ШЎРЧИ

ШЎРЧИ — Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги шаҳар (1976 йилдан), туман маркази. Т. й. станцияси. Термиздан 122 км шим. шарқда, Сурхон воҳасининг ўрта қисмидаги текисликда жойлашган. Шўрчи ёнидан Сурхондарёдан сув оладйган Қумқўрғон канали оқиб ўтади. Аҳолиси 21,3 минг киши (2003). 5—8 ва 9—12-асрларда Шўрчи ҳудудида Баранги қишлоғи бўлганлиги тўғрисида Кудаин ва Ибн Хурдодбеҳ асарларида қайд этилган. 11—12-асрларда Барангида бир неча масжид бўлган.

Шўрчида Д«он маҳсулотлари», «Шўрчипахта» акциядорлик жамиятлари, босмахона, МТП, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш уюшмаси, «Шўрчимебель» компанияси, пиллакашлик ф-каси, 2 нон з-ди, «Истиқлол» пойабзал ишлаб чиқариш корхонаси, республика миқёсидаги йирик элеватор, тегирмонлар, кичик ва қўшма корхоналар, фирмалар ишлаб турибди. Умумий таълим, болалар мусиқа мактаблари, 2 та махсус интернат, ихтисослаштирилган интернат мактаби мавжуд. 3 касб-ҳунар коллежи (қ. х., коммунал хўжалиги, тиббиёт коллежлари) бор. Туман марказий кутубхонаси ва унинг тармоқлари, шаҳар кутубхонаси, кўзи ожизлар кутубхонаси, маданият ва истироҳат боғи, туман марказий касалхонаси, поликлиника, дорихона ва бошқалар тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади.


Кирилл алифбосида мақола: ШЎРЧИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ш ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты