ТЕБРАНИШЛАР

ТЕБРАНИШЛАР — муайян вақт ораликларида такрорланиб турадиган харакатлар. Мас., соат маятнигининг тебраниши, чолғу асбоблари торларининг ёки камертон оёқчаларининг тебраниши, радиоприёмник контуридаги конденсатор қопламалари орасидаги кучланишнинг тебраниши ва б. шундай такрорланувчанлик хоссасига эгадир. Такрорланаётган жараённинг физик табиатига қараб механик, электромагнит, электромеханик ва б. Т. га ажралади.

Тебранишлар табиатда ва техникада кенг тарқалган. Кўпчилик ҳолларда улар салбий таъсир қилади. Рельсларнинг қўшилиш жойидан утаётганда поезднинг ғилдираклари берадиган турткилар кўприкнинг тебранишига, сузиш винтининг айланиши кема танасининг тебранишига, самолёт қанотларининг тебраниши ҳалокатга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда Тебранишларни хавфли чегарагача кутарилишига йўл қўймаслик учун тегишли чоратадбир кўрилади. Шунга қарамасдан Тебранишлар техниканинг турли соҳаларида муҳим аҳамиятга эга. Mac, радиотехника тебранма жараёнларга асосланган. Тебранаётган тизимга кўрсатилаётган таъсир характерига кўра, Тебранишлар эркин Тебранишлар, мажбурий Тебранишлар, авто Тебранишлар ва параметрик Тебранишларга бўлинади. Мувозанат ҳолатидан чиқарилгандан кейин ўзича тебранадиган тизимда юз берадиган Тебранишларга эркин Тебранишлар ; даврий равишда ўзгарувчи ташқи куч таъсири остида бўладиган Тебранишларга мажбурий Тебранишлар деб юритилади.

Автотебранишлар вақтида мажбурий Тебранишлар даги каби тебранувчи тизимга ташки кучлар таъсир қилади, бироқ бундай таъсир кўрсатилиши зарур бўлган вақт моментларини тебранувчи тизимнинг ўзи белгилайди, ташқи таъсирни тизимнинг ўзи бошқаради. Mac, маятникли соатда маятник, кўтариб қўйилган тошнинг ёки буралган пружинанинг энергияси ҳисобига туртки олиб туради, бунда бу турткилар маятник ўрта ҳолатдан ўтаётган моментлардагина берилади. Параметрик Тебранишлар вақтида ташқи таъсир ҳисобига тизимнинг бирор параметри, мас., тебранаётган шарча осилиб турган ипнинг узунлиги даврий равишда ўзгариб туради.

Энг содда тебраниш гармоник Тебранишлар дир. Гармоник Тебранишларда тебранувчи катталик вақт бўйича синус ёки косинус қонуни бўйича ўзгаради. Бу турдаги тебраниш қуйидаги сабабларга кўра жуда муҳимдир: табиатда ва техникада учрайдиган Тебранишлар ўз характери бўйича гармоник Тебранишларга жуда яқин; бошқача кўринишдаги даврий Тебранишларни устмауст тушган бир неча гармоник Тебранишлар сифатида тасаввур қилиш мумкин. Тебраниш жараёнларининг физик моҳияти турлича бўлишига қармай, улардаги Тебранишларнинг ўзига хос хусусиятлари бир хил қонуниятга бўйсунади. Гармоник Тебранишларнинг ўзаро қўшилишидан турли Тебранишлар, мас., бир хил частота ва турлича фазаларга эга булган ўзаро перпендикуляр иккита гармоник Тебранишлар йиғиндиси фазалар айирмасига қараб тебранувчи нуқтанинг траекторияси тўғри чизиқ, айлана ёки эллипедан иборат булиши мумкин. Частоталари турлича ва узаро перпендикуляр булган иккита гармоник Тебранишлар йигиндисини ифодаловчи нуқта ҳаракатининг траекториялари ғоят мураккаб чизиклардан иборат. Бу чизиклар Лиссажу фигуралари деб юритилади. Гармоник Тебранишлардан иборат турлича мураккаб Тебранишлар механика, электротехника, радиотехника, оптика ва б. фан ҳамда техника соҳаларида кўп учрайди.

Ад.: Малов Н. Н ., Основў теории колебаний, М., 1971; Детлаф А. А., Яворский Б. М., Курс физики, М., 1989.

Аброр Нўъмонхўжаев.


Кирилл алифбосида мақола: ТЕБРАНИШЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
ЕР
Туш таъбири ўзбек тилида
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты