СЎХ

СЎХ — Фарғона водийсидаги серсув дарё. Олай ва Туркистон тизмаларининг шим. ён бағирларидан 5550 м ча баландликдаги музликдан бошланади. Уз. 124 км, ҳавзасининг майд. 3510 км2, сув ҳавзасининг бал. 3480 м. Далбек, Шудмон ва Хўжаочкан сойлари Зардоли қишлоғи ёнида бирлашиб, Сўх дарёсини ҳосил қилади. Юқори қисмида жуда чуқур ва тор (эни 4—10 м) дарадан оқади. Адирлар зонасига чиққач, дарё водийси кенгайиб 500 м га етади. Шундан сўнг дарё кенглиги 70 км, уз. 50 км ли, тош ва шағалдан тузилган ёйилма конус ҳосил қилади. Дарёнинг айрим қисмларида иккинчи ва учинчи террасалари бор. С. Фарғона водийсига оқиб чиққач, тармоқларга бўлиниб кетади. Дарё музлик ва қордан тўйинади, чунки ҳавзасига ёғадиган йиллик ёғин миқдорининг 71% қор ва 29% ёмғирга тўғри келади. Ҳавзасининг майд. 244 км2ли 364 музлик бор. Энг йириги Арчабоши (12 км2). Ўртача оким модули 17,0 л/сек, км2. С. сувининг лойқалиги ўртача (0,99 кг/м3). Адирлар оралиғида дарёга Сариқўргон сув тугуни ва Ўхчи ГЭС, этагида Қўқон гидротугуни қурилган. С. Фарғона вилоятининг Ўзбекистан, Данғара, Учкўприк, Бағдод туманлари ерларини сув билан таъминлайди. Дарё водийсида Қўқон ш. жойлашган. «Чўнғора» ва б. курортлари бор.


Кирилл алифбосида мақола: СЎХ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
СИРДАРЁ
АМУДАРЁ
ЕР
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты