СУВ ОЛИШ ИНШООТЛАРИ

СУВ ОЛИШ ИНШООТЛАРИ, сув олгичлар — сув манбалари (даре, кўл, сув омбори, ер ости сувлари ва б.) дан суғориш, гидроэнергетика ёки шу каби тармокларга сув олиш учун қуриладиган гидротехника иншоотлари. Далаларни сугориш, яйловларга сув чиқариш, электр ст-яларга сув бериш, аҳоли пунктлари ва саноат корхоналарини сув билан таъминлаш учун қурилади. Сув олиш иншоотлари сув йўлига зурур микдорда, сифати сақланган ва сув истеъмоли графигига мувофиқ сув тушишини таъминлаши шарт. Сув олиш иншоотлари тўғонсиз, тўсикли ва тўғонли бўлади. Тўғонсиз сув олгич, асосан, сувни ўз оқими билан чиқариш имконияти бўлган шароитларда қурилади. Бу ҳолларда оқизиқ ҳосил бўлишини бартараф этиш учун махсус тиндиргичлар қурилади ёки земснарядлардан фойдаланилади. Тўгонсиз сув олгичлар бир қулоқли ёки кўп қулокли бўлиши мумкин. Бир қулокли Сув олиш иншоотлари бевосита дарё қиргоғидан бошланади ёки дарё ўзанига кирган бўлади (мас, Норин дарёсида Шим. Фарғона канали, Вахш дарёсида Вахш канали Сув олиш иншоотлари). Кўп қулоқли сув олгичларда дарё қирғоғининг бир неча жойларида бир каналга сув берувчи йўлаклар қазилади (мас, Амударёда АмуБухоро машина канали, Пахтаарна ва Қорақум каналлари). Кўп қулокли Сув олиш иншоотлари дарёлардан каналларга узлуксиз сув ўтишини ва сув билан таъминланишни бирмунча оширади. Йўлкалар тиндиргич вазифасини ҳам ўтайди ва эхтиёжга кўра, навбатманавбат ишлатилади.

Суғориладиган майдон дарёдаги сув сатҳидан баландда жойлашган бўлса, машина (насос) С. о. и. — насос станциялари қурилади (1расм). Тўсиқ (шпора) ли сув олгич дарё суви сатҳи паст бўлган ҳолларда сувни дамлашда тош, шохшабба каби маҳаллий материаллардан тўсиқ ясаб қурилади (2расм). Тўсиқ қарши қирғоққача давом этиши шарт эмас. Ҳоз. тўсиқли Сув олиш иншоотлари деярли қўлланилмайди. Тўғонли Сув олиш иншоотлари турғун сув олиш учун дарё суви сатҳини бир хил даражада саклаб туришни таъминлайди. У гидроузел таркибига киради; кичик, ўрта ва юқори босимли, сув олиш шароитига қараб бир томонли — сувни фақат бир қирғоққа берадиган (Чирчиқ дарёсида Чапқирғоқ Қорасув), қўш томонли — сувни иккала қирғоққа оқизадиган (Зарафшон дарёсида Биринчи Май); фронталь — оқим йўналишига перпендикуляр жойлашган (Қуршоб дарёсида Қуршоб) ва ёнбош — оқим йўналишига маьлум бурчак остида жойлашган (Амударёда Тахиатош) С. о. и. га бўлинади.

Дарёларда сув сатҳи ва сарфининг кескин ўзгарувчанлиги, оқимларнинг жуда ҳам лойқалиги суғориладиган ерларга сув беришни қийинлаштиради. Бу шароитларда Сув олиш иншоотлари дарёда зарур сув сатҳини вужудга келтиради, суғориш учун зарур сувСув сатҳи ни хохдаган вақтда (тошқин, ёз чилласи) беради, каналларни лойқа боси шидан ҳимоя қилади.

Ад.: Ҳусанхўжаев З. Ҳ, Гидротехника иншоотлари, Т., 1978; Гидротехнические сооружения, М., 1978.

Машариф Боқиев.


Кирилл алифбосида мақола: СУВ ОЛИШ ИНШООТЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
СИРДАРЁ
АМУДАРЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты