ШЎРЎЗАК БОТИҒИ

ШЎРЎЗАК БОТИҒИ — Мирзачўлнинг шарқий қисмидаги ботиқ. Сирдарёнинг қадимий ўзанларидан бири. Шўрўзак ботиғи жан. шарқдан, шим. ғарбга 60 км га чўзилган. Ўзан шаклига эга бўлган берк пастлик. Унинг ён бағирлари Сирдарё террасаларига бориб тушади. Суғориладиган ерлар орасида ўйилган рельеф шаклида чўзилган. Қалинлиги 20—30 м ли қумоқ, қумли ғовак, гил тоғ жинсларидан ташкил топган. Бу жинслар қалинлиги 150—200 м ли қумли шағал тошлар устида жойлашган. Ботиқда турли даражада шўрланган ўтлоқбўз ва шўрхок тупрокдар тарқалган. Тупроқларнинг мелиоратив ҳолати мураккаб.


Кирилл алифбосида мақола: ШЎРЎЗАК БОТИҒИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ш ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
ХИТОЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
СИРДАРЁ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты