ШИМОЛИЙ АМЕРИКА — Ғарбий ярим шарнинг шим. қисмидаги материк, Америка қитьасининг шим. ярми. Шим. дан Шим. Муз океани чуқур кириб борган Гудзон қўлтиғи билан, шарқ ва жан. шарқдан Атлантика океани, ғарбдан Тинч океан ва уларнинг қўлтиқлари билан ўралган. Чекка нуқталари: шим. да Мерчисон бурни (71°50 ш. к.), ғарбда Шаҳзода Уэльс бурни (168° ғ. у.), шарқда СентЧарльз бурни (55°40° ғ. у.), жан. да Панама бўйни орқали Жанубий Америка материги билан туташ. Шимолий Америкага Марказий Американи ҳам киритадилар. Майд. 20,36 млн. км2, ороллари билан 24,25 млн. км2. Йирик ороллари: Гренландия, Канада Арктика архипелаги, ВестИндия ва материкнинг ғарбий қирғоқлари яқинидаги ороллар: Алеут, Қиролича Шарлотта, Ванкувер ва бошқалар Йирик ярим ороллари: шим. да — Бутия, Мелвилл, шарқца — Лабрадор, Флорида, Юкатан, ғарбда — Калифорния, Аляска, Сьюард. (61бетдаги рангли харитага қ.). Табиати. Шимолий Американинг қирғоқлари нотекис парчаланган. Тоғли ҳудудлар қирғоқлари (Гренландия, Канада Арктика архипелагининг шарқий қисми, Канада ва Аляска жан. нинг Тинч океан соҳил қисми) нисбатан кучли парчаланган бўлиб, музликтектоник ва музликэрозион типларга мансуб, фьорд кўп. 43° шаҳрик. дан жанубда Атлантика океани қирғоқлари аккумулятив, лагуна типли, эстуарий ва дельта кўп.
Рельефи ва геологик тузил и ш и. Материк ер юзаси асимметрик тузилишга эга: ғарбий қисми Кордильера тоғ системаси, шарқи — кенг текисликлар ва паст тоғлардан иборат. Материк ғарбининг ўртача бал. 1700 м, шарқида 200—300 м чамасида. Шимолий Американинг ўртача бал. 720 м. Шим. ва шим. шарқда Лаврентий қирлари, ундан жан. да, асосан, АҚШ ҳудудидаги Марказий текисликлар ғарбда нисбатан баланд (500—1500 м) Буюк текисликларга ўтиб боради. Улардан шим. да Макензи пасттекислиги жойлашган. Текислик жан. шарқда Аппалачи тоғлари билан ўралган. Бу тоғлар жан. ғарбдан шим. шарққа Ньюфаундленд о. гача чўзилган. Канада Арктика архипелагининг шарқий қисми, Гренландиянинг соҳил қисми рельефи ҳам тоғли. Тоғлар ғарбга томон пасайиб боради ва плато ҳамда пасттекисликлар билан алмашинади. Материкнинг жан. шарқий чеккалари шарқда Атлантикабўйи пасттекислиги ва жан. да Мексикабўйи пасттекислиги каби қирғоқбўйи пасттекисликларидан иборат.
Кордильера тоғлари шим. ғарбдан жан. шарққа чўзилган Брукс, Макензи, Қояли тоғлар ва Шарқий СьерраМадре каби бир қанча ёйсимон тизмалардан иборат. Улардан ғарбда бал. 1000—2000 м лиички ясситоғ (Юкон, Катта Ҳавза ва бошқалар) ва платолар (Британия Колумбияси, Колумбия, Колорадо) минтақаси жойлашган. Ясситоғликлар супасимон текисликлар, тизмалар ва сойликлар (Ажал водийси — 85 м) дан иборат. Ясситоғ ва платолар ғарбда Кордильера тоғларининг энг баланд тизмаларига туташ. Шимолий Америка даги энг баланд нуқта ҳам Кордильера тоғларининг Аляска тизмасида (МакКинли чўққиси, 6193 м). Мексика тоғлигидан жан. да Кордильера тоғлари икки тармоққа ажралиб, бири сув ости тизмалари ва ВестИндия о. ларини ҳосил қилиб, Венесуэла Анд тоғларига, иккинчиси Теуантепек ва Панама бўйинлари орқали Анд тоғларига уланиб кетади.
Шимолий Америка рельефи жойнинг геологик ёши, континентал ривожланиши тарихига қараб турличадир. Лаврентий қирларининг геологик структураси жуда қадимги, рельефи палеозой бошларидан шаклланган. Тўртламчи даврда муз босиши натижасида қирнинг марказий қисми чўккан, Гудзон қўлтиғи ботиғи вужудга келган. Аппалачи тоғларининг рельефи тоғ жинсларини дарёлар ювиб кетиши натижасида ҳоз. шаклини олган. Арктика о. ларидаги тоғлар мезокайнозойда шаклланган. Гренландия о. да ўша пайтда отилиб чиққан базальтлардан баланд тоғлик ҳосил бўлган. қадимий ва ҳоз. музликлар рельефнинг ниҳоятда парчаланиб кетишига сабаб бўлган. Алеут тизмаси, Врангель массиви, Каскад тоғлари вулкан отилиши натижасида ҳосил бўлган.
Шимолий Американинг марказий катта қисми ҳамда Гренландия о. нинг шим. ва шим. шарқидан бошқа жойлари токембрий даврига мансуб Шимолий Америка (Канада) платформаси жойлашган. Уни каледон, герцин, мезозойкайнозой ёшидаги тоғ тизмалари ўраб олган. Атлантикабўйи ва Мексика бўйи пасттекисликлари мезозойкайнозой жинслари билан қопланган палеозой заминли платформанинг плиталаридир. Шимолий Америкада фойдали қазилмалар аксари Канада қалқони ва Кордильера тоғларида. Токембрий Канада қалқонида темир рудасининг йирик конлари, сульфид, мис, никель ва уран рудалари, шунингдек, олтин ва рангли металл конлари, чекка қисмларида нефть ва газ ҳамда тошкўмир конлари кўп учрайди. Кордильера тоғларида олтин, кумуш, мис, рух, қўрғошин, молибден, симоб, вольфрам рудалари кенг тарқалган, камроқ миқдорда темир рудаси топилган. Қояли тоғларда нефть ва газ, фосфорит конлари очилган.
Иқлими. Шимолий Америкада радиация баланси 56° шаҳрик. дан шим. да 20 ккал/см2, жан. да кўпайиб бориб, 30° шаҳрик. дан жан. да 60—80 ккал/см2 га тенг. Материк ҳудудининг катта қисмида ҳаво оқими ғарбдан шарққа, фақат жан., тропик кенгликларда шим. шарқдан жан. ғарбга (пассат) ҳаракатланади. Кордильера тоғларининг ички платоларида антициклонлар вужудга келади. Циклон ортидан совуқ Арктика ҳавоси жан. томон баъзан Мексика қўлтиғигача етиб келади. Тинч океан соҳилида қишда ҳаво илиқ бўлади, ёмғир ва тоғли ерларда қор ёғади. Аляскада, Кордильера тоғларининг ички платоларида ва Канаданинг шим. ғарбида эса совуқ ва қуруқ бўлади. Материкнинг марказий ва шарқий қисмларида обҳаво тезтез совиб туради. Ёзда материкка ҳаво Мексика қўлтиғидан кириб боради ва марказий ҳамда шарқий ҳудудларга кўп ёғин ёғади. Марказий Америка ва ВестИндияга экваториал муссон шамоллари жуда кўп ёғин олиб келади. Материкнинг жан. қисмида ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади, кучли шамоллар эсади. Катта ҳавзада ва Буюк текисликларда тезтез чанг бўронлари бўлади. Янв. нинг ўртача т-раси —36° дан (Канада Арктика архипелагининг шим. да) 20° гача (Флорида я. о. жануби ва Мексика ясситоғлигида). Энг паст тра —64° (Аляска ва Канаданинг шим. ғарбида), Гренландияда —70° тра кузатилган. Июлнинг ўртача т-раси —4° дан (Канада Арктика архипелаги шим. да) 32° гача (АҚШнинг жан. ғарбида). Энг юқори тра Ажал водийсида 57° (Ғарбий ярим шарда энг юқори) кузатилган. Энг кўп ёғин Алясканинг жан. шарқида, Канада ғарбида ва АҚШнинг шим. ғарбида (йилига 2000—3000 мм, баъзи жойларда 6000 мм гача) ёғади. Материкнинг жан. шарқида 1000—1500 мм, асосан, ёзги ёмғир шаклида, Марказий текисликларда 400—1200 мм, асосан, ёзда, Кордильера тоғлари оралиғидаги субтропик ва тропик водийларда 100— 200 мм гача ёғин тушади. Материкнинг 40—44° шаҳрик. дан шим. даги тоғларда доимий қор қоплами вужудга келади.
Шимолий Америка арктика, субарктика, мўътадил, субтропик, тропик ва субэкваториал минтақаларда жойлашган. Арктика минтақаси Шим. Муз океани бўйидаги ҳудудларни ўз ичига олади. Субарктика минтақасига ғарбдаги серёғин, илиқ қишли, салқин ёзли ҳудудлар киради. Мўътадил минтақага (40° шаҳрик. дан шимолда) ғарбдаги жуда сернам иқлим, марказий қисмидаги ички ясситоғликларда кескин континентал ва шарқда мўътадил континентал иқлим хос. АҚШ жан. даги субтропик минтақа серёмғир қишли ва қуруқ ёзли ўрта денгизбўйи, шарқий соҳил қисмида сернам муссонли иқлимга эга. Калифорния я. о., Калифорния қўлтиғи ва Мексика қўлтиғи соҳиллари иқлими қуру. қ, қолган ҳудудларда сернам иқлим. Марказий Американинг жан. қисмини ўз ичига олган субэкваториал иқлим учун сернам ёзли иссиқ ва қиши қуруқ иқлим характерли.
Ички сувлари. Шимолий Америка ички сувларга бой. Дунёдаги энг узун дарё системаларидан бири — Миссисипи дарёси (Миссури билан бирга 6420 км) ва энг катта чучук сув ҳавзаси — Буюк кўллар шу материкда. Асосий дарёлари: СанЛаврентий, Макензи, Юкон, Колумбия, Колорадо, РиоГранде. Дарёларининг ўртача йиллик сув ҳажми 8200 км3. Бироқ сув Шимолий Америкада иқлим ва орографик хусусиятларга кўра нотекис тақсимланган. Дарёлар ёмғир, қор, музликлар ва грунт сувларидан тўйинади. Шим. даги дарёлар йилига 8 ойгача музлайди. Материкнинг музлик босган шим. қисмида Виннипег, Катта Қуллар кўли, Катта Айиқли кўл ва бошқалар мавжуд. Баъзи кўллар (Никарагуа ва Манагуа) тектоник йўл билан ҳосил бўлган. Катта Ҳавзада реликт кўллар, соҳилларда лагуна кўллари, тоғларда вулкан кўллари бор. Ш. А. даги музликларнинг умумий майд. 2 млн. км2 (асосан, Гренландияда, шунингдек, Аляска, Канада Арктика архипелаги, Кордильера тоғларида).
Тупроқ ва ўсимликлари. Тупроғи жуда хилмахил: бореаль ва субтропик тупроқ ҳосил бўлиш жараёнлари натижасида вужудга келган қутбий минтақа тупроқларидан тропик минтақа тупроқларигача мавжуд. Канада Арктика архипелагининг шим. ороллари учун қуруқ арктика ва тундра тупроқлари хос. Архипелагнинг жан. ва Шим. Муз океани соҳилларидаги кўп йиллик тўнг ерларда нордон, тундраглейли тупроқлар тарқалган. Лаврентий қирларининг марказида ва Юкон ясситоғлигидаги сойликларда музлаган тайга тупроқлари подзол ва торфглейли тупроқлар билан бирга учрайди. Буюк кўллар атрофи ва Аппалачи тоғларининг шим. да сернам шароитда шаклланган унумдор қўнғир ўрмон тупроқлари тарқалган. Буюк текисликлар ғарбий қисмининг тупроғи қора. Каштан тупроқлар Буюк текисликларда ва Колумбия платосида катта майдонларни эгаллаган. Қуруқ ва континентал иқлимли Катта Ҳавзанинг тупроғи чала чўлга хос шўрланган қунғир тупроқ. Материкнинг жан. шарқида унумдор қизил ва сариқ тупроқлар кўп учрайди. Миссисипи дарёсининг ғарбида қизғишқора, бутазорли даштларда кўнғир ва бўзқўнғир, Мексика тоғлигининг ички қисмида бўз тупроқлар, Калифорния я. о. да тропик чўл тупроқлар. Кордильера тоғларининг сернам ён бағирларида тоғ қўнғирўрмон тупроқлари, қуруқ ён бағирларда эса тоғ жигарранг тупроқлар тарқалган.
Шимолий Америка ўсимликлари, асосан, Голарктика флора областига мансуб, Мексика тоғлигининг жан. қисми ва Марказий Америка ўсимликлари Неотропик флора областига киради. Шимолий Америка ўсимликлари кўп жиҳатдан Евросиёникига ўхшаш. Арктика соҳиллари тундра зонасига киради. Ўрмон Зонаси материк ҳудудининг 1/3 қисмини эгаллаган. Шимолий Американинг ички ҳудудлари, ўрмондашт, дашт, чала чўл ва чўлдан иборат. Дашт зонасининг ўсимликлари чалов, буғдойиқ, бизонўт ва ҳ. к. лардан иборат. Буюк текисликлар жан. да қуруқ даштлар субтропик саванналар билан алмашинади. Марказий ва Буюк текисликлар ҳудуди ўзлаштирилган. Чала чўл ва чўллар Катта Ҳавза, Колорадо платосининг шарқий қисми ва Мексика қўлтиғининг шим. ғарбига ёндош ҳудудларни эгаллаган. Тоғ тизмалари ва платоларнинг баланд жойлари ўрмонлар билан қопланган. Тоғ тепалари альп ўтлоқларидан иборат. Мексика тоғлиги ва Флорида я. о. нинг жан., Марказий Америка ва ВестИндияда сернам тропик ўсимликлар ўсади. Тоғларнинг шамолга рўпара ён бағирларида тропик ўрмонлар, шамолга тескари ён бағирларда тропик саванналар, қуруқ ўрмонлар, соҳилларда мангразорлар бор.. Ш. Анинг ўсимликлари ва тупроқ қоплами инсонлар томонидан жуда ўзгартириб юборилган.
Ҳайвонот дунёси. Шимолий Американинг тропик қисмидан бошқа жойларнинг фаунаси Евросиё фаунасига кўп жиҳатдан ўхшаш бўлиб, фақат Шимолий Америкага хос бир қанча эндемик турларни ўз ичига олган Голарктика зоогеографик областига киритилган. Шимол буғуси, оқ айиқ, қутб тулкиси, оқ қуён, оқ япалоққуш, каклик тундра зонаси учун хос. Қўйҳўкиз фақат Канада Арктика архипелаги шим. да ва Гренландияда яшайди. Тайга зонасида лось, буғу, америка сувсари, қўнғир айиқ, канада силовсини, росомаха, бобр, дарахт жайраси, ондатра, қизил тийин, катта учқур тийин энг кўп учрайди. Аралаш ўрмонларда виргиния буғуси, бадбўй, кулранг тулки, қизил силовсин, кулранг тийин, крот, олахуржун, ерқазир, ўрмон суғури, ёввойи курка кўп. Материкнинг субтропик қисмида аллигатор, кайман тошбақалари, ибислар, қизил ғоз, сақоқушлар, колибри, каролина тўтиси, дашт ва ўрмонлидашт зонасининг ҳайвонлари (бизон, антилопа, мазам буғуси, койот, прерия тулкиси ва бошқалар) яшайди. Кемирувчилар, бўрсиқ ва қуш кўп. Кордильера тоғларининг ўрмонли жойларида қор қўйи, гризли айиғи, қор эчкиси, чўлдашт ландшафтли ясситоғликларда судралиб юрувчилар (калтакесак, заҳарли ва бўғма илонлар) учрайди. Марказий Америка, ВестИндия, қисман Мексика тоғлигининг жан. Неотропик фауна областига киритилган. Бу ерда зирҳлилар, маймунлар, кўршапалаклар, колибри, тўтилар, тошбақалар, тимсоҳлар, калтакесаклар ва бошқалар яшайди. Шимолий Америка ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш учун жуда кўп миллий боғ ва қўриқхоналар ташкил этилган. Улардан энг йириклари: Йеллоустон, Катта Каньон, Йосемит, Банф, Жаспер, Секвойя, Эверглейдс.
Географик тадқиқотлар тарихи. Норманнлар Гренландияга ўрнашиб олгач, 11—13-асрларда Ньюфаундленд о., Лабрадор я. о. нинг соҳиллари, шунингдек, Баффин денгизида 74° шаҳрик. гача бордилар, лекин бу кашфиётлар ўша даврда европаликларга маълум бўлмаган. 1492—1503 йилларда Х. Колумб бошлиқ 4 испан экспедицияси Багама о. лари, Куба, Гаити, Кичик Антил, ПуэртоРико, Ямайка о. лари ҳамда Гондурас, Никарагуа, КостаРика, Панама бўйни соҳилларигача етиб борди. 1497—98 йилларда Ж. ва С. Кабот Шимолий Американинг шарқий қирғоқлари бўйлаб суздилар. 1500—01 йилларда португал Г. Кортириал ва 1504 йилда француз денгизчилари СанЛаврентий қўлтиғигача кирдилар. 1513 йилда испанлар Флорида я. о. ни кашф қиддилар. 1609 йил француз С. Шамплен Шим. Аппалачи тоғлари, 1615—48 йилларда унинг агентлари Буюк кўлларгача етиб бордилар. 1648 йил Ф. Попов ва С. Дежнёв Чукотка денгизидан Тинч океанга ўтиб, Шимолий Америка тор бўғоз орқали Осиёдан ажралиб турганлигини аниқладилар. Шундан сўнг Шимолий Америка айрим қисмларининг европалик сайёҳлар ва махсус экспедициялар томонидан кашф қилиниши, ўрганилиши, мустамлакага айлантирилиши 19-асрнинг 2-ярмигача давом этди. 19-аср охири ва 20-аср бошларида Ж. Поуэлл, Ж. Доусон, А. Брукс ва бошқалар америкалик ва канадалик геологлар Қояли тоғлар, Лаврентий қирлари, Юкон платоси, Аляска тизмаси (МакКинли — энг баланд чўққиси билан), Брукс тизмаларини ўрганишини поёнига етказдилар.
Аҳолиси. Шимолий Американинг ҳоз. аҳолиси 3 йирик ирқ (монголоид, европоид ва негроид) вакилларидан иборат. Аҳолининг катта қисмини аралаш ирқий гуруҳлар — метислар, мулатлар ва бошқалар ташкил қилади. Материк аҳолисининг асосий қисми 16—19-асрларда Европадан ва Осиёдан кўчиб келган муҳожирлар, шунингдек, Африкадан келтирилган қуллардан иборат бўлган. Озроқ қисмини маҳаллий аҳоли — индейслар, эскимослар ва алеутлар ташкил этади. Мексика ва Марказий Американинг материк қисмидаги давлатларнинг ҳоз. аҳолиси испанларнинг маҳаллий индейс қабилалари билан аралашиши натижасида келиб чиққан. Улар испан тилида, АҚШда инглиз тилида, Канадада инглиз ва француз тилида гаплашишади. АҚШда америкаликлардан ташқари яна бир гуруҳ — қоратанлилар кўпчиликни ташкил қилади. Улар инглиз тилида гаплашадилар. Шундай қилиб, инглиз тилли йирик халқларга — АҚШдаги америкаликлар ва канадаликлар, испан тилли халқларга — мексиканлар, кубаликлар, сальвадорлар, пуэрториканлар ва бошқалар киради. Француз тилли халқлар гаитилар, мартиникаликлар ва гваделупаликлардан иборат. Шимолий Америка аҳолисининг кўпчилиги диний эътиқоди бўйича христианликнинг католик, протестантлик мазҳабларига, шунингдек, яҳудийлик, буддавийлик ва бошқалар динларга мансуб.
Сиёсий бўлиниши. Шимолий Американинг ҳоз. сиёсий харитаси кўпгина давлатларнинг мустақиллик учун олиб борган кураши ва жаҳон тарихида рўй бераётган сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар натижасида вужудга келди.