СЎФИ

СЎФИ, Сўфий (тахаллуси; асл исмшарифи Илёс Мулла Муҳаммад ўғли) (1860, Гурлан тумани — 1918, Хива) — шоир, демократик йўналишдаги адабиёт вакили. Муҳаммад Аминхон мадрасаси ҳамда Бухоро мадрасасида ўқиган. Моддий қийинчиликларга қарамай 40 ёшларида мадрасани тугатган. Лекин бирор касб эгаси бўла олмаган. Умрининг охиригача Мадраса қужраларидан бирида яшаган. Талабалик давридаёқ шоир сифатида танилган. Ҳаётининг кўп қисми саёҳатда ўтган, Урганч, Тошҳовуз, Манғит, Хўжайли, Қўнғирот, Шовот, Ҳазорасп ва б. жойларда бўлган. Халқ ҳаётини ўрганган; ғазалларини йиғинларда ўқиб бериб, омма орасида машҳур бўлган. Мумтоз шоирлар ғазалларига назиралар битган, Мунисга эргашган, унга мухаммаслар боғлаган. Ғазалларида эркин муҳаббат, садоқат, меҳру вафони куйлаган, маърифатни, адолатни улуғлаган («Устоз», «Мударрис», «Дарс», «Ҳайф» ва б.). Асарларида тасаввуфийфалсафий ва маърифийахлоқий қарашлар уйғунлашиб кетган. Шеърларида бадиий санъатлардан кенг фойдаланган. Сўфининг 6000 мисрали девони сақланган.


Кирилл алифбосида мақола: СЎФИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
АЛИШЕР НАВОИЙ
БУХОРО ВИЛОЯТИ
БУХОРО ХОНЛИГИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты