СУВНИ ТОЗАЛАШ

СУВНИ ТОЗАЛАШ — сув таъминоти манбалари (дарёлар, кўллар, сув ҳавзалари, сув омборлари ва б.)дан водопровод тармоғига келиб тушадиган сувнинг сифатини белгиланган меъёрга келтириш учун мўлжалланган технологик жараёнлар мажмуи. Саноат корхоналари ва маиший корхоналардан чиқадиган оқова сувларни тозалашни ҳам ўз ичига олади. Сув таъминоти ва канализация тизимидаги, корхоналардаги мухандислик иншоотлари ёрдамида ҳамда биологик ва кимёвий усулларда амалга оширилади.

Ер юзасидаги табиий сув манбалари (дарёлар, кўллар ва б.) сувини водопровод тармоғига юборишдан олдин тиндирилади, тиниклаштирилади ва зарарсизлантирилади. Тозалаш иншоотларида тиндириш ва тиниклаштиришда сув таркибидаги муаллақ ва коллоид (майда) зарралар сув тагига чукади, сувга махсус идишларда алюминий сульфат ва хлорли темир билан ишлов берилади, сув шағал, қум қавати, баъзан эса ғовак сопол фильтрдан ўтказилади. Тиниқ сувни зарарсизлантириш (турли микроорганизм ва вирусларни ўлдириш) учун унга суюқ ёки газ ҳолатдаги хлор, гипохлоритлар — NaCIO, (СаСЮ)2 ва хлор қўш оксид С1О2, хлорли оҳак қўшилади, тиндирилган сув ва ер ости сувларини зарарсизлантириш мақсадида, шунингдек, озон ва ультрабинафша нурлар ҳам қўлланади. Бунда симобкварцли ёки аргонсимобли лампалардан фойдаланилади. Агар сув қаттиқ (таркибида кальций ва магний тузлари умумий миқдори меъёрдагидан юқори) бўлса, юмшатилади (қ. Сувни юмшатиш). Ер ости сувлари кўпинча аэрация усулида темирсизлантирилади (ҳаво кислороди билан бойитилади). Сувни кремнийсизлантириш (метасиликат кислота H2SiO3 ва унинг тузлари микдорини камайтириш) учун оҳак, натрий алюминат NaAlO2, баъзан куйдирилган доломитдан фойдаланилади. Сув таркибидаги бошка эриган тузларни кетказиш учун у чучуклаштирилади (қ. Сувни чучукпаштириш) ёки ионитлардз. тузсизлантирилади. Сув таркибидаги водород сульфид, метан, радон, карбонат ангидрид ва б. эриган газларни кетказиш учун сув дегазацияланади (қ. Дегазация). Сув таркибидаги ортикча фторни камайтириш учун сув фаоллаштирилган алюминий оксид орқали сузиб ўтказилади. Агар сув таркибида радиоактив моддалар борлиги аникланса, у дезактивацияланади (қ. Дезактивация). Агар сувда нохуш ҳид бўлса, фаоллашган кумир, озон, калий перманганат ёки хлор кўш оксид билан ишланади (қ. Сорбция).

Оқова сувлар (саноат корхоналари, маиший корхоналар ва турар жойлардан чиқадиган ифлос сувлар) ва ёғин сувларни тозалаш масалалари табиатни маҳофаза қилишнинг муҳим бир қисми ҳисобланади. Оқова сувлар таркибидаги балчиқ, коллоид ва эриган моддалар тиндиргичларда чўктирилади, зарарли моддалар биологик усулларда зарарсизлантирилади (қ. Биологик сузгич, Сувни зарарсизлантириш), корхоналардан чиқаётган сувлар тозалаш иншоотларида тозаланади. Сувни тозалашнинг физиккимёвий, термик ва б. усуллари ҳам бор.

Табиий сувларни саноатда қўлланадиган усуллар ёрдамида микроорганизмлар, тузлар ва газлардан буткул тозалашнинг имкони йўқ. Шу сабабли уларнинг ичимлик сувидаги миқдори белгиланган маълум меъёрдан кўп бўлмаслиги талаб этилади. Мас, ичимлик сувининг 1 мл даги микроорганизмларнинг умумий сони 100 тадан ошмаслиги, ичак таёқчалари гуруҳи бактерияларининг сони 3 тадан ошмаслиги шарт. Сувнинг умумий қаттиқлиги 7 ммол/л гача, қуруқ қолдиқ 1000 мг/л гача, водород кўрсаткичи — р-н 6,0 дан 9,0 гача бўлиши керак. Айрим ҳолларда ичимлик сувининг қаттиқлиги 10 ммоль/л гача, қуруқ қолдиқ 1500 мг/л гача, темир ва марганец ионларининг миқдори тегишлича 1 ва 0,5 мг/л гача бўлишига рухсат этилади. Ст. халқхўжалигида ва аҳоли соғлиғини сақлашда жуда муҳим тадбир ҳисобланади.

Ўзбекистон шаҳар ва туманларида сув таъминоти марказлаштирилган. Аҳолига бериладиган ичимлик суви юқорида айтилган усулларда тозаланади, санитария кўригидан ўтказиб турилади. Бу иш билан шаҳар ва туман санитарияэпидемия ст-ялари (СЭС) шуғулланади. Йирик саноат ва маиший корхоналарнинг оқова сувлари маҳаллий тозалаш иншоотларида тозалаб чиқарилади (яна қ. Сув таъминоти).


Кирилл алифбосида мақола: СУВНИ ТОЗАЛАШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КАНАЛИЗАЦИЯ
ОКЕАН
ФРАНЦИЯ
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты