СУҒУРТА

СУҒУРТА — табиий офатлар (зилзила, сув тошқини, ёғин ва б.), ҳар хил бахтсиз ҳодисалар рўй бериши натижасида кўрилган зарарни қоплаш ва бошқа пул қопламалари тўлаш учун мақсадли пул жамғармаларини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар тизими. Суғурта кўп асрлик тарихга эга. С муассасалари дастлаб ўрта асрларда, денгиз орқали олиб бориладиган савдодаги хавфхатарлар билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлди. Кейинчалик бошқа соҳаларга ғам ёйилди. Ижтимоийиқтисодий тараққиётнинг турли босқичларида Суғурта фуқароларнинг манфаатларини ишончли ҳимоя этувчи восита бўлган.

Суғурта жамғармаси миллий иқтисодиёт захира жамғармасининг муҳим ва ўзига хос бўғини ҳисобланади, миллий иқтисодиётни турли тасодифлардан молиявий ҳимоя қилади. Ривожланган мамлакатларда Суғурта иши ниҳрятда тараққий этган бўлиб, бу мамлакатлар ялпи ички маҳсулотида Суғурта бадал (мукофот)лари ҳажми ўртача 8—12% ни ташкил этади.

Суғурта қилинадиган объектга қараб м у л кий Суғурта (мас, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкий манфаатлари, бинолар, экинлар, уй ҳайвонлари, молмулк, транспорт воситаларини суғурталаш), шахсий Суғурта (инсон, соғлиғи, ҳаёти, меҳнат қобилиятини суғурталаш), учинчи шахслар олдидаги жавобгарлик С. си (транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини, кредит олувчиларнинг банк олдидаги кредитни ўз вақтида қайтариш жавобгарлигини суғурталаш ва б.)га бўлинади. Суғурта тартиби ва шартлари, турлари, объектлари мамлакатдаги қонунчилик билан белгиланади. Мустақилликка эришгунига қадар 1918—91 й. ларда Ўзбекистон Республикасида Суғурта фаолиятини собиқ Иттифоқ миқёсида ягона бўлган давлат суғурта идораси («Госстрах») ва унинг иттифокдош республикалардаги бошқармалари амалга оширган. 1991 й. дан ЎзРда ўтказилган чуқур иқтисодий ислоҳотлар жараёнида бозор иқтисодиётига ўтишнинг дастлабки босқичларида давлат С органлари қайта ташкил этилди, уларга рақобатда бўла оладиган турли мулкчилик шаклида Суғурта компаниялари ва агентликлари вужудга келди. Суғурта хизмати бозори, Суғурта фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳуқуқийқонунчилик асослари яратилди. 1993 й. да 6 майда Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта тўғрисида» қонуни қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 й. 25 фев. даги фармонига кўра Молия вазирлиги ҳузурида фаолият кўрсатиб келаётган Давлат суғурта бош бошқармаси «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси шаклида қайта ташкил этилди, «Кафолат» суғурта компанияси, «Мадад» суғурта агентлиги, «Ўзбекинвест» экспортимпорт миллий суғурта компанияси ва б. ўз фаолиятини бошлади.

Суғурталаш мажбурий ва ихтиёрий шаклларда амалга оширилади. Мажбурий Суғуртанинг ўзи мажбурий ва мажбурий давлат Суғурта сига бўлинади. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жорий этилади. Ўзбекистонда умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорта, сув, ҳаво, т. й. транспортлари йўловчилари, транспорт воситалари эгаларининг фуқоролик жавобгарлиги ва б. га мажбурий суғурта турлари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг ҳарбий хизматчилари, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини қўриқлаш, Давлат божхона, Давлат солиқ қўмиталари ходимлари мажбурий давлат Суғурта сига олинган ва бундай Суғурта турлари учун суғурта бадали (мукофоти) давлат бюджети ҳисобидан тўланади. Ихтиёрий Суғурта турлари Суғурта муносабатларида қатнашувчи томонларнинг ўзаро розилиги ва ёзма шартнома асосида амалга оширилади, Суғурта жавобгарлиги ҳажми (С. нархи), С. бадали (мукофоти) микдори, Суғурта ҳодисаси юз берганда тўланадиган Суғурта пули (С. қопламаси, товони) суммаси — шартнома шартлари суғурта қилувчи билан суғурта қилинувчи томонлар ўртасида келишилади. Ўзбекистон Республикасида жами Суғурта компанияларининг Суғурта жавобгарлиги 3,25 трлн. сўмни, йиғилган бадаллар (мукофотлар) тушумлари суммаси 21,7 млрд. сўмни, тўланган Суғурта пули (крпламалари) суммаси 2,4 млрд. сўмни ташкил этади; С. тўловларининг умумий тузилмасида молмулк Суғуртаси 70%, шахсий Суғурта 6,2%, жавобгарлик Суғуртаси 5% дан иборат бўлди (2002). 2004 й. да Ўзбекистонда 20 дан ортиқ, шу жумладан 10 та йирик давлатакциядорлик, нодавлат Суғурта компаниялари фаолият курсатади.

Ўзбекистон Республикасида Суғурта соҳасида тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари, нормалари халқаро стандартларга мувофиклаштирилган.

Республикада Суғуртага оид ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг янги «Суғурта фаолияти тўғрисида» қонуни (2002 й. 5 апр.) билан тартибга солинади (яна қ. Суғурта компаниялари, Суғурта хизматлари бозори). Хўжаёр Шеннаев, Баҳодир Шамсуддинов.


Кирилл алифбосида мақола: СУҒУРТА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ХИТОЙ
ЯПОНИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты