ТЕЗЛИКЛАР ҚУТИСИ — механизмларда етакчи валнинг аиланишлар сони (тезлиги) ўзгармагани ҳолда етакланувчи валнинг аиланишлар сонини поғонали тарзда ўзгартириб берадиган механизм. Иши етакчи вал билан етакланувчи вал орасидаги узатиш нисбатини шестернялар (тишли ғилдираклар) ёрдамида ўзгартиришга асосланган. Шунинг учун Тезликлар қутиси узатмалар қутиси деб ҳам аталади. Тезликлар қутиси алоҳида корпус (куги) ёки бошқа механизмлар билан бир умумий корпусга жойлаштирилган тишли узатмалардан иборат. Металл кесиш станокларида, автомобиль ва б. транспорт воситаларида ишлатилади.