ТЕКТОНИК СТРУКТУРАЛАР

ТЕКТОНИК СТРУКТУРАЛАР — Ер пўстида тоғ жинслари ётиш шаклларининг қонуниятли такрорланиши. «Тектоник структуралар» термини бир канча майда структуравий шакллардан ҳосил бўлган Ер пўстининг ҳар хил қисмларини ўз ичига олади. Тектоник структураларни таснифлайдиган энг асосий белгилар масштаб, морфология ва генезис ҳисобланади.

Элементар структурали шакллар (қатлам, бурма, дарзлик, узилишли бузилишлар — ташлама, узилма, силжиш, сурилма ва шарьяжлар) ва магматик жинслар Тектоник структуралар (дайка, силл, лакколит, батолит ва б.) мавжуд бўлиб, улар ўз навбатида, микроскопик ўлчамли Тектоник структуралар ҳосил қиладиган кичик ўлчамдаги структура бичимига эга бўлиши мумкин. Элементар структурали шаклларнинг қонуний мажмуи каттароқ тартибдаги Тектоник структураларни, мас., бурмалар гуруҳланиб мураккаб структура шаклларини — антиклинорий ва синклинорийни ҳосил қилади, улар ўз навбатида бурмали системаларни шакллантиради; платформаларда синеклиза, антеклиза, авлакогенлар ажралиб чиқади. Ер пўстининг анча йирик Тектоник структуралар ининг замини юқори мантиягача етиб боради ва чуқур структуралар деб аталади. Уларнинг асосийларига континентал ва океан платформалари (плиталар), океанга мансуб, синклиналь ва орогенлардаги ҳаракатдаги минтақалар киради, улар литосферанинг континентал ва океан сегментлари ва континентал қўшилмалари ҳамда чуқур ёриклар ва рифтлар киради. Асосан, Ер пустила ривожланадиган чуқур структуралар пўстли структуралар деб аталади. Тектоник структураларнинг вужудга келиши ривожланишнинг муайян йуналишга ва тарихга (кинематика) эга бўлган ҳаракатлар таъсирида (қ. Тектоник ҳаракатлар) ва жараённинг динамикасини акс эттирадиган ва тектоник деформацияларни юзага келтирадиган кучлар таъсири остида ҳосил булади. Элементар Тектоник структураларни структуралар геологияси урганади. Магматик жисмларнинг микроскопик Тектоник структуралар микроструктура анализи методи билан ўрганилади (қ. Петротектоника). Йирик масштабдаги элементар Тектоник структуралар мажмуи геотектоникада ўрганилади (қ. Тектоника). Т. е. геологик хариталаш, геофизик методлар, айниқса сейсморазведка ҳамда бурғилаш билан ўрганилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТЕКТОНИК СТРУКТУРАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
СТРУКТУРАЛАР ГЕОЛОГИЯСИ
ТОҒ ЖИНСЛАРИНИНГ БУРМАЛАНИШИ
ТОҒ ЖИНСЛАРИ ТУЗИЛИШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты