СОВИТКИЧ

СОВИТКИЧ, холодильник — озиқовқат маҳсулотлари ва б. тез айнийдиган маҳсулотлар сақланадиган иншоот ёки қурилма. Совиткичда маҳсулотлар атроф мухит т-расидан паст тради сақланади. Бундай тра совитиш машинаси ёрдамида ҳосил қилинади. Ҳар қандай Совиткич махсус қурилган хона ёки металл шкаф, буғлаткич, конденсатор, компрессор, электр двигатели ва тра релесидан иборат. Нима мақсадда ишлатилишига караб, Совиткичлар уйрўзғор ва саноатда ишлатиладиган турларга бўлинади. Уйрўзғор Си тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, балиқ ва б.) ва та гомларни қисқа муддат саклаш ҳамда рўзғор эҳтиёжлари учун муз тайёрлаш учун ишлатилади. Бундай Совиткичлар ҳар хил ҳажмли (20—800 л) қилиб ишлаб чиқарилади. Маҳсулотларни саклаш муддатига кўра, С 4 тоифага: 1 — музлатилмаган маҳсулотларни сақлаш (паст трали бўлмасиз); 2 — қисқа муддат (бир неча сутка мобайнида) сакдаш; 3 — ўртача муддат (2 ҳафтагача) сақлаш ва 4 — узоқ муддат (3 ойгача) сақлаш учун мўлжалланган Совиткич ларга бўлинади. Уйрўзғор Совиткич ида тра +6° дан —18° гача бўлиши мумкин. Совитиш қурилмасининг турига кўра, Совиткичлар компрессион, абсорбцион ва термоэлектр турларга бўлинади. Компрессион Совиткичлар энг кўп тарқалган. Совиткич даги совитиш агенти — аммиак, фреон ва баъзи углеводлар. Компрессион Совиткичда электр двигатель компрессорни ҳаракатлантиради. Компрессор совитиш агентини капилляр найчалар орқали ҳайдаб беради. Натижада совитиш камерасида ва умуман Совиткич шкафи ичида паст тра хрсил бўлади. Уйрўзғор Совиткич лари бир камерали ва икки камерали бўлиши мумкин. Маҳсулотлар ҳам сақланиб, ҳам музлатиладиган Совиткич музлаткич деб аталади. Саноатда ишлатиладиган Совиткичлар и. ч. да фойдаланиладиган ва тақсимот Сларига бўлинади. Улар совитиш камералари, музлатиш курилмалари, совитиш агенти айланадиган найчалар, трани назорат қилиш ва автоматик тарзда ростлаб туриш асбоблари билан таъминланади. Совиткичнинг совитиш ва саклаш камераларида тра 0° атрофида, музлатиш камераларида —18° дан —40° гача бўлади. Музлатилган маҳсулотлар —18° да сақланади. Сиғими бир неча ўн кг дан 10000 т гача бўлиши мумкин. Вазифасига қараб, Совиткичлар бир ва кўп қаватли бўлади. Бундай Совиткичлар савдо корхоналарида, гўшт комбинатларида, портлар ва б. жойларда ишлатилади.

Ўзбекистонда ҳам Совиткич (ва кондиционерлар) ишлаб чиқарилади (қ. Самарқанд «Сино» акциядорлик жамияти).


Кирилл алифбосида мақола: СОВИТКИЧ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
СОВИТИШ МАШИНАСИ
ГЎШТ САНОАТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты