СПИРТЛАР

СПИРТЛАР — углеводородларнинг тўйинган углерод атомларида бир ёки бир нечта гидроксил гуруҳ (—ОН) тутган ҳосилалари. Ароматик ҳалкасидаги углерод атомларида — ОН гурухи тутган бирикмалар — феноллар, тўйинмаган углерод атомларида — ОН гуруҳи тутган бирикмалар эса еноллар дейилади. Углеводород радикалининг тавсифига кўра, Спиртлар ациклик ёки алифатик (мас, метил спирт, этил спирт, аллил спирт), алициклик (циклогексанол), ёғ ароматик (бензил спирт) ва гетероциклик бўлиши мумкин. Молекуласидаги — ОН гуруҳининг сонига қараб, Спиртлар бир атомли (алкоголлар), икки атомли (гликоллар), уч атомли (к,. Глицерин), тўрт атомли (пента эритрит) ва б. кўп атомли спиртлар (гекситлар, ксилитлар) бўлади. Спиртлар даги — ОН гурухлари бирламчи (СН2ОН), иккиламчи (>СНОН) ва учламчи (> С—ОН) углерод атомлари билан бириккан бўлиши мумкин. Шу сабабли бир атомли Спиртлар бирламчи, иккиламчи ва учламчи хилларга бўлинади.

С, одатда, тегишли углеводород радикалининг номига караб аталади: СН3ОН (метил спирт), С3Н7—ОН (пропил спирт) ва ҳ. к. Женева номенклатурасига кўра, тегишли углеводород номига «ол» (ёки диол, триол) қўшимчаси қўшилади ва — ОН гурухи бириккан углерод атомини ракам билан кўрсатилади. Mac, СН3—СН(ОН) — СН3 (пропанол2), НОСН2—СН2 — СН2ОН (пропандиол1,3).

Бир атомли алифатик куйи Спиртлар — рангсиз суюкликлар. Занжирида биттадан учтагача углерод атоми тутган (С,— С3) Сдан алкогол ҳиди келади. С4—С5 спиртлар нафасни қайтарадиган ҳидли. Юқори Спиртлар (С|2 дан бошлаб) — ҳидсиз қаттиқ моддалар; алициклик Спиртлар ялпиз хидли, учламчи Спиртлар моғор ҳидли.

Спиртлар сувдан енгил, органик эритувчиларда яхши эрийди, ўзи ҳам яхши эритувчи. Қуйи алифатик Спиртлар сув билан исталган нисбатда аралашади. Юқори Спиртлар сувда эримайди. Бирламчи Спиртлар кристаллосольватлар ҳосил қилади, мас, СаС124С2Н5ОН, MgCl26C2H5OH, CuSO4CH3OH. Кўпчилик Спиртлар сув ва баъзи эритувчилар билан аралашиб, азеотроп аралашмалар ҳосил қилади.

Спиртлар молекуласида — ОН гуруҳи бўлгани сабабли сезиларли қутбланиш кузатилади. Спиртлар ишқорий, ишқорийер ва б. баъзи металлар билан тузеимон бирикмалар — алкоголятлар, мас, NaOR, (CaOR)2, A1(OR)3 ҳосил қилади. Спиртларга кислоталар таъсир этганда мураккаб эфирлар ҳосил бўлади (қ. Этерификация). Бирламчи Спиртлар оксидланганда тьдегидлар ва кислоталар, иккиламчи Спиртлар оксидланганда кетонлар ҳосил қилади; учламчи Спиртлар оддий шароитда оксидланмайди. Бир атомли алифатик Спиртлар кучеиз наркотик таъсирга эга, баъзи С заҳарли.

С табиатда эркин ҳолда ва мураккаб эфирлар ҳолида учрайди. Спиртлар галогеналькилларни гидролизлаб (амил, бензил Спиртлар ва б.), олефинларни гидролизлаб (этил, изопропил, триметилкарбинол ва б.) олинади. С, кўпинча, карбонли бирикмалар (альдегидлар, кетонлар, карбон кислоталар ва б.)ни натрий, литий, алюминий гидрид, водород билан қайтариб олинади. Алкогол ичимлиги учун ишлатиладиган этил спирт қанд моддаларини бижғитиб олинади. Спиртларнинг амалий аҳамияти муҳим: бўёқлар, синтетик толалар, пластмассалар, хушбўй дори ва ювувчи воситалар, пластификаторлар ва портловчи моддалар ишлаб чиқариш. да хом ашё ҳисобланади. Кўпчилик саноат тармоқларида эритувчилар ва алкилловчи агентлар сифатида ишлатилади.

Ад.: Органикум. Практикум по органической химии, М., 1979; Браун Т., Лемей Г. Ю., Химия в центре наук, М., 1983.

Собиржон Аминов.


Кирилл алифбосида мақола: СПИРТЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФЕНОЛЛАР
КСИЛИТ, СН2ОН (СНОН)з СН2ОН
ЕР
ОРГАНИК КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты