ТАКРОР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ — сарфланган ишлаб чиқариш. омиллари (табиий захиралари, ишчи кучи ва ишлаб чиқариш. воситалари)ни кайта ишлаб чиқариш. йўли билан тиклаш. Унинг ўзгармас кўламда қайтарилиб туриши оддий такрор ишлаб чиқариш. хисобланади. Агар шу жараён янгидан кенгайтирилган кўламда такрорланса кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш дейилади.
Оддий такрор ишлаб чиқариш. да фойдаланилаётган ишлаб чиқариш. омиллари, шу жумладан, капитал ва меҳнат ҳажми, муайян муддат давомида ўзгармайди. Бу омилларнинг илгаригидек унумдорлиги натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар миқдори камаймайди (акс ҳодда торайган ишлаб чиқариш. пайдо бўлади) ҳам, кўпаймайди ҳам. Кенгайтирилган Такрор ишлаб чиқариш ишлаб чиқариш. да, бошқа ҳамма шароитлар бир хил бўлган ҳодда, ишлаб чиқариш. омиллари ҳажмининг ўсиши ишлаб чиқариш. нинг ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмининг ўсишига олиб келади. Ишлаб чиқариш. нинг бир ёки бир неча омилларининг кўпайиши ҳисобига юзага келадиган кенгайтирилган Такрор ишлаб чиқариш ишлаб чиқариш. учун, одатда, қўшимча капитал қўйилмалар талаб этилади (ишлаб чиқариш. га инвестиция жалб этилади). Иқтисодий тараққиёт фақат кенгайтирилган Такрор ишлаб чиқариш ишлаб чиқариш. бўлгандагина юз беради. Бутун жамият миқёсида ялпи ички маҳсулотни (ЯИМ) кенгайтирилган Такрор ишлаб чиқариш ишлаб чиқариш. олдинги даврда жам/ арма учун ишлаб чиқарилган ЯИМнинг бир қисмидан фойдаланишни тақозо этади. Мамлакатнинг тикланадиган ва тикланмаидиган табиий ресурслари унинг миллий бойлигининг бир қисми хисобланади. Тикланадиган бойликлар — ўрмонлар, балиқ захиралари, қишлоқ хўжалиги. ер майдонлари ва б. дир. Бу табиий захиралар, одатда, узок, муддатли Такрор ишлаб чиқариш ишлаб чиқариш. такрор ҳосил бўлиш циклига эгалиги билан ажралиб туради. Кўпгина фойдали қазилмалар — нефть, тошкўмир, боксит, темир рудаси тикланмаидиган захираларга киради. Шунинг учун улардан тежамкорона ва самарали фойдаланилади.
Демографияда «Такрор ишлаб чиқариш ишлаб чиқариш.» тушунчаси аҳоли сонининг тикланиши жараён ларини тавсифлаш учун қўлланилади. Шартли равишда 2 та болали оила оддий Такрор ишлаб чиқариш ишлаб чиқариш. ни, 3 та ва ундан кўп болали оилалар кенгайтирилган Такрор ишлаб чиқариш ишлаб чиқариш. ни билдиради.