ШЎРОИ ИСЛОМИЯ

«ШЎРОИ ИСЛОМИЯ» («Ислом кенгаши») — Туркистон тараққийпарвар зиёлиларининг ижтимоийсиёсий ташкилоти (жамияти). 1917 йил 14 мартда Тошкентда тузилган ва 1918 йил баҳоригача фаолият олиб борган. Унга дастлаб Абдулвоҳидқори Абдурауфқори ўғли, кейинчалик Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев раис қилиб сайланган. Ташкилот фаолиятида Мунавварқори Абдурашидхонов, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мустафо Чўқай, Аҳмад Закий Валидий, Ислом Султон Шоаҳмедов, Тошпўлат Норбўтабеков каби маърифатпарварлар фаол қатнашган. Ташкилот ташаббуси билан Бутун Туркистон мусулмонларининг 1қурултойи ўтказилди (1917 йил апр.). Қурултойда қабул қилинган ташкилот дастурида ўлка мусулмонлари орасида ислоҳотлар ўтказиш ғояларини тарқатиш, минтақадаги барча мусулмонларни ягона фикр ва маслак асосида бирлаштириб, Туркистонга мухторият мақомини бериш учун кураш вазифаси қўйилган. 1917 йил апр. ойидаёқ ташкилотнинг Самарқанд, Қўқон, Наманган, Андижон, Марғилон, Скобелев (Фарғона), Марв, Туркистон, Оқмачит, Ўш ва бошқалар шаҳарларда шўьбалари тузилган. Ташкилот «Шўрои ислом» номли газ. ҳам чиқарган. 1917 йил мобайнида Туркистон мусулмонларининг яна 3 қурултойи ўтказилган. Бироқ тараққийпарвар зиёлилар (жадидлар) билан эскилик тарафдорлари бўлган айрим уламолар (қадимчилар) ўртасидаги келишмовчиликлар «Шўрои исломия» ташкилоти сафида тарафкашлик юз беришига олиб келди. 1917 йил июнда ташкилотдан бир гуруҳ уламолар ажралиб чиқиб, Қўқон ва Тошкентда янги жамият — «Шўрои уламо»та асос солишган. Туркистон ва Қозоғистон мусулмонларининг Тошкентда ўтган қурултойи (1917 йил 17—20 сентябр)да ҳар 2 ташкилот ўзаро бирлашганлигини эълон қилган бўлса ҳам, аслида том маънодаги бирлашув бўлмаган. Октябрь тўнтаришилан сўнг «Шўрои исломия» ўз қароргоҳини Тошкентдан Қўқонга кўчиришга мажбур бўлган (1917 йил нояб.). Ташкилот аъзолари Туркистон мухторияти ҳукуматини тузишда фаоллик кўрсатишган. Мухторият ҳукуматини большевиклар ағдаргач, тирик қолган «Шўрои исломия» аъзолари таъқибга учраган. «Шўрои исломия» ташкилоти совет режими томонидан таъқиқланса ҳам, унинг Носирхон Тўра, Садриддинхон Шарифхўжаев, Миродил Мирзааҳмедов ва бошқалар фаоллари Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракат сафларига қўшилиб, истиқлолчиларнинг ғоявий мафкурачилари сифатида фаолият кўрсатишган.


Кирилл алифбосида мақола: ШЎРОИ ИСЛОМИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ш ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЖАДИДЧИЛИК
ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты