ШАРНИРЛИ МЕХАНИЗМ

ШАРНИРЛИ МЕХАНИЗМ — звенолари факат айланма кинематик жуфт (шарнир) ҳосил қиладиган механизм. Звеноларининг ҳаракатига кўра, текис, сферик ва фазовий хилларга бўлинади. Текис Шарнирли механизмда шарнир ўклари параллел жойлашган бўлиб, звенолари текис параллел ҳаракат қилади. Сферик Шарнирли механизмда шарнир ўқлари битта нуқтада кесишади. Текис ва сферик Шарнирли механизмда камида 4 та звено бўлади. Фазовий Шарнирли механизмда айланувчи жуфтларнинг ўклари турли бурчак остида кесишади. Умумий ҳолда фазовий Шарнирли механизмда камида 7 та звено бўлиши керак. Бироқ звеноларининг чизиклари ва бурчак ўлчамлари орасидаги маълум муносабатларни бажаришда звенолар сони 4 тагача камаяди.

Иш звеносининг ҳаракатига кўра, Шарнирли механизм силжитувчи, йўналтирувчи, узатувчи ва тўхтабтўхтаб ишловчи хилларга бўлинади. Сил житу вч и Ш. м. иш звеносини бир вазиятдан иккинчи вазиятга силжитади. Йўналтирувчи Шарнирли механизм звенонинг битта нуқтасини берилган эгри чизиқ бўйича силжитиш учун мўлжалланган. Узатувч и Ш. м. маълум қонун бўйича айланма ҳаракат ҳосил қилишга мўлжалланган. Тўхтабтўхтаб ишловчи Шарнирли механизм машинаавтоматларда иш органларини ҳаракатлантириш учун ишлатилади. Шарнирли механизм техниканинг турли соҳаларида (поршенли насослар, учиш аппаратлари, автомат машиналар, ҳисоблаш машиналари)да, металлургия ва озиқовқат саноатида қўлланади.


Кирилл алифбосида мақола: ШАРНИРЛИ МЕХАНИЗМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ш ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МЕХАНИЗМ
Туш таъбири ўзбек тилида
Григорий Лепс - Господи, дай мне сил
МЕХАНИЗМЛАР КИНЕМАТИКАСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты