ТЕАТР ДЕКОРАЦИЯСИ САНЪАТИ, сценография — тасвирий санъатнинг театр санъати билан боғлиқ соҳаси; декорация, либослар, ёруғлик, саҳна техникаси воситасида спектаклнинг томоша образи (кўриниши)ни яратиш санъати. Театр рассоми саҳнада кўрсатиладиган ҳар бир кўриниш, жой, кийим ва б. нинг эскизларини яратади, шу эскизлар асосида декорация ва либослар тайёрланади. Рассом иллюзия ёрдамида томошабинда турли таассуротлар туғдиради, тарихий давр, тарихий шароит тўғрисида тўғри тасаввурлар ҳосил қилинишига эришади. Театр декорацияси санъати театр, драматургия, тасвирий санъат тараққиёти билан боғлиқ ҳолда ривожланди. Қад. маросим, ўйинларда унинг илк кўринишлари (либос, ниқоб ва б.) намоён бўлди. Юнонистон театрида мил. ав. 5-а. даёқ ёрдамчи қурилмалардан ташқари ҳажмли шакллар билан тасвирий декорациялар қўшиб ишлатилган; Қад. Рим театрида бу санъат ривожлантирилган, илк бор парда қўлланилган. Ўрта асрларда Осиё (Ҳиндистон, Хитой, Япония ва б.) мамлакатларида саҳнани шартлирамзий тарзда безаш ҳукмрон бўлган. Уйғониш даврида Италияда перспективали декорациялар шаклланди, шаҳар майдони ёки узокларга уланиб кетган кўчалар, ўзгармас жойлар ромларга тортилган расмлар ёрдамида яратилди (Браманте, Б. Перуцци, С. Серио ва б.). 17-а. бошларида саҳна механизмлари кенг қўлланила бошланди, айланувчи 3 томонли призма шаклидаги қурилма томошабин кўз олдида декорацияларни алмаштириш имконини берди. Техниканинг такомиллашиши саҳна орти (кулис) ва саҳна — қутини юзага келтирди. 17а. ўрталаридан саҳнада ён декорациялар пайдо бўлди ва бутун Европага тарқадди. Буюк Британияда (сағна майдони юқори, қуйи ва орқа саҳналар, томошабин томон туртиб чиққан саҳна олди — просцениумдан иборат) махсус театр биноси шаклланди. Классицизм даврида воқеанинг жой ва вақт бирлиги қонунига бўйсундирилиши ўзгармас декорациялар принципини қарор топишига олиб келди. Ҳиндистон, Ҳиндихитой мамлакатлари театрларида спектаклни безатиш либос, ниқоб, гримлар билан чекланди (бу анъана 20-а. гача давом этди). 19-а. 1чорагида Франция, Буюк Британия театрларида диорама ва панорама газли ёритгичларнинг янги шакллари билан уйғунлаштирган ҳолда қўлланилади. Техниканинг мураккаблашиши бўлим (акт)лар орасида парда, электр ёритгич (1849)ни қўллашга, замонавий мавзудаги асарларни саҳнага қўйилиши реал ҳаётни аниқ акс этгиришга олиб келди. 19-а. охиридан рассомлар театр билан ҳамкорликда саҳна санъатининг бошқа санъатлар қаторида тутган ўрнини белгиловчи ўзига хос крнуниятларини тадқиқ қилдилар. 20-а. да Театр декорацияси санъати саҳна техникаси — синтетик материаллар, люминесцент бўёқлар, коллаж, фото ва кинопроекция, кўзгулар тузилмаси, мураккаб ёруғлик қурилмалари ва ғ. к. билан бойиди. 60й. лардан деярли ҳамма ерда «саҳнадан ташка ри» декорациялар, «саҳна — арена»ларга эътибор кучайди. 70й. лар Театр декорацияси санъати халқ санъати билан йўғрилган оҳангларни қўллаши билан ажралиб туради, маросим ниқобгримлари, қўғирчоқ либослари декорациянинг ажралмас қисмига айланди. Театр декорацияси санъати усталарининг драматургия асосида реж. ва рассом тасаввуридаги эркин саҳна асарини яратишга интилиши ортди. 20-а. Т. д. с. ривожланиши жараёнида саҳналаштирувчи рассом спектаклнинг муаллифларидан бирига ва «Театр декорацияси санъати»ни спектаклнинг тасвирий режиссура (сценография)си деган тушунчага айлантирди. Бу хусусиятлар турли оқимлар кураши жараёнида ривожланди, ҳажмлифазовий декорациялар, спектаклнинг томоша образи рангтасвирни қўллаш ҳисобига кўркамлашди ва таъсирчанлиги янада ортди. Театр декорацияси санъатига дастгох. рангтасвири усталари катта ҳисса қўшдилар. Халқ санъатининг услублаштирилган шаклларига қизикиш ўрнини сахна воқеаларининг ички мантиғига бўйсундирилган безак тузилишини излаш эгаллади. Театр декорацияси санъатида кекса авлод рассомлари билан бир қаторда ёш рассомлар ҳам муваффақиятли ижод қилмоқда.
Ўзбекистонда Театр декорацияси санъати жаҳон Театр декорацияси санъатининг энг яхши анъаналари таъсирида ривожланди. 20-а. маърифатпарварлар театри дастлабки спектаклларида ҳаётий воқеликни саҳнада айнан кўрсатиш, либос ва пардозларни ҳам ҳаётдагидай расмий тарзларда ишлатиш услубини қўллаган, жойларни расмана қилиб қуриш одат тусида бўлганини кўриш мумкин, либослар масаласида ҳам шундай йўл тутилган. Тажриба бироз ортгач, театр асар конфликтидан келиб чиқиб зиддиятли икки томонни бир-бирига қарамақарши (контраст) тасвирлашга ўтди, ютуқлар билан бирга камчиликлар ҳам мавжуд бўлган: ҳар бир спектакл учун махсус декорациялар кам ишланган, театрда рассомнинг ўзи бўлмаган, спектакллар кўпинча йиғма декорациялар билан шартли кўрсатилган; спектаклларга керакли либос, буюм ва ашёлар уймауй юриб териб келинган, ижарага олинган.
Театр декорацияси санъатининг дастлабки профессионал намуналари 20-а. (бошлари)да Ўзбекистонда яшаган рус рассомлари (С. Юдин, С. Миленин, В. Уфимцев ва б.) томонидан яратилди, улардан таўшм олган ва уларнинг ижодий раҳбарлигида ўзбек театр рассомлари етишиб чикди (Ш. Шораҳимов, Ҳ. Икромов, М. Мусаев ва б.). Халқ ҳаёти, урфодатларини, амалий безак санъати, либосларини яхши билганлиги рассомларнинг ишларида ўз аксини топди, спектаклларга либослар уларнинг чизмалари асосида тайёрланди. Ҳаётни айнан акс эттирувчи услуб иллюзияли декорация ва кўп жиҳатдан шартли либосларни яратилишига олиб кедди, актёрларга турмуш тарзини, персонажлар қиёфасини батафсил ва умумлашма тарзда кўрсатиш имконини берди. Ўзбек театри эришилган ютукларини мустаҳкамлаш билан бирга декорация санъати ва либослар бобида жиддий изланишлар олиб борди, тасвирий санъатнинг баъзи тамойил ва услубларини ишга солди, образли ечим, махрбатли тасвир йўлидан борди, кино ва телевидение воситаларидан фойдаланди.
60й. лар охирларидан Тошкент театр ва рассомлик санъати интининг театр рангтасвири (сценография) бўлимини тугатган бир гуруҳ рассомларнинг республика театрларига кириб келиши билан саҳна асарларининг таркибий кисми бўлган тасвирий воситалар (декорация, либос, грим)да янги давр бошланди. И. Вальденберг, В. Рифтин ва б. дан сабоқ олган Г. Брим, А. Жибоедов, Р. Туманков, А. Шибаев, бир оз кейинроқО. Оллаберганов, В. Михайличенко, Т. Шораҳимов, У. Сайдалиев ва б. декорация санъати ва у билан боғлиқ либос, грим соҳаларида туб ўзгаришлар ясашга ва Театр декорацияси санъатини дастгоҳ ва монументал рангтасвир даражасига кўтаришга интилдилар. Ўзбек Театр декорацияси санъати том маънодаги профессионал йўлга тушиб олди. Рассом энди спектаклнинг саҳналаштирувчи реж. билан хаммуаллифга айланди. Жумладан, Г. Брим саҳналаштирилган спектаклларнинг саҳна маконини асарлар мазмуни ва жанрига мое безашда меъморлик оҳанглари, тамойилларини қўллаб катта ютукларга эришди («Мария Стюарт», «Бой ила хизматчи», «Шоҳ Эдип», «Абу Райҳон Беруний», «Бухоро», «Истеҳком» ва б.).
80й. ларнинг охири ва айниқса, 90й. лар, яъни Ўзбекистоннинг мустақиллиги даврида ўзбек театри тарихни идрок этиш ва ўзлаштиришда, буюк алломалар ва давлат арбоблари ҳаёти ва фаолиятини ёритишда катта ютукларга эришди, бунда театр рассомларининг хизмати катта: тарихий шахсларнинг саҳнавий образларининг тўлақонли ва теран мазмунга эга бўлишида муҳит тасвирини яратган театр рассомларининг хизмати салмоқлидир. Республика театрларида рассомларнинг кекса, ўрта ва ёш авлоди бир-биридан таъсирланган ҳолда ижод қилмоқда. В. И. Лигай (Андижон), Д. Сафоев (Самарканд), Т. ШораҳмеДов, А. Жибоедов, Б. Қурбонов, Б. Тўраев, 3. Ботиров, Ш. Абдумаликов, Н. Глубокина (Тошкент), Ф. Ражабов (Фарғона) ва б. Т. д. с. тараққиётига катта ҳисса қўшмоқда.
Ад.: Соеновская А. Г., Пути развития театральнодекорационного искусства Узбекистана, Театр декорацияси санъати, 1989; Қодирова Д. М., XX аср Ўзбекистон театр либослари, Театр декорацияси санъати, 2003. Дилафруз Қодирова.