СУҒДИЁНА КИШМИШИ — ўртапишар хўраки узум нави. Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик и. т. ин-тининг Самарқанд филиалида Победа ва Крра кишмиш навларини чатиштириб чиқарилган (К. В. Смирнов, Е. П. Перепелицина). Шарқий экологикгеографик навлар гуруҳига киради. Тупи кучли ўсади. Барги ўртача, 5 бўлмали, юзаси бироз бурмали, остки қисми туксиз. Гули икки жинсли. Узум боши йирик, оғирлиги 800—900 г, шингиллари ўртача ҳавол, ғужуми йирик — 5 г гача, мумғубор билан қопланган. Пўсти юпқа, таъми ширин, хушхўр. Тўлиқ пишганда қанд моддаси 25—26% га етади. Ҳосили авг. охири — сент. бошларида тўлиқ етилади.
Ўртача ҳосилдорлиги 180—200 ц/га, янгилигида истеъмол қилинади, майиз солинади (25—26,2% майиз тушади).