СУТ БЕЗЛАРИ

СУТ БЕЗЛАРИ — урғочи сут эмизувчилар, жумладан, одамда лактация даврида сут ишлаб чиқарадиган безлар. Эркак ҳайвонларнинг Сут безлари ҳаёти давомида рудимент ҳолатда бўлади (қ. Рудиметар органлар). Сут безлари эмбириогенезнинг илк даврида жуфт эпителий йўғонлашуви шаклида муртакнинг қорин томонидан «сут чизиғи» бўйлаб шакллана бошлайди. Кейинчалик сут чизиғи алоҳида тугунчаларга бўлиниб, улардан Сут безлари ҳосил бўлади. Ҳайвонларда Сут безлари клоакалиларда жуда содда тузилган; сўрғичлари бўлмайди; С. б. йўли қорин томонга очилади; боласи она ҳайвоннинг юнгига оқиб чиққан сутни ялайди. Халталилар С. б. нинг сўрғичлари халтасига очилади. Китсимонларнинг Сут безлари мускулли махсус чўнтакда жойлашган; мускуллар қисқарганида катта босим остида сут отилиб чиқади. Сут безлари сони (2 тадан 20 тагача) ва жойлашиши ҳар хил. Кўп болалайдиган ҳайвонлар (тўнғизлар)да Сут безлари қориндан кўкракгача 2 қатор бўлиб жойлашган. Филлар ва приматларда кўкрак қисмида, туёқли ҳайвонларда қориннинг кейинги қисмида бўлади. Янги туғилган ҳайвон Сут безлари яхши ривожланмаган. Ҳайвон вояга етиш, бўғозлик ва лактация (эмизиш) даврида нерв ва ички секреция безлари таъсирида тез ривожланади.

Одамда Сут безлари катта кўкрак мускуллари устида, яъни 3 ва 6-қовурғалар оралиғи соҳасида жойлашган. Қизлар балоғатга етганида шакллана бошлаб, ҳомиладорлик ва эмизикли даврида тўлиқ ривожланади. Ўртача оғирлиги қизларда 150—200 г, эмизикли аёлларда 300—400 г. С. б. ўртасида атрофи ҳалқасимон доғли сўрғичи бўлади. Сўрғич учига 10—15 та сут чиқариш йўли тешиклари очилади. Сут безлари 15—20 та безли бўлакчалардан иборат; бўлакчалар шакли, ҳажми секреция фазасига қараб ўзгариб туради. Сут ички секреция безлари (гипофиз, қалқонсимон без ва б.)да ишлаб чиқариладиган гормонлар таъсирида ҳосил бўлади. Сут безлари безли тўқима ва ёғ клетчаткасидан ташкил топган. Лактация даври тутагандан сўнг ёғ клетчаткаси кўпаяди. Сут безлари касалликлари: мастит, мастопатия, генекомастия ва б.


Кирилл алифбосида мақола: СУТ БЕЗЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ХИТОЙ
ОДАМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты