СОЧ

СОЧ (мўй, тук, жун) — одамнинг бош терисидан ўсадиган ипсимон шох унум. Соч майин, дағал, жингалак бўлади. Сочнинг тери устидаги қисми тола, тери остидаги қисми эса иддиз дейилади. Соч иддизи Соч халтачасида жойлашган. Халтачага атрофидаги ёг безларининг йўли очилади. Халтачанинг ички қинида Соч пиёзчаси ва сўрғичи жойлашган. Соч сўрғичида қон томирлар ва нервлар бўлади. С, асосан, азот ва олтингугуртга бой оқсилли шох модда — кератиндан ташкил топтан. Соч ранги кора, малла, окиш бўлади, бу, асосан, сочдаги пигментлар миқдорига боғлиқ. Ёш ўтган сайин сочдаги пигментлар камайиб, у оқара бошлайди (қ. Соч оқариши). С. да пигмент мутлақо бўлмаса, у туғма оқ бўлади (қ. Альбинизм). С, асосан, пиёзчадан усади. Сочнинг ўсиши организмнинг умумий аҳволига, нерв ва эндокрин система ҳолатига, моддалар алмашинуви, овқатланиш тарзи, шунингдек, уни парвариш қилишга боғлиқ. Соғлом Соч пишиқ ва эластик, жилоли бўлиб йилтираб туради. Юқори тра ва ишқорлар (нашатир спирти, сода, кир совун ва б.) таъсирида Соч ҳолати ўзгаради, у тўкилувчан ва мўрт бўлиб қолади. Нерв ва эндокрин система фаолиятининг ўзгариши ва б. омиллар таъсирида ёғ безлари кўгшаб ёғ ишлаб чиқаради, натижада Соч ҳаддан зиёд ёгли бўлиб кетади. Турли касалликлар ёки Сочни нотўғри парвариш қилиш (бошни ботбот, айниқса, қаттиқ сув ва ишқорли совун билан ювиш, Сочни тезтез жингалак қилиш) унинг ўсишига зарарли таъсир этади; у жуда қуруқ, хира бўлиб қолади ва тўкилиб кетади.

Соч касалликлари. Ёғ безлари функциясининг бузилиши Сочнинг ўзгаришига сабаб бўлади. Натижада бош терисида майда кепакка ўхшаш тангача — қазғоқ пайдо бўлади, бу кўпинча себорея касаллигида кузатилади. Соч тўкилиб, ўрнидан янги Соч чиқиб туришининг бузилиш сабаблари ҳар хил; баъзан Соч бутунлай тўкилиб, кал бўлиб қолиши ёки, аксинча, Соч зўр бериб ўсиши мумкин. Бош кийимнинг оғир ёки тор бўлиши, узоқ вақт парик кийиб юриш, шунингдек, офтобда бошяланг юриш ва бошқалар Соч тўкилишига сабаб бўлади. Қиш кунлари бошяланг юриш ярамайди, акс ҳолда юза томирлар кисилиб Соч озикланиши бузилади. Соч структураси ва кўринишининг ўзгариши терининг замбуруғ касалликларида (микроспория, трихофития, каллик) ҳам кузатилади. Сочда касаллик пайдо бўлса, албатта, врачга мурожаат қилиш зарур.

Соч парвариши. Сочларни мустаҳкамлаш учун организмнинг умумий аҳволини яхшилаш, очиқ ҳавода кўпроқ юриш, физкультура, спорт билан шуғулланиш, овқатланиш, ухлаш тартибига риоя қилиш керак.

Сочни ювиш. Ёғли Сочни ҳар ҳафтада, қуруқ ва нормал Сочни ҳар 10—14 кунда юмшоқ сув билан ювиш лозим. Агар юмшоқ сув бўлмаса, водопровод сувини кайнатиб тиндириб қўйиш керак; бунда тузлар идиш тагига чўкади, кейин сувни бошқа идишга қуйиб олиб ишлатилади. Сувни юмшатиш учун бир литрига бир чой қошиқ ичимлик содаси, бура ёки ярим чой қошиқ новшадил спирти қўшиш мумкин. Бошга совун тегизиш ярамайди, акс ҳолда Соч мўрт бўлиб қолади, совунни қўлда кўпиртириб суртган маъқул. Сочга кирсовун ишлатиш мумкин эмас. Соч ранги, жилоси бирдай туриши учун бошни ювиб бўлгандан сўнг, бир литр сувга бир ош қошиқ мойчечак (ромашка) қўшиб чайиш керак. Бошни иссиқ сув билан ювиш лозим (сув т-раси 50—55° дан ошмаслиги керак). С қуруқбўлса, ёғли совунлардан фойдаланган маъқул. Бошга қатиқ ёки тухум сариғини суртиб рўмол танғиб қўйиш, 5—10 мин. дан кейин ювиб ташлаш яхши наф беради. Қуруқ Сочни ёғлироқ қилиш мақсадида Сочга бирор иситилган ўсимлик мойи (мас, канакунжут мойи) суртиш, маълум вакт ўтгандан кейин бошни ювиб, лимон шарбати ёки бир литр сувга бир ош қошиқ сирка қўшиб чайилади. Ёғли Сочни ҳар қандай атир совун, шампунь ёки суюқ совун билан ювса бўлади. Киши кексайганда сочи мўрт ва тўкилувчан бўлиб қолади; бундай ғолларда бош ювишдан олдин унга тухум сариғи ва ўсимлик мойи суртиш, бошни рўмол билан танғиб, ярим соатдан кейин совунлаб ювиш лозим. Оқарган Сочни синкали сувда чайилса, у жилоланиб туради. Сочни тўғри тарашга одатланиш керак; калта Соч тагидан, узун С. эса учидан таралади. Тўкилувчан Сочни тарашда кенг тишли тароқ ёки соч чўткаси ишлатилади, лекин ҳадеб чутка билан тараш ярамайди, у терини зарарлаши мумкин. Бошни енгил массаж қилиб туриш яхши наф баради. Ҳар бир кишининг алоҳида тароғи бўлиши керак.

Саидқосим Арифов.


Кирилл алифбосида мақола: СОЧ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ТЕРИ
ЖУН
ОВҚАТЛАНИШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты