СУҒДИЁНА КИШМИШИ

СУҒДИЁНА КИШМИШИ — ўртапишар хўраки узум нави. Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик и. т. ин-тининг Самарқанд филиалида Победа ва Крра кишмиш навларини чатиштириб чиқарилган (К. В. Смирнов, Е. П. Перепелицина). Шарқий экологикгеографик навлар гуруҳига киради. Тупи кучли ўсади. Барги ўртача, 5 бўлмали, юзаси бироз бурмали, остки қисми туксиз. Гули икки жинсли. Узум боши йирик, оғирлиги 800—900 г, шингиллари ўртача ҳавол, ғужуми йирик — 5 г гача, мумғубор билан қопланган. Пўсти юпқа, таъми ширин, хушхўр. Тўлиқ пишганда қанд моддаси 25—26% га етади. Ҳосили авг. охири — сент. бошларида тўлиқ етилади.

Ўртача ҳосилдорлиги 180—200 ц/га, янгилигида истеъмол қилинади, майиз солинади (25—26,2% майиз тушади).


Кирилл алифбосида мақола: СУҒДИЁНА КИШМИШИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
УЗУМЧИЛИК
ХИШРОВ КИШМИШИ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты