ТАЪРИФ

ТАЪРИФ, дефиниция — муайян тушунча ёки терминнинг унга хос муҳим белгиларини акс эттирувчи қисқача ифодаси; бирон предмет ёки воқеаҳодисанинг мазмунмоҳиятини очиб, тушунтириб бериш. Таъриф таниш бўлмаган термин (тушунча)нинг маъносини аввалдан маълум бўлган сўз (термин)лар ёрдамида (номинал Таъриф) ёки уни таниш сўз (термин)лар бўлган матнга киритиш (контекстуал, матний Таъриф) оркали юзага келади. Таъриф фанда катта роль ўйнайди, у ҳар қандай илмий назариянинг муҳим қисмини ташкилқилади. Таърифлар орқали фанга янги тушунчалар, терминлар киритилади, узок, муддат олиб борилган тадқиқотларнинг натижалари қайд этилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТАЪРИФ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты