тўқималари қўнғир тусда бўлади. Касаллик иссиқ кунларда кўпроқ тарқалади; макроспориоз — баргларида қўнғир тўгарак доғлар пайдо бўлади. Кейинчалик катталашиб, баргни бутунлай қоплаб олади, бундай барглар қурийди. Касаллик ўсимлик поясига ҳам ўтиб, улардан чўзиқ қўнғир доғлар ҳосил қилади; қора ч и р и ш — поя ҳамда пастки барглар сарғаяди, юқоридагилари қайиқча шаклида буралади. Кейинчалик поянинг остки қисми қораяди, ингичкалашади, картошка ҳосил бўлмайди; ҳалқасимон чириш — касалликнинг бошланишида Картошка палаги сўлийди, туганаги чирийди (кесилганда қўнғир ҳалқасимон чириш кўринади). Картошканинг айниши, готика, майда барглилик, баргларнинг буралиши каби касалликлар ҳам Картошканинг нормал ўсиши, ривожланиши ва ҳосилига жиддий зарар етказади.

Зараркунандалари: Ўзбекистон шароитида Картошка, кўпинча, Колорадо қўнғизи, шира (ўсимлик бити), кузги тунлам, картошка нематодаси, қўнғир кана, чирилдоқлар (цикада), симқурт ва бузоқбошилардан шикастланади.

Кураш чоралари. Колорадо қўнғизига қарши қуйидаги препаратлардан бири 500—600 л/га сувда аралаштириб пуркалади: децис-0,5 л/га, каратэ-0,35 л/га, суми альфа-0,5 л/га, бензофосфат (фозалон)-2,0 кг/га, регент-20—25 кг/га, нурел Д-0,7 л/га. Кузги тунламга қарши экишда уруғликка, вегетация даврида ўсимликларга 0,2—0,5 л/га децис, 0,03% ли нурел, 1% ли дендробациллин эритмаси пуркаланади. Ўсимлик бити (шира)га ва чирилдоқ (цикада)ларга қарши БИ-58—1,0—1,5 л/га, нурел 0,7—0,8 л/га, толстар-0,8 л/га; сумқурт ва бузоқбошиларга қарши заҳарланган хўраклар ишлатилади. Нематодага қарши кузда ёки экишдан 30 кун олдин гектарига 800—1000 кг дан 20% ли немагон ёки тиазин, гетерофос, карбиатион сочилиб, тупроқнинг 15—20 см ли қатламига аралаштирилади.

Касалликларнинг олдини олиш чораларига алмашлаб экишни тўғри ташкил қилиш, юқори агротехника ва калий ўғитларидан фойдаланиш, экин қолдиқларини ва касалланган ўсимликларни йўқотиш, уруғларни танлаш тадбирлари киради. Булардан ташқари, макроспориозга қарши ўсимликларга 1% ли бордо суюқлиги, 0,3—0,5% ли мис хлор оксиди эритмаси ва 0,5% ли цинеб суспензияси пуркалади. Четдан келтирилган уруғларда баъзан фитофтороз учрайди. Бунга қарши, макроспориозга қарши қўлланувчи заҳарли препаратларни ишлатиш мумкин.

Ад.: Балашев Н. И., Земан Г. О., Сабзовотчилик, Т., 1977; Абдукаримов Д., Сафаров Т., Остонақулов Т., Дала экинлари селекцияси, уруғчилиги ва ге-нетикаси асослари, Т., 1989.

Ботир Азимов.


Кирилл алифбосида мақола: КАРТОШКА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЧИЛИ
ЖАНУБИЙ АМЕРИКА
ФРАНЦИЯ
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты