СЎРОҚ БЕЛГИСИ — гап охирида қўлланадиган тиниш белгиларидан (?). Бу белги асосан мазмунидан сўроқ англашилган гаплар охирига қўйилади ва шў гапнинг ифода мақсадига кўра сўроқ ran эканлигини кўрсатади (Нега келмадинг? Қўркдингми?). Бу белги ўзбек тилига рус тилидан кирган, 19-а. охирларидан. «Туркистон вилоятининг газети» саҳифаларида айрим матнларда қўллана бошлаган.
Сўроқ белгиси ўзбек адабий тилида қуйидагича қўлланади: 1. Соф сўроқ гаплар (содда ёки қўшма) охирига қўйилади. Бундай гаплар таркибида сўроқни билдирувчи лексик ёки фамматик воситалар: сўроқ олмошлари ва сўроқ юкламалари иштирок этиши (Шаҳардан қачон келдинг? Кимни кўрдинг? Соғлиги яхшими? Ботирчи?) ёки иштирок этмаслиги мумкин. Кейинги ҳолатда сўроқ маъноси ёзувда сўроқ белгиси билан, оғзаки нутқда оҳанг билан ифодаланади (Соат беш бўлди. — Соат беш бўлди?). 2. Тақризларда, иқтибосларда бирон сўз ёки жумла ноаниқ бўлса, хато қўлланса, гумон ва англашилмов чиликни билдирса, ўша сўз ёки жумладан сўнг қавсга ўраган ҳолда қўйилади. Баъзан жумладаги хато жуда қўпол бўлса, Сўроқ белгиси қўша қўлланиши мумкин. 3. Сўроқ ran типидаги сарлавҳалардан кейин қўлланади: Театр ёшларга нима берди? Ҳуқуқий меъёрларни биласизми? Риторик сўроқ гаплар охирида баъзан Сб., баъзан сўроқ ва ундов белгилари қўша қўлланади: Дунёда онадан улуғ зот борми?!