ЦИЦЕРОН Марк Туллий (Marcus Tullius Cicero) (мил. ав. 106.3.1, Арпинум — мил. ав. 43.7.12, ҳоз. Гаэта яқини) — Рим сиёсий арбоби, нотиқ, ёзувчи. Римда таҳсил олиб, нотиқлик санъатини эгаллайди, сўнг Афина, Кичик Осиё ва Родосда ўз билимини мукаммаллаштиради. Элчилик даврида (мил. ав. 63 й.) Каталина фитнасини фош этгани учун «фуқаролик чамбари» билан тадкирланади ва Рим фукаролари орасида биринчи бўлиб «Юрт отаси» унвонига сазовор бўлади. Аммо римлик фитначиларни судсиз қатл этгани сабабли мил. ав. 58 й. да қувғинга учраб, хорижда яшашга мажбур бўлган. Цезарь ўддирилгач (мил. ав. 44 й.), Антоний буйруғи билан қатл этилгунига қадар Римнинг амалдаги ҳукмдори саналган.
Цицерон сиёсат, фалсафа ва адабиётда «ўрта оқим» ҳисобланган барқарорлик ва вазминлик ақидаларига содиқ бўлган. «Аралаш давлат тузилмаси» (монархия, аристократия ва демократиянинг қўшилишидан пайдо бўлган ҳокимият) Цицероннинг сиёсий идеали бўлиб, мил. ав. 2-а. бошидаги Рим республикасини бунинг намунаси деб ҳисоблаган. Цицерон файласуф сифатида атомизмта қарши чиқди, жонни ўлмас ва абадий деб билди, реал тасаввурларни реал бўлмаган тасаввурлардан фарқ қилиш учун мезон йўқ деб ҳисоблади. Фалса-фий асарларида этика масалаларига асосий эътиборни қаратди. Юнон фалсафаси атамаларини ишлаб чиқди. Давлат ҳақидаги рисолаларида давлатни хусусий мулкни ҳимоя қилувчи, умумий ҳуқуқ меъёрларига асосланган ки-шилар уюшмаси сифатида талқин этди.
Цицероннинг 58 та нутқи, 19 та асари ва 800 дан зиёд мактублари сақланиб қолган. Цицерон асарлари Римдаги фуқаролар уруши даври тўғрисидаги маълумотлар манбаи ҳисобланади. Цицерон жаҳон тарихида нотикдик санъатини мукаммал эгаллаган киши сифатида шуҳрат қозонган. Унинг турли суд жараёнларида сўзлаган нутқлари нотиклик санъатининг энг юксак намуналаридир. Цицерон ўз асарлари («Яхшилик ва ёмонликнинг чегаралари тўғрисида», «Давлат тўғрисида», «Қонунлар тўғрисида», «Мажбуриятлар тўғрисида» ва б.) ҳамда нутқлари билан Рим мумтоз насри ва адабий тилига тамал тошини қўйган. Цицероннинг «Верресга қарши нутқлар», «Катилинага қарши нутқлар», «Оратор ҳақида» трактатини Ойбек ўзбек тилига таржима қилган.
Ас: Рим адабиёти, Т., 1939; Речи, т. 1—2, М., 1962; Три трактата об ораторском искусстве, М., 1972; Избранные сочинения, М., 1975.
Ад.: Утченко С, Цицерон и его время, М., 1972.