ШЎРЛАНИШ

ШЎРЛАНИШ, тупроқ шўрланиши — сувда эрийдиган минерал тузларнинг тупроқца тўпланиш жараёни. Шўрланиш, асосан, чўл ва чала чўллардаги пасттекисликлар ҳамда ер ости сувлари оқиб чиқмайдиган ботикларга хос. Шўрланиш бирламчи ва иккиламчи бўлиши мумкин. Бирламчи Шўрланиш — шўр (минераллашган) сизот сувларининг буғланиши, тупроқ ҳосил қилувчи она жинслар таркибидаги тузларнинг эриши ёки сув ҳавзалари атрофидаги тузли тўзонларнинг шамол таъсирида учиши (эол омил), ўсимликлар воситасида тузларнинг биологик тўпланиши. Иккиламчи Шўрланиш тупроқда сув режимининг бузилиши, яъни нотўғри суғориш натижасида бирламчи Шўрланишда юз берган жойларда содир бўлади. Иккиламчи Шўрланишнинг мавсумий, доғли ва ёппасига юз бериши мумкин бўлган хиллари бор. Мавсумий Шўрланиш тузнинг тупроқда қ. х. экинларининг вегетация даврида тўпланиши. Бу, асосан, ёз ойларида суғориш натижасида сатҳи кўтарилган грунт сувлари буғланишининг кучайиши туфайли юз беради. Мавсумий Шўрланишга қарши тупроқда кузгиқишки шўр ювиш ишлари ўтказилади. Доғли Шўрланиш майдондаги яхши ювилмай қолган ва грунт сувлари кучли буғланадиган жойларда содир бўлади. Ёппасига Шўрланиш кучли минераллашган грунт сувлар сатҳи ер юзасига яқин бўлган жойларда рўй бериб, суғориладиган майдон юзасининг ҳамма қисмини эгаллайди.

Шўрланишда кўпинча сульфат, хлорид ва карбонат кислота тузлари, айрим ҳоллардагина чўлларда нитрат кислотанинг натрийли ва калийли тузлари тўпланади. Бу турларнинг кўпчилиги ўсимликлар учун жуда зарарли. Хлорид ва сульфат кислота тузларининг миқдори тупроқда 0,1% бўлгандаёқ ўсимлик заҳарлана бошлайди, 0,3%—0,5% га етганда нобуд бўлади. Хлорид кислотанинг барча тузлари: ош тузи (^аС1), магний хлорид (М§С12) ва кальций хлорид (СаС12) ўта заҳарли. Хлорид кислота тузларининг хавфли таъсири яна шундаки, улар ўсимлик тўқималари деворини емиради ва натижада ўсимлик организмида кечаётган бутун физиологик жараёнлар бузилади, ўсимлик нобуд бўлади. Бу тузлар тупроқ эритмасининг осмотик босимини ошириб, физиологик «қуруқтик»ни вужудга келтиради, бундай шароитда ўсимликлар худци қуруқ тупроқдагидек ўзига зарур сув ва озиқ моддаларни шима олмайди.

Шўрланишнинг асосий сабаби ер юзасига яқин минераллашган грунт сувлар сатҳининг кўтарилиб, буғланишидир. Бунда тузлар тупроқнинг юқори қатламлари ва юзасида аста-секин тўплана боради. Мана шу жараёнлар кечадиган ва кучли буғланиш бошланадиган грунт сув сатҳи критик чуқурлик дейилади. Шўрланишни тўхтатиш учун грунт сувлар баландлигини шу нуқтадан, яъни критик чуқурликдан дренаж ёрдамида доимо пасайтириб туриш керак. Тузларнинг кимёвий таркиби (Ш. типи) га кўра содали, содасульфатли, сульфатли, сульфатхлоридли, хлоридсульфатли, хлоридли ва бошқалар Шўрланишлар бўлади.

Иккиламчи (қайталанган) Шўрланиш одам фаолияти таъсирида вужудга келади. Шунинг учун уни баъзан антропоген Шўрланиш ҳам дейилади. Сугориш таъсирида грунт сувларининг кўпайиши билан сарфланиши ўртасидаги мувозанат бузилади. Сугоришга бериладиган сувнинг тупроққа кўп миқдорда сизиб кетиши (фильтрацияланиши) натижасида тупроқда грунт сувлар захираси кескин кўпаядн ва сатҳи кўтарилиб, Шўрланишга шароит яратилади. Агар фунт сувлар сатҳи критик чуқурликдан паст бўлса, у ҳолда суғориш иккиламчи Шўрланишни вужудга келтирмайди. Қайта Шўрланиш, одатда, грунт ер ости сувлар ер ости оқими ёмон ёки умуман оқмайдиган майдонлардаги тупроқларда содир бўлади. Бундай гидрогеологик шароит Мирзачўл, Қарши чўли, Марказий Фарғона, Қуйи Амударё ва бошқалар жойларга хос. Бу ҳудудларда грунт сувлар сатҳини пасайтириш, яъни дренажлар қуриш шарт.

Ад.: Расулов А. М., Почвм Каршинской степи, пути их освоения, Т., 1976; Засолённне почвн Узбекистана и вопросн их освоения и мелиорация: (Сб. статей), Т., 1979; Абдуганиев А. А., Проблемн повншения экономической эффективности использования засолённмх орошаеммх земель в Узбскистане, Т., 1980.

Хушвақт Намозов.


Кирилл алифбосида мақола: ШЎРЛАНИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ш ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОКЕАН
МИНЕРАЛ
Туш таъбири ўзбек тилида
ГИДРОГЕОЛОГИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты