МЕХАНИЗМ

МЕХАНИЗМ (юн. mechane — қурол, иншоот) — бир ёки бир неча жисмнинг ҳаракатини бошқа жисмларнинг маълум ҳаракатига айлантириб берадиган қурилма. Кўпчилик машиналарнинг асосини ташкил этади, кўпгина асбоблар, аппаратлар ва техника қурилмаларида қўлланилади. Вазифасига қараб, Механизмлар ҳаракатни узатувчи; ижрочи (иш бажарувчи); бошқарувчи, назорат қилувчи ва ростловчи; таъминловчи, сараловчи, ташувчи; маҳсулотларни ҳисобловчи, тортувчи ва жойлашувчи Механизмлар бўлади.

Ҳаракатни ўзгартирувчи Механизмлар энергияни механик ишга ёки механик ишни энергиянинг бошқа турига айлантиради (мас, двигатель, насос, компрессор ва б.). Ҳ ар а кат узатувчи Механизмлар двигателдан олинган ҳаракатни (валнинг айланиш тезлигини камайтириб) технологик машиналарга ёки ижрочи Механизм ларга узатади. Ижрочи Механизмлар ишлов берилаётган муҳит ёки объектга тўғридан-тўғри таъсир этади (мас, пресснинг сикиш ме-ханизми, пахта териш машинасининг шпинделлари ва б.). Бошқарувчи, назорат қилувчи ва ростлов-ч и М. ларга технологик жараённи бошқариб турадиган мосламалар, ростлагичлар, суюклик сатҳи ва босимини назорат қилувчи Механизмлар киради. Таъминловчи, сараловчи ва ташувчи Механизм ларга шнеклар, ковшли элеваторлар, механик элаклар ва б. киради. Тайёр маҳсулотларни автоматик ҳисобловчи, қадоқловчи ва жойловчи Механизмлар, асосан, кўплаб ишлаб чиқариладиган донали маҳсулотлар учун мўлжалланади. Бундай Механизмлар махсус машиналарда ижрочи Механизм бўлиши мумкин (мас, чой қадоқлаш машинасининг чойни ўлчовчи ва жойловчи қисми).

Механизм таркибига кирувчи ва звено деб аталувчи қаттиқ жисм ўзаро бириктирилган бир неча қўзғалмас деталлар (айрим қисмлар) дан иборат бўлиши мумкин. Бир-бирига тегиб турадиган икки звенонинг ўзаро ҳаракатланадиган бирикмаси кинематик жуфт дейилади. Айланма (шарнир), илгарилама (ползун ва йўналтиргич), винтли (винт, гайка), сферик (шарли шарнир) кинематик жуфтлар кенг тарқалган. Агар ҳаракатни ўзгартиришда қаттиқ жисмлардан ташқари суюклик ёки газеимон жисмлар ҳам қатнашса, улар гидравлик ёки пневматик Механизм дейилади.

Айланма ёки тўғри чизиқли ҳаракатни айланма ҳаракатга (ва аксинча) ўзгартирадиган Механизм узатма дейилади. Звеноларнинг турига қараб, тишли, ричагли, фрикцион, занжирли ва тасмали Механизмлар бўлади. Машина таркибига кирувчи Механизмлар гидравлик, пневматик, электр қурилмалардан тузилади.

Одатда, Механизмда битта кириш звеноси бўлиб, у двигателдан ҳаракат олади ва оралиқ звено орқали уни чиқиш звеносига узатади. Механизмлар ясси (текис; звенолари нуқталарининг т-раекторияси параллел текисликларда ётади) ва фазовий (ҳажмий) хилларга бўлинади. Космик техника (вакуумда айланма ҳаракат узатувчи, фазода йўналишни ўзгартирувчи ва б.), тиббиёт техникаси (ростланадиган аппаратлар, биологик протезлар ва б.) билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилиш, бориш қийин бўлган ёки ҳаёт учун хавфли жойлар (сув ости, космос, ядро реакторлари) да ишлаш учун махсус Механизмлар яратилди. Бу ишларни бажаришда турли манипулляторлар қўлланилади. Манипуляторларнинг ривожланиши буюмларни ишлаш, монтаж қилиш ва йиғиш жараёнларини автоматлаштиришга имкон берувчи саноат роботларнинг яратилишига олиб келди (қ. Машина ва механизмлар назарияси).

Ад.: Усмонхўжаев Ҳ. Ҳ., Машина ва механизмлар назарияси, 2нашр, Т., 1970; Артоболевский И. И., Механизмы в современной технике, [в 4-х т. ], 1—3, М., 1970-73.

Кўрқмас Иноғомов.


Кирилл алифбосида мақола: МЕХАНИЗМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИ
ФИЗИКА
ДВИГАТЕЛЬ
МАШИНАСОЗЛИК САНОАТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты