ТАРИХШУНОСЛИК — тарих фанининг тарихини ўрганувчи фан. Т. тарихий билимлар тараққиётини, муайян тарихий босқичда яратилган илмий маҳсулотларни ёки маълум бир муаммога бағишланган тарихий тадқиқотларни урганади ва тахлил қилади. Тарихшунослик нафақат тарих, балки махсус тарих фанлари (мас., шарқшунослик, этнология, археология ва б.) тарихи билан хам шугулланади. Тарихшуносликнинг асосий вазифаси тарих фани ривожини чуқур ва ҳар томонлама холисона англашдан, муайян тараққиёт даврида тупланган тарихий билимларни таҳлилий тадкиқ этишдан, амалга оширилган ишларнинг натижасини чиқаришдан ҳамда шу асосда тадқиқ этилган долзарб муаммоларни аниқлаб, келгуси тадқиқотларнинг йуналишларини белгилашдан, тарихчиларни муайян тарихийилмий муаммо доирасидаги адабиётларга йуналтиришдан иборат. Тарихшунослик ўтмишда кечган ва бугунги кунда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг одамлар онгида қандай акс этишини, тарихий адабиётлар орқали ижтимоийтарихий ривожланиш жараёнини кузатиш; жамият тарихий ривожининг турли босқичларида тарихий билимларнинг ўсиб бориши жараёнини кузатиш имконини беради. Бошқача айтганда, маълум босқич ёки даврда тарих фанининг ривожини жамият тараққиётининг асосий йўналиши билан боғликликда ифодалайди, ижтимоийсиёсий, мафкуравий муҳитнинг тарих фанига таъсирини, у ёки бу йуналишдаги ривожланиш ва таназзулга юз тутиш сабабларини аниклайди. Тарихшунослик, шунингдек, фан тараққиётида ўз урнига эга булган и. т. марказлари тарихини, унда фаолият кўрсатган илмий кадрларнинг салоҳияти, уларнинг фан ривожига қўшган ҳиссаларини ўрганиш каби вазифаларни ҳам бажаради.
Тарихшунослик тадқиқотларининг бир қанча таҳлил усуллари мавжуд: қиёсий iaрихий усул — турли тарихий даврларда тарихий маълумотлар қандай пайдо бўлди, ҳаракатланди, ўзгарди ва ривожланди, жамият тараққиётида тарихий фикрларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши жараёнини аниклашда қўлланилади; аниқ таҳлилий усул — олиб борилган Тарихшунослик тадқиқоти воқеа-ҳодисалар тафсилотини келиб чиқиш сабаблари, ривожланиш жараёнини назарий ва фактик материалларнинг ўзаро алоқасида тахлил қилади, уларнинг фанда кандай ёритилганлигини ўрганади; мантиқий таҳлилий усул — Т. да катта имкониятларга эга бўлиб, тарихий муаммонинг ўзига хос хусусиятлари, тузилиши, бошқа тарихий ҳодисалар билан боғлиқлигини ўрганишда қўлланилади. Бошқача айтганда, маълум босқич ёки даврда тарих фанининг ривожини жамият тараққиётининг асосий йўналиши билан боғлиқликда ифодалайди; хронологик усул — воқеа-ҳодисалар ҳақида турли босқич ёки даврда тўпланган тарихий фактларни ўзаро боғликликда ўрганишда қўлланилади. Бу эса турли замонда илмий фикрларнинг ҳаракатини, муаммога ёндашувда концепциялар, қарашлар, ғояларнинг ўзгариб боришини хронологик тартибда такрорий ёки хилмахил жиҳатларини очиб беради; даврийлаштириш усулида маълум бир тарихийдаврий чегарада тарих фанининг сифат, услуб ва хусусиятларининг ўзгаришига ижтимоийиқтисодий муносабатларнинг таъсири, ҳар бир янги босқичда вужудга келган илмий ғояларни ҳаракатлантирувчи омил ва йўналишлар аниқланади; ретроспектив таҳлил — ҳар бир илмий адабиёт ўз даврига тааллуқли бўлиб, унинг кучли ва кучсиз жиҳатларини ўзида акс эттиради. Тарихшунослик тадқиқотларда тадқиқотчининг вазифаси ўзидан аввалги босқичларда яратилган илмий асарларни замонавий билимлар нуқтаи назаридан ўрганиш, уларнинг ижобий ва салбий жиҳатларини тахлил қилишдан иборат.
Тарихшунослик тарих фанига нисбатан янги фан ҳисобланади. Ўрта асрларда яратилган баъзи тарихий асарларда, жумладан, Абу Райҳон Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» ва «Ҳиндистон», Абу Бакр Наршахийнинг «Тарихи Бухоро», Шарафуддин Али Яздийнинг З«афарнома», Бобурнинг «Бобурнома», Муҳаммад Юсуфбек Баёнийнинг «Тарихи Хоразм», «Шажараи Хоразмшоҳий», Аҳмад Донишнинг «Бухоро амирларининг таржимаи ҳоллари» ва б. да муайян маълумотларни умумлаштиришга, факт ва тарихий жараёнлар баёнида тахлилий ёндашувга бўлган ҳаракатлар кузатилади.
Ўзбекистонда Тарихшунослик тарих фанининг махсус соҳаси ва алохида тадқиқот предмети сифатида 20-а. нинг 2ярмида шаклланди. Ўзбекистон ФА Тарих институтў ташкил топгач, бир қатор тарихшунослар, жумладан, В. Я. Непомнин, Р. Н. Набиев, И. К. Додонов, Л. М. Ланда, Х. И. Иноятов, Б. В. Лунинлар муайян муаммоларнинг тарихшунослигини тадқиқ қилишга киришдилар. 1968 й. Тарих инти қошида «Тарихшунослик» сектори, кейинроқ бўлим ташкил этилиши бу соҳанинг ривожига катта ҳисса қўшди (бўлимни 1968—88 й. ларда тарих фанлари дри Б. В. Лунин, 1988—92 й. ларда тарих фанлари номзоди В. А. Германов бошкарган, 1992 й. дан тарих фанлари дри, проф. Д. А. Алимова раҳбарлик қилиб келмоқда).
Ўзбекистонда тарих фани ва унинг баъзи соҳалари ривожи динамикасини ёритувчи асарлар [Ахунова М. А., Лунин Б. В., История исторической науки в Узбекистане, Тарихшунослик, 1970; XX асрнинг дастлабки ўттиз йиллиги Ўзбекистонда тарих фани (тарихшунослик очерклари), 1 — 2қисм, Тарихшунослик, 1994; Алимова Д. А., Иванова Л. С, 50 лет изучения истории Узбекистана в годў войнў 1941—1945 гг. современные задачи и перспективў ее историографии, Тарихшунослик, 1995; Лунин Б. В., Историография обҳественнўх наук в Узбекистане, Тарихшунослик, 1974; Саидқулов Тарихшунослик С, Ўрта Осиё халқлари тарихининг тарихшунослигидан лавхалар, Тарихшунослик С, 1992; Дониёров А. X., Мустақил Ўзбекистон этнографияси тарихшунослигининг айрим масалалари, Тарихшунослик, 2003] яратилди. Шарқшунос олимлар (Лунин Б. В., Биобиблиографические очерки о деятелях обҳественнўх наук Узбекистана, т. 1, Т., 1976; т. 2, Т., 1977), мустамлакатоталитар тузум шароитида Ўзбекистон тарих фани соҳасида хизмат қилган тарихчиларнинг ҳаёти ва фаолияти (Алимова Д. А., Рашидова Д., Маҳмудхўжа Беҳбудий ва унинг тарихий тафаккури, Тарихшунослик, 1999; Германов В. А., Историки Туркестана в условиях политического террора 20—30х годов, Тарихшунослик, 2000; Германов В. А, Профессор Пулат Салиев и его время, Тарихшунослик, 2002) асарларда акс эттирилди; хотинқизлар муаммоси тарихшунослиги [Алимова Д. А., Женский вопрос в Средней Азии: история изучения и современные проблемў (20—80е гг.), Т., 1991]; миллий озодлик ҳаракатлари, уларнинг хорижда ўрганилиши (Зияева Д. Ҳ., Туркистонда миллий озодлик ҳаракати, Тарихшунослик, 2000) асарларда ўз ифодасини топди.
Тарих фанининг бошқа муаммолари кўплаб мақолаларда ўзининг Тарихшунослик таҳлилига эришди.
Тарихшунослик бўлими томонидан ўтказиш анъанавий бўлиб қолган «Тарихшунослик ўқишлари» Ўзбекистон тарих фани соҳасида амалга оширилаётган ишларни сарҳисоб қилиб боради. Ўзбекистонда Тарихшунослик фани илмий мактабларига Б. В. Лунин, Г. И. Желтова, Ф. Ҳ. Қосимов, Р. Ражапова, Д. А. Алимова каби олимлар томонидан асос солинди.
Тарихшунослик тадқиқотлари мустақиллик йилларида анча кенгайди. 5 та дрлик, 20 дан ортиқ номзодлик ишлари ҳимоя қилинди. Айниқса, хорижий тадқиқотчилар (АҚШ, Корея, Туркия, Россия, Буюк Британия, Германия) Ўзбекистон тарихшунослари билан илмийамалий алоқалар ўрнатиб, Ўзбекистон тарихшунослигининг муҳим муаммоларини ўрганишда давом этмоқдалар.
Нодира Мустафоева.