ТАРИХ — 1) табиат ва жамиятдаги ҳар қандай ривожланиш жараёни. Шу маънода оламнинг яратилиш Тарихи, Ер Т. и, барча фанлар Тарихи ва б. тушунилади; 2) инсоният ва унинг маҳсули бўлган тамаддунлар ривожи, жамият ва давлатлар ўтмиши тараққиёти жараёнини ўрганувчи фан.
Тарих фани — инсониятнинг бутун ўтмиши давомида жамият ҳаётида содир бўлган воқеа-ҳодисалар, жараёнларни (жамият ривожини) яхлит бир тарзда ўрганади. Тарих фани ижтимоийгуманитар фанлар (фалсафа, социология, иқтисод, психология, санъатшунослик ва б.) тизимининг таркибий қисми. Тарих фанининг бу гуруҳдаги ўрни унинг тадқиқот предмети ва усуллари билан белгиланади. Турли ижтимоий ва гуманитар фанлар жамият ҳаётининг алоҳида жиҳатларини ўрганса, Тарих фанининг тадқиқот объекти — аҳоли, жамият, мамлакат, давлат ҳаётининг ўтмиши ва ҳозири ҳақидаги фактларни йиғиш, тахлил қилиш, тўпланган билимларни маълум бир тизимга солиш ва назарий жиҳатдан умумлаштиришдир. Тарих фани ўтмишда содир бўлган жараён ва ҳодисалар орасидаги ўзаро боғликлик, уларнинг илдизи, Тарихни ҳаракатлантирувчи сабаблар, унинг мантиғи ва маъносини кўриш имконини беради. Ижтимоий ва гуманитар фанлар Тарих тадқиқотлари натижаларигатаянади. Фанлараро ёндошув жамият ҳақидаги яхлит тасаввурни шакллантириб, ўтмишни ва ҳозирни англаш орқали жамият ривожи истиқболини кўра билишдек муҳим вазифани хал қилади.
Тарих фанида, бошқа фанларда бўлганидек, муқаррар ихтисослашув амалга ошмоқда. Ҳоз. замон Т. фани алоҳида бўлимлар ва соҳалардан ташкил топган билимлар мажмуидир. Ихтисослашиш даражасига кўра, уларни бир неча гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гурух,ни жамиятнинг (жаҳон Тарихи) бутун ва алоҳида томонларини ўрганувчи бўлим ва соҳалар ташкил қилади. Инсоният Тарих ининг айрим ҳодисалари алоҳида ўрганилади. Жаҳон Тарихи ибтидоий жамият Т. и, ўрта асрлар Тарихи, янги ва энг янги Тарихга бўлинади. Ҳудудийгеографик тамойилга кўра, тарихан бир-бири билан боғлиқ йирик рнлар (Европа ва дунёнинг бошқа қисмлари, Қад. Шарқ, Ўрта Осиёнинг баъзи регионлари) ва алоҳида мамлакатлар ҳамда халкларга ажратилади. Комплекс муаммоларни тадқиқ қилиш бир гуруҳ мамлакат ва халқлар Тарих ида рўй берган босқичий даврларни ва ҳодисаларни (Уйғониш даври, Реформация Т. и ва б.) ўрганиш заруратидан келиб чиқади. Жаҳон Тарих ига глобал ёндашув билан бир қаторда микро тарих (шаҳар ва қишлоклар, алоҳида шахслар, кундалик маиший турмуш) ҳам ўрганилади. Тарихнинг алоҳида томонларини ўрганиш Тарих фанининг алоҳида соҳаларини ажратишни тақозо қилди (мас., ҳарбий Тарих, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, дин, фан, хотинқизлар Тарихи ва тендер тадқиқотлари, санъат, интеллектуал, маданият, дипломатия Т. и ва б.).
Иккинчи гуруҳни ёрдамчи ва махсус Тарих фанлари ташкил қилади. Уларни алоҳида Тарих фанларига ажратилиши ва ривожланиши Тарих фанининг хусусий тадқиқот усулларини ишлаб чиқиш заруратидан келиб чиқади. Антропология, археология, этнография мустақил ўринга эга. Ёрдамчи Тарих фанларига — манбашунослик, археография, палеография, геральдика, нумизматика киради. Махсус гуруҳ — бошқа фанлар эҳтиёжидан келиб чиқади (мас., табиий фанлар Тарихи, техника Т. и, давлат ва ҳуқуқ Т. и). Тарих фанининг тарихини тарихшунослик фани ўрганади.
Ўзбекистонда Тарих фани. Тарих фани асрлар давомида қўлёзма асарларда ифодаланган маиший ҳаёт, воқеа-ҳодисалар, тарихий персонажлар ва шахслар ҳақида ҳикоя қилишдек оддий баёнчиликдан, муайянтарихий контекстда тарихий ҳаёт йўлининг шаклланиши, босқичлари ва умумий қонуниятларини аниқлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш ва назарий хулосалар чиқариш каби мураккаб илмий йўлни босиб ўтди.
Ўзбекистоннинг энг қадимги Тарихи ҳақида моддий маданият ёдгорлиютри ва археологик топилмалар маълумот беради. Мил. ав. 1мингйилликкаоидёзма манбалар, зардуштийларнинг муқадцас Авесто китобида, ахоманийлар даври китобаларида (Биҳистун, Нақши Рустам ва б.) Турон ва Мовароуннаҳрнинг табиати, халклари ҳақида маълумотлар келтирилган. Ўзбекистоннинг қадимги Тарихи ҳақида Геродот, Ксенофонт, Ктесий, Полибий, Диодор, Страбон, Курций Руф, шунингдек, хитой, арман, араб муаллифлари яратган ёзма манбаларда маълумотларни учратиш мумкин. Асрлар давомида Ўзбекистон сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий хаёти Тарихи ҳақидаги маълумотлар сарой йилномачилари, тарихчилар, хонлар, подшоҳлар томонидан ёзилган қўлёзма манбалар шаклида жамлана борди. Ўрта асрлар тарихнавислигида сулолавий Тарихга бағишланган Байҳақийнинг «Тарихи Байҳақий», Насавийнннг «Сийрат асСултон Жалол адДин Манкбурни», Низомиддиннинг «Зафарнома», Шарафуддин Али Яздийнинг «Зафарнома», Фазлуллоҳ ибн Рузбехоннинг «Меҳмонномаи Бухоро», Ҳофиз Таниш алБухорийнинг «Абдулланома», Муҳаммад Юсуф муншийнинг «Тарихи Муқимхоний», Муҳаммад Амин Бухорийнмнг «Убайдулланома» каби асарлари яратилди.
Яъкубийнинг К«итоб албулдон» («Мамлакатлар хақида китоб»), Табарийнинг «Тарихи Табарий», Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар»; маълум бир худуд тарихига оид — минтақавий услубдаги Наршахийнпнг «Тарихи Бухоро», Насафийншш «Китоб алқанд фи тарихи Самарқанд» («Самарканд тарихи ҳақида қанддек китоб») каби нодир қўлёзма манбаларда Ўрта Осиё мамлакатларининг географик ҳолати, йирик шаҳарлари ва аҳолиси, уларнинг турмуш тарзи ва машғулотлари, карвон йўллари, урушлар, ғалаёнлар, ижтимоийиқтисодий, сиёсий ҳаётига дойр турли маълумотлар баён этилган.
Ўрта асрлар тарихшунослигида Амир Темур ва темурийлар даври Тарихи, айниқса, муфассал ёритилган. Уша даврда яратилган «Темур тузуклари», Низомиддин Шомийнинг «Зафарнома», Шарафуддин Али Яздийнинг «Зафарнома»; Абдураззоқ Самарқандийнинг «Матлаъ ус саъдайн ва мажмаъ улбаҳрайн» («Икки саодатли юлдузнинг чиқиши ва икки денгизнинг қўшилиш ўрни»); Мирхонднннг «Равзат уссафо» асарларида Амир Темур ва темурийлар салтанатининг ташкил топиши, ички ва ташки сиёсати, мамлакатнинг ижтимоийиктисодий ва маданий ҳаётига оид муҳим маълумотлар келтирилган.
Ўрта асрларда давлат ишлари, бошқарув тизими ҳақида маълумот берувчи Форобийнмнг «Фозил одамлар шаҳри», Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг», Низомулмулкниит «Сиёсатнома», Хондамириинг «Дастур алвузаро», Муҳаммад Боқирхоннинг «Мувазайи Жаҳонгирий» асарлари яратилди.
Ўрта Осиёда 3 та мустақил — Бухоро, Хива ва Қўқон хонликлари вужудга келиши билан, 17—19-а. ларда уларнинг Тарих ига бағишлаб алоҳидаалоҳида асарлар яратилди. Узига хос услуб ва анъаналарга эга бўлган тарихнавислик мактаблари шаклланди. Бухоро ва Хива хонликлари Тарихи Абулғозш Баҳодирхоннинг «Шажарайи турк» ва «Шажарайи тарокима», Муҳаммад Амин Бухорий, Мухаммад Шариф, Мирзо Шамс Бухорий, Мунис, Огахий, Баёний асарларида кенг ёритилган.
Муҳаммад Солиҳ Тошкандий, Мухаммад Ҳаким, Аваз Муҳаммад, Ниёз Муҳаммад, Мулла Олим Махдумҳожи асарларида Кўқон хонлиги Тарихи баён этилди. Россия томонидан Ўрта Осиё ерларининг босиб олиниши арафасидаги воқеалар, жанглар тафсилотлари, Россиянинг мустамлакачилик сиёсати, 19-а. нинг 2ярми — 20-а. бошларида Аҳмад Дониш, Мирзо Абдулазим Сомий Бўстоний, Мирзо Салимбекларнинг Бухоро Тарих ига оид асарларида келтирилади. Ушбу асарларда ўрта аср тарихнавислиги анъаналарига кўра, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий ҳаёт, ташқи алоқаларга оид маълумотлар гарчи муайян бир тартибда берилмаган бўлсада, жамият ҳаётининг турли йўналишлари бўйича қимматли маълумотларни кўрамиз.
Бу қўлёзма тарихий асарлар ўз даврининг илғор фикрли кишилари томонидан ёзилган бўлсада, ўша даврдаги ҳукмдорлар раъйидан ўтолмасдан, уларнинг манфаатларига мое қилиб ёзилганлигини, ўз даври ва муҳити, замонаси тартиблари, тараққиёт даражаси тафаккурининг хос кўринишлари таъсирини намоён қилади.
19-а. нинг 2ярмидан бошлаб Россиянинг Ўрта Осиёни босиб олишга қаратилган сиёсати туфайли Россия ҳукуматининг махсус топшириғини бажариш учун ўлкага келган рус ҳарбий мутахассислари, дипломатлари, сайёҳлари, савдогарлари ўз мемуарлари, саёҳати хотиралари ва ҳисоботларида ушбу мамлакат ва унинг халкдари Тарихи, ижтимоийиқтисодий ва сиёсий аҳволи, моддий бойликларига оид маълумотларни тўплаб, ёзиб қолдирдилар (мас., Н. Муравьевнинг «Путешествие в Туркмению и Хиву в 1819 и 1820 гг.», 1822; Г. Мейендорфнинг «Путешествие из Оренбурга в Бухару в 1820 году», 1826; Н. Ханиковнинг «Описание Бухарского ханства», 1843; Н. И. Веселовскийнинг «Очерки историкогеографических сведений о Хивинском ханстве с древнейших времён до настояҳего», 1877; М. Терентьевнинг 3 жилдли «История завоевания Средней Азии», 1906; Д. Логофетнинг «Бухарское ханство под русским протекторатом», 1911; ва б.).
Ўрта Осиё Россия мустамлакасига айлантирилиши билан мустамлакачилик тузуми тартиботлари Тарих соҳасидаги и. т. лар кўлами ва мавзусига ўз таъсирини кўрсатди. Рус тарихчиларининг юқорида зикр этилган Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон тарихига оид асарларининг аксарияти ўзининг бир ёқламалиги, метрополия манфаатларига хизмат қилишга мўлжалланганлиги билан ажралиб туради. Чор маъмурияти и. т. ишлари унинг манфаатларига хизмат қилишини назарда тутиб, маълум миқдорда маблағ ажратди. Айни пайтда илғор рус олимлари, шарқшуностарихчиларнинг фан манфаатлари учун Ўрта Осиё тарихи тадқиқотларини амалга ошириш тенденциясини ҳам кузатиш мумкин. 1895 й. да Тошкентда Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги ташкил этилди, у Октябрь тўнтаришигача фаолият кўрсатди, тарих, археология, нумизматика, этн. масалаларини ўрганишга салмоқли ҳисса қўшди. Маҳаллий миллат вакилларидан шарқшунос ҳаваскорлар, шарқ қўлёзмаларини тўпловчилар, қад. ёдгорликларни ўрганувчилар етишиб чикди: Абу Саид Маҳзум, Мирзо Абдураҳмон, Акром полвон Асқаров ва б. Тошкент давлат кутубхонасининг ташкил этилиши (1870), ўлкашунослар ва олимлар фаолиятида муҳим туртки бўлди. Ушбу кутубхона фондидан библиограф В. И. Межов томонидан тузилган Ўрта Осиё ва Туркистон Т. ига оид мақолалар, асарлар, газ. ва журнали материаллари тўпланган «Туркистон тўплами» (594 жилддан иборат) муҳим жой олди. Ўзбекистонни тарихиймаданий жиҳатдан ўрганишга Петербург унтининг шарқ факультети маълум ҳисса қўшди. Бу даврга келиб маҳаллий тадқиқотчилар гуруҳи шаклланди. В. Л. Вяткин Самарқанд ёдгорликларини ўрганиш жараёнида Улуғбек расадхонасини очди. В. В. Бартольд қад. қўлёзмалар маълумотларидан фойдаланиб, Ўрта Осиё ва Ўзбекистон тарихи ҳақида асарлар яратди («Туркестан в эпоху монгольского нашествия», 1898—1900; «Сведения об Аральском море и низовьях Амударьи с древнейших времён до XVII века», 1902; «К истории орошения Туркестана» ва б.).
20-а. нинг бошида миллий даврий матбуот «Садои Фартна», «Садои Туркистон», «Ойна», «Нажот», «Ҳуррият» саҳифаларида Ўзбекистон Тарихи муаммоларига оид илк макрлалар эълон қилина бошлади. Бу мақолалар муаллифлари жадидчилик ҳаракати намояндалари бўлиб, улар мамлакат ривожи, миллатнинг тараққийси, ўзликни англашда Тарих фанининг ролига алоҳида эътибор қаратдилар. Хусусан, Маҳмудхўжа Беҳбудий фаолиятида Тарих муаммоларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этди. Беҳбудий комил инсон бўлиб етишишда ва жамиятни бошқаришда Тарих фанининг ўрни беқиёслигини таъкидлайди. У «Тарих ва жуғрофия», «Туркистон тарихи», «Сарт сўзи мажҳулдир» каби асарларида фақатгина Ватан Т. ини эмас, Европа ва жаҳон мамлакатлари Тарих ини билиш зарурлиги ҳақида сўз юритади. Унинг «Мозий истиқболнинг тарозисидир», деган хитоби Тарих тажрибасида ўзининг ҳаклигини исботлади. Беҳбудийнинг тарихийилмий қарашлари Ўзбекистон Тарих ини ва уни яратиш йўлида ўзига хос илмий дастурдир.
Октябрь тўнтариши амалга ошиши билан, Совет тузумининг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда, унга хос бўлган и. т. нинг ташкил этишнинг шакл ва усулларини, мақсад ва вазифаларини, методологиясини ишлаб чиқиш илгари суридди. Коммунистик партия мафкураси асосий эътиборни партия Тарихи йўналишига қаратди, тарихий изланиш мактаблари йўқ қилиб ташланди, Тарих фанини жадаллик билан сиёсатлаштириш ва ғоялаштириш жараёни юз берди, услубиятда «синфийлик» «бир хиллик» тамойили юзага келиб «тарихни синфнинг ўзи яратади» деган қоида қарор топди.
Тоталитар тузум зиддиятларига қарамасдан, шундай мураккаб шароитда олий таълим тизимида Тарих таълимотининг вужудга келиши билан мутахассис тарихчи кадрлар тайёрлана бошланди. Тарих фанининг ташкилий асослари мустаҳкамланди. Ўрта Осиё давлат унти, Самарқанддаги олий пед. интида кўлёзма китоблар, вақфномалар ва васиқалар йиғилиб, илмий талқин қилинди.
Тарих фани ривожига Абдурауф Фитрат салмокли ҳисса қушди. Ўзбекистонда аграр суғориш Т. ига оид бир қанча вақф ҳужжатларини нашр к,илди(мас, Три документа по аграрному вопросу в Средней Азии, Л., 1933; Казийские документў XVI века, Тарих, 1937).
Ўзбекистонда Тарих фанининг ривожида проф. Булат Солиевнинг ўрни алоҳида. Булат Солиев миллий Тарих бўйича умумлашган асар яратишга уринган илк тадқиқотчи эди. У қад., ўрта аср, замонавий тарихчиларнинг турли хил ва кўплаб асарларини, шарқ қўлёзмалари маълумотларини жамлаб, улардан танқидий фойдаланиб, «Ўзбекистон тарихи. XV — XIX аернинг биринчи ярми», «Бухоро манғитлар сулоласи даврида» (1926), «Ўрта Осиё тарихи», «Ўрта Осиёда савдо капитали» китобларини езди. Афсуски, унинг асарларининг аксарияти НКВД томонидан ёқиб юборилган, унинг ўзи ҳам Ўзбекистон илғор миллий зиёлиларининг катта қисми қаторида сталинча қатағон сиёсати қурбони бўлди. Бу сиёсат Т. фанининг ривожланишига, албатта, салбий таъсир кўрсатди. Кўпгина тарихчилар қатағон қилинганлигига қарамай, 40—60й. лар Тарих фанида маълум ютуклар юзага келди.
1943 й. да СССР ФАнинг Ўзбекистон филиали Тил, адабиёт ва тарих инти негизида Тарих институтининг ташкил этилиши Тарих фани ривожида муайян босқич бўлди, тадқиқотларни маълум илмий йўналишлар ва режа асосида амалга ошириш йўлга кўйилди. Мутахассис илмий кадрлар тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга бўлди. Кейинчалик Тарих ва археология инти тарихий тадқиқотлар бўйича илмий марказга айланди. Бу интнинг ташкил топиши, Ўзбекистон археологияси ва Тарих фани ривожида 1ўзбек мутахассисархеологи Я. Ғуломовнинт ўрни алоҳидадир. Я. Ғуломов энг қад. даврлардан Ўзбекистонда суғорма деққончилик маданиятининг шаклланиши ва ривожланишида ирригациянинг аҳамияти; илк шаҳарларнинг вужудга келиши ва шаҳарсозлик маданиятининг тараққиёти Тарихи, ўрта асрларда Ўзбекистоннинг ижтимоийиқтисодий тараққиёти муаммолари, қўшни мамлакатлар билан алоқалари Тарих ини тадқиқ қилди (мас., «Хоразмнинг суғориш тарихи қадимги замонлардан ҳозиргача», Т., 1957, 1959). Я. Ғуломов кўпгина илмий нашрларга масъул муҳаррирлик хам қилди, у шогирдлар тайёрлаб, ўз илмий мактабини яратди.
Тарих инти ташкил этилган дастлабки йилларданоқ Ўзбекистон Тарих ини яхлит бир тарзда мужассамлаштирган кўп жилдлик китоб яратиш ишлари бошланган эди. Бу иш 1947 й. якунланиб, 2 жилдли «Ўзбекистон халклари тарихи» китоби нашр этилди.
20-а. нинг 50—80й. ларида Ўзбекистоннинг ўрта асрлардаги сиёсий ҳаёти, ижтимоийиқтисодий муносабатлар, ер ва ундан фойдаланиш, аграр муносабатлар, сунъий суғориш тизими Тарихи ҳақида қўлёзма асарлар, ҳужжатли манбалар, археологик ва этн. маълумотлар асосида ёзилган монографик тадқиқотлар вужудга келди. Тарих фанининг бу йўналишини ўрганишга А. А. Семёнов, Я. Ғуломов, С. Азимжонова, А. Асқаров, М. Абдураимов, Р. Г. Мукминова, О. Чехович, А. Муҳаммаджоновлар салмоқли ҳисса қўшдилар.
Бу даврда Россиянинг Ўрта Осиёдаги мустамлакачилиги Тарих ини ўрганишда Совет мафкураси расмий андозаларидан четга чиқишга йўл берилмади, Тарих фани ниҳоятда сиёсийлаштирилиб, илмийтарихий тафаккур ҳукмрон мафкура назорати остида бўлганлиги туфайли жуда кўп масалаларнинг асл моҳиятини кўрсатиб бериш имкони бўлмади, натижада Тарихни сохталаштириш кучайиб кетди. 1958 й. да бўлиб ўтган «Ўрта Осиёни Россияга қўшиб олишнинг прогрессив аҳамияти». мавзусидаги бирлашган илмий сессияда Ўрта Осиёнинг Россия империясига «ихтиёрий қўшилиш»и ҳақидаги уйдирма фанга зўрлик билан киритилди. Бу мавзу тарихи билан шуғулланган тадқиқотчиларнинг муаммони холисона, ҳаққоний ёритиш имкониятлари чеклаб қўйилди. Бироқ бундай чеклашларга қарамай, Россия империяси мустамлакачилиги давридаги ижтимоийиқтисодий ҳаёт, бошқарув тизими, мустамлакачилик зулми ҳамда унга қарши қаратилган миллий озодлик ҳаракатлари каби масалаларга доир кўпгина архив материаллари ўрганилди ва илмий истеъмолга киритилди.
Тарих фанида Совет даври тарихини ўрганиш ҳам ҳукмрон мафкура манфаатларига мослаштирилганлиги сабабли, Ўзбекистонда 1917 й. да Совет ҳокимиятининг ўрнатилиши, унинг ўлкадаги сиёсати, маҳаллий аҳолининг Совет ҳокимиятига муносабати ва унга қарши курашлари, большевикларнинг амалга оширган ижтимоийиқтисодий тадбирлари ва уларнинг оқибатлари, маданият соҳасидаги сиёсат, колхозлаштириш тарихи каби масалаларнинг моҳияти ҳаққрний ёритилмади. «Партиянинг раҳбарлик ва яратувчилик роли»ни кўрсатиш Тарих фанининг энг муҳим вазифаси деб белгиланди. Бундай ёндашув асосида яратилган тадқиқотлар Совет ҳокимияти сиёсатини улуғлаш мақсадларига хизмат қилди. Совет мафкурасининг тазйиқига, давр зиддиятларига қарамай, тарихчилар томонидан жуда кўплаб архив манбаларининг илмий талқинини мужассамлаштирган, жумладан, 4 жилдли «Ўзбекистон тарихи» (1967—70 й. лар), 1 жилдли «Ўзбекистон тарихи» монографиялари; Тошкент, Самарканд, Қўқон, Андижон, Хива ва Бухоро ш. ларининг энг қад. даврларидан то 20-а. ўрталаригача бўлган тарихига багишланган илк фундаментал асарлар тайёрланди. Улар Ўзбекистоннинг қад. шаҳарлари тарихини умумлаштирилган тарзда акс эттирган тадқиқотлар сифатида қимматлвдир.
80й. ларнинг охиридаги ошкоралик жараёни Тарих фани соҳасида тақикланган, нотўғри талқин қилинган муаммолар атрофида мунозара, янги фикрларни илгари суриш ва тадқиқот олиб бориш имкониятини вужудга келтирди. Тарих фанининг энг долзарб муаммолари, уларни тадқиқ қилиш усули ва ёндашувларини аниклаб беришга қаратилган илмий анжуманлар ташкил қилинди. Бу даврга келиб Ватан тарихи нинг кўплаб етилган масалаларига янгича баҳо берилди: илгари «босмачилик» деб аталган миллий озоддик ҳаракатлари, Ўрта Осиёнинг Россияга «қўшиб олинган»лиги тўғрисида қизғин баҳсмунозаралар бўлиб ўтди; Ўзбекистондаги жамоалаштириш ва саноатлаштириш тарихи қайтадан кўриб чиқила бошлади.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришгач, Тарих фани совет мафкураси ва унинг гоявий қолипларидан озод бўлди. Жамият ҳаётида амалга ошаётган муҳим ижтимоий жараёнлар Тарих фани олдига ўзбек халқининг ҳаққоний тарихини яратиш, тараққиётнинг турли босқичларида жаҳон ҳамжамиятида унинг ўрни ва ролини аниқлаш, тарихий билимларни оммалаштириш ва таргиб қилиш орқали миллатнинг маънавийахлоқий қадриятлари, маданияти, қад. анъаналарига қайтиш вазифаларини қўйди.
90й. ларнинг ўрталарига қадар Тарих бўйича янги назарий ендашувлар асосида бир қатор мактаб дарсликлари тайёрланди, 7 жилдга мўлжалланган Ўзбекистон тарихининг 3жилди, К. Шониёзов, Р. Аминова каби тадқикртчиларнинг монографиялари эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1996 й. да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ҳузурида «Ўзбекистоннинг янги тарихи» марказини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди. Мазкур марказда мамлакатимизнинг етакчи олимлари иштирокида 3 жилдли «Ўзбекистон тарихи» (Туркистоннинг Россия томонидан истило қилинишидан қоз. давргача) тайёрланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Ўзбекистон ФА Тарих института фаолиятини такомиллаштириш» ҳақидаги 1998 й. июль қарори Тарих фанининг вазифаларини стратегик жиҳатдан ўзгартирди. Тарих инти республикада Тарих тадқиқотларини мувофиклаштирувчи чинакам марказ мақомига кўтарилди. Интда ўз атрофига мамлакат тарихчиларини бирлаштириб, уларнинг саъйҳаракатлари билан мустақил давлат эҳтиёжларига мое янги йўналишлар заруриятидан келиб чиққан Ўзбекистон тарихига оид тадқиқотларни маълум бир тизимга солувчи «Ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихи» концепцияси ишлаб чиқилди. Мамлакатда Тарих фани соҳасидаги и. т. лар ушбу концепция доирасида амалга оширилмоқда. Бу борада И. Каримовнинг тарихчи олимлар ва журналистлар билан учрашувида баён этган «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асари муғим роль ўйнади. Унда президентимиз: «…тарихчиларимиз миллатга унинг ҳаққоний тарихини кўрсатиб, исботлаб беришлари керак. Зотан, тарих — халқ маънавиятининг асосидир,… биз ҳаққоний тарихимизни тиклашимиз, халқимизни, миллатимизни ана шу тарих билан қуроллантиришимиз зарур», деб таъкидлаб, тарихчи. пар олдига аник, вазифаларни қўйди.
Совет даврида ўрганиш тақиқланган, нотўғри талқин этилган мавзулар илмий холислик асосида — миллий мустақиллик нуқтаи назаридан қайтадан ўрганилди. Янги Ш1мий йўналишлар тадқиқ қилинди.
Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихини ўрганиш бугунги кунда Тарих фанининг энг муҳим муаммосидир. Ўзбек халқи шаклланишининг асосий босқичлари, уларнинг этногенетик жараёнларда қатнашув даражаси, минтақанинг қадим автохтон ахолией билан тарихий ворисийлиги ва генетик алоқаларини ўрганишда К. Шониёзовнинг «Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни» (Т., 2001) монографияси илк қадам бўлди.
Ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихига бағишланган «Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари»(Т., 2001) китоби (ўзбек ва рус тилларида) янги илмий йўналишдаги ишларнинг натижаси бўлди.
Маълумки, совет даврида Республикада давлатчилик терминини ишлатиш ҳам мумкин эмас эди. Мустақилликдан кейин Ўзбекистон давлатчилиги тарихининг энг кадимдан то ҳозиргача бўлган манзарасини акс эттирган асарлар вужудга келди (мас., Шониёзов К., «Қарлуқ давлати ва қарлуқлар. Ўзбек давлатчилиги тарихидан», Т., 1999; Азамат Зиё, «Ўзбек давлатчилиги тарихи», Т, 2000; Аъзамхўжаев С, «Туркистон мухторияти. Миллийдемократик давлатчилик қурилиши тажрибаси», Т., 2000).
Қад. ёзма манбалар талқинини амалга ошириш Ўзбекистоннинг энг қад. тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Бу соҳада жиддий тадқиқотлар амалга оширилди («Қадимги ёзма ёдгорликлар», А. Қаюмов, М. Исҳоқов, А. Отахўжаев ва б., Т., 2000; Авесто Яшт китоби, Тарих, 2001).
Ўзбекистоннинг қад. даври моддий маданияти ҳақидаги асарлар янги фактлар, далилфаразлар ва янги хулосаларни такдим қилди. Ўрта асрлар тарихини ўрганишга доир ишлар ўтган тарихшунослик босқичларидаги камчиликларни тўлдирмоқда (мас., Сулаймонов Р., «Древний Нахшаб», Т., 2000; Населенные пунктў Бухарского эмирата (А. Муҳаммаджонов тахрири остида), Т., 1999; Анорбоев А., Исломов У., Матбобоев Б., «Ўзбекистон тарихида қадимги Фарғона», Т., 2001; Мукминова Р., Филанович М., «Ташкент на перекрёстке истории. Очерки древней и средневековой истории города», Т., 2001; Каримов Э., «Йасавийа и ходжаганнакшбандийа: история действительная и вымышленная», Т., 2000; Аъзамова Г., «Сўнгги ўрта асрлар Ўрта Осиё шаҳарларида ҳунармандчилик ва савдо», Т., 2000).
Амир Темур ва темурийлар даври тарихи фаол, комплекс тадқиқ қилинган муаммолардан бири бўлди. 1996 й. да Амир Темур юбилейининг 660 йиллигининг нишонланиши бу мавзуга доир тадқиқотларнинг янада кенгайишида, Амир Темур шахси ҳақидаги тарихий ҳақиқатни тиклашда муҳим воқеа бўлди. Республика тарихчилари томонидан мазкур мавзуга оид монографик, коллектив тадқиқотлар, алохдца жиҳатлари тарихини ўрганишга бағишланган мақолалар эълон қилинди.
Россиянинг Ўрта Осиёдаги мустамлакачилиги ва унинг салбий оқибатлари ҳақида махфий архивлар, янги тарихий далиллар, тамомила янгича ендашувлар асосида ёзилган асарлар ва мақолалар вужудга келди (Ҳ. Зиёев, «Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш». XVIII — XX аср бошлари, Тарих, 1998).
20-а. даги маърифатпарварлик харакати — жадидчилик моҳиятини ўрганиш Тарих тадқиқотларида янги йўналиш бўлди. Жадидчиликнинг сиёсий, ижтимоийиқтисодий замини, жадидларнинг маърифатпарварлик ва ислоҳотчилик ғоялари, мустақиллик ва тараққиёт учун курашлари тарихи, жадидлар тафаккури, миллий давлатчилик ғоялари янги илмий далиллар асосида назарий мушоҳада қилинди (Алимова Д., Рашидова Д., «Маҳмудхўжа Беҳбудий ва унинг тарихий тафаккури», Т.,и 1999 ва б.).
Ўлкада миллий озодлик ҳаракатлари, мустақиллик учун кураш тарихини ёритувчи жиддий тадқиқотлар яратилди. Муаллифлар бой архив манбаларга таяниб, ўлкадаги миллий озодлик ҳаракатининг пайдо бўлиши, ривожланиши ва мағлубиятга учраши сабабларини кенг илмий таҳлил қилдилар. Мавзу тадқиқотларига хориж тарихшунослиги ҳам жалб қилинди, улар тахлилига холислик мезони асосида ёндашилди. «Босмачилик» ҳаракатининг асл моҳиятини аниклаш, истиклолчилик ҳаракати тарихини даврлаштиришга уриндилар [мас., «Туркестан в начале XX века; к истории истоков национальной независимости», Т., 2000; Зиёева Д., «Туркистон миллий озодлик ҳаракати», Т., 2000; Ражабов К,., «Бухорога кизил армия босқини ва унга карши кураш: тарих ҳақиқати (1920—24 й. лар)», Т., 2002].
Совет тоталитар тузумининг асл моҳияти, сиёсий ва мафкуравий тазйиқ оқибатлари илмий холислик билан тадқиқ этилмоқда. Окт. тўнтариши туфайли зўрлик билан Совет давлатининг тузилиши, Ўрта Осиёда ўтказилган миллийҳудудий чегараланишнинг нокрнунийлиги ва унинг салбий оқибатлари, 30—50й. лардаги қатағонлар, мажбурий жамоалаштириш натижасида қ. х. нинг издан чиқиши, 80й. лардаги янги қатагонлар — «ўзбеклар иши» мавзулари янги архив маълумотлари асосида ўрганидди (мас., Алимова Д., Голованов А., «Ўзбекистон мустабид совет тузуми даврида: сиёсий ва мафкуравий тазйиқ оқибатлари». Т., 2000; «Тарих шоҳидлиги ва сабоклари. Чоризм ва совет мустамлакачилиги даврида Ўзбекистон миллий бойликларининг ўзлаштирилиши», Т., 2001; Шамсутдинов Р., Қишлоқ фожеаси. Тарих, 2003 ва б.). Ўзбекистон Республикаси мустакиллик даври тарихи масалаларини тарихий нуқтаи назардан ўрганувчи илк тадқиқотлар вужудга келди («Мустақил Ўзбекистон тарихининг дастлабки саҳифалари», Даврий тўплам, № 3, Т., 2000; «Мустақил Ўзбекистон тараққиётининг ғоявий асослари», Т., 2001).
Ҳозир Ўзбекистоннинг энг қад. даврларидан бошлаб то бугунги кунга кадар даврини қамраб олувчи кўп жилдли фундаментал тадқиқот устида иш олиб борилмоқда. Мустақилликнинг асосини мустаҳкамлашда жамият тарихий онгини ҳакллантириш зарурлиги эътиборга олиниб, тарихий билимларни тарғиб қилиш йўлга қўйилди. Мустакиллик даврида Ўзбекистон тарихчиларининг махсус «Ўзбекистон тарихи» журналига асос солинди (1998). Тарих фанининг энг долзарб муаммоларини муҳокама этувчи Яҳё Ғуломов номидаги «Ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихи» республика мунтазам илмий семинари ташкил этидди. Ўзбекистон Республикаси тарихчилар жамияти тузидди (1999). Илк маротаба «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»га кўра, Тарих фанининг таълим тизими билан ҳамкорлиги амалиети йўлга қўйилди. Фан ва таълим муштараклиги мактаб партасидан бошлаб, тарихчи кадрлар тайёрлашга йўналтирилган. Мустакиллик йилларида тарихчиларнинг халқаро илмий ҳамкорлигининг кенг имкониятлари вужудга келди. Ўзбекистон Тарих фанининг актуал муаммолари бўйича илмий анжуманлар ўтказиладиган марказга айланиб бормоқда. Ўзбек олимлари халқаро грантларда, ЮНЕСКО томонидан нашр этилаётган «Марказий Осиё цивилизациялари тарихи» номли кўп жилдлик асарни тайёрлашда иштирок этмоқдалар.
Ад.: Каримов И ., «Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз» [«Тарихий хотирасиз келажак йўқ»|, 7ж., Т., 1999; Ахунова М., Лунин Б., История исторической науки в Узбекистане, Тарих, 1970; Саидқулов Т ., Ўрта Осиё халклари тарихининг тарихшунослигидан лавҳалар, 1-китоб, Тарих, 1993; Тарихшунослик очерклари, 12 қисм, Тарих, 1994; Муниров Қ., Хоразмда тарихшунослик, Тарих, 2002; Тарих фанининг маркази, Тарих, 2003.
Шоира Асадова.