ЦУНАМИ

ЦУНАМИ (японча — ажал ва вайроналик келтирувчи тўлқинлар) — сув остида ёки соҳил бўйида кучли зилзила бўлганда, баъзан вулканлар отилиши ёки бошқа тектоник жараёнлар оқибатида денгиз тубининг кўтарилиши ва чўкиши натижасида юзага келадиган жуда узун гравитацион денгиз тўлқинлари. Сувнинг кам сиқилиши ва сув туби майдонларининг деформацияланиш даражасининг жуда жадаллиги сабабли, унга таянган сув устуни тарқалишга улгурмай ўрнидан қўзғалади, натижада океан юзасидан кўтарилиш ва пасайиш юзага келади. Бу юзага келган қўзғалиш сув қатламининг тўлқинсимон ҳаракатланишига сабаб бўлади, яъни катта тезликда (50 дан 1000 км/со-атгача) ҳаракатланувчи Цунами тўлқинлари юзага келади. Тўлқинлар оралиғидаги масофа 5 дан 1500 км гача, баландлиги эса очиқ океанда 0,1 м дан 5 м гача, қирғоқларда 10 м дан 50 м гача етади ва ундан ҳам ортиб кетади. Цунами катта ҳалокатлар келтиради. Асосан, Тинч океан қирғоқларида (Ц. ларнинг 80%) кузатилади. Энг кучли Цунами 1895 й. да Хонсю о. яқинида содир бўлган. Сўнгги 2004 й. 26 дек. да Жан.-Шарқий Осиё мамлакатларида юз берган Цунами оқибатида 300 мингдан зиёд киши қурбон бўлди ва бедарак йўқолди. Шу регионда жойлашган мамлакатлар иқтисодига улкан зарар келтирди. Цунамидан қисман сақ-ланиш учун океан ва денгиз қирғоқларида иншоотлар қурилади. Бир неча мамлакатларда аҳолини Цунамидан хабардор қилиш хизматлари тузилган.


Кирилл алифбосида мақола: ЦУНАМИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ц ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОКЕАН
ЕР
ТИНЧ ОКЕАН
ВУЛКАНЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты