ТЕКТОНИКА (юн. tektonikos — қурилишга оид) , геотектоника — геологиянинг бўлими; Ер пўсти (литосфера)нинг структураси, ҳаракати, деформацияси ва ривожланиши, Ернинг бутунича ривожланиши билан боғлиқлиги тўғрисидаги фан (қ. Тектоник ҳаракатлар, Тектоник деформациялар). Т. нинг асосий вазифаси Ер пўстининг ҳоз. структураси, ундаги турли тоғ жинсларининг жойлашиши ва ётиш шароитлари, турлича (кичик бурмалар ва синиқлардан тортиб қитъа ва океанларгача) структура элементларининг қонуниятли уйғунлигини ўрганишдан иборат. Тектоника геол. нинг кўп соҳалари, айниқса структуралар геологияси, стратиграфия, петрография, литология, палеогеография, фойдали қазилмалар ҳақидаги таълимот билан боғлиқ. Тектоникада бир неча илмий йуналишлар мавжуд. Умумий ёки морфологик Тектоника (структуралар геол. си деб ҳам аталади) — литосферанинг турли структура элементларини ўрганади. Регионал Тектоника — Ер пўстининг айрим участкалари ёки литосферадаги структура шаклларининг тарқалишини ўрганади. Тарихий Тектоника — тектоник ҳаракатлар ва Ер пусти айрим структура элементларининг шаклланиши ва умуман структураларни ўрганади, тараққиётнинг асосий этап ва босқичларини белгилайди, унинг умумий қонуниятларини аниклайди. Фациялар ва қатламлар қалинлигини анализ қилиш йўли билан турли типдаги чўкинди жинслар (фациялар)ниж майдон бўйлаб тақсимланиши, турли кесмалар ва қатламлар қалинлигининг ўзгариши ўрганилади. Формацией анализ муайян тектоник шароитда ҳосил бўлган тог жинслари формациясининг майдонда жойлашиши ва вақтини (кесма бўйича) аниқлайди. Ҳажм методи ёрдамида Ер пусти тараққиётининг турли этап ва босқичларида ҳосил бўлган тог жинслари йирик комплексларининг ҳажмлари аниқланади ва қиёсланади. Чўкинди ва метаморфик қатламлар кесмаларидаги танаффуслар ва номувофиқликлар анализи текнотик ҳаракатлар фаоллиги ошган фазаларни белгилаҳдан иборат. Регионал ва тарихий Тектоника материалларидан тектоник хариталар тузишда фойдаланилади. Генетик ёки назарий Т. Ер пусти ва унинг структураси тараққиёти умумий назариясини яратиш мақсадида уларнинг регионал ва тарихий Тектоника томонидан аниқланган тараққиет қонуниятларини умумлаштиради. Бунда турли методлар ва, биринчи навбатда, структура анализи методи қўлланилади. Бунда силжиш ва бошкалар билан боғлиқ бурма, ёриқ, дарзлик, узилмалар каби тектоник бузилишларнинг ҳосил бўлиш шароитлари ва кетмакетлиги қандай бўлганлиги аниқланади. Қиёсий Тектоника методи бир синфга мансуб структура элементларининг типоморф хусусиятларини ва уларнинг тараққиёт изчиллигини аниқлаш учун имкон борича уларнинг кўпини қиёсий ўрганишдан иборат. Турли типдаги структуралар генезисини ўрганишда тобора кўпроқ аҳамият касб этаётган экспериментал метод кўпинча ўртача ва майда структура шаклларини ўхшашлик тамойилига асосан физик моделлаш билан шуғулланади. Тектониканинг янги соҳаси — тектонофизиканиит тараққиёти генетик Тектоника масалаларини ишлаб чиқишга таъсир кўрсатмоқда. Неотектоника Ер тарихининг энг янги (неогенантропоген) даврига оид тектоник ҳаракатларни ва бу даврда ҳосил бўлган структураларни ўрганади. Ҳоз. тектоник ҳаракатларни ўрганишда махсус методика (асосан, инструментал геодезик методлар) қўлланилади. Тектоника билан сейсмологиянинг бир-бирига туташиб, бирбирини тулдиришидан сейсмотектоника вужудга келди. Тектоника фойдали қизилмаларни қидирув ва разведка ишларини рационал йуналтиришга имкон беради.
Тектоника тараққиётининг асосий этаплари ва ҳозирги ҳолати.
Антик даврдаёқ ер юзасида сокинлик ҳукм сурмаслиги, баландликлар ва пастликлар (кўтарилмалар ва ботиқлар) борлиги маълум эди. Ўртаосиёлик буюк олим Беруний денгизлар туби кутарилиб қуриқликка айланиши ва аксинча қуруклик чукиб денгизга айланиши, Ер пустида огирликнинг мувозанатлашиб туриши ҳақида аниқ фикрлар билдирган. У тогларнинг пайдо булиши ва йўқ бўлиб кетиши табиий омиллар натижасида рўй бериши ҳақидаги назарияни яратди. Уйғониш давриря Леонардо да Винчи ва б. олимлар денгиз сатҳидан анча баланд бўлган жойларда тошқотган денгиз чиғанокларининг топилиши қуруқликнинг кўтарилишидан далолат беради деган хулосага келганлар. 17-а. да Н. СҒяенонинг фикрича, чўкинди тоғ жинслари катламлари дастлаб горизонтал ҳолда жойлашган, кейинчалик турли ҳаракатлар натижасида қия ҳолатга келган ва бурмаланган. 18-а. нинг 2ярмида М. В. Ломоносов ва Ж. Геттон асарларида Ер пўсти тараққиётида вертикал ҳаракатлар — кутарилишлар ва чўкишлар етакчи роль ўйнайди дейилган. Бу ғоя 19-а. да немис олимлари Л. Бух, А. Гумбольдт, Б. Штудер ишларида янада ривожлантирилган; бу олимлар «кўтарилиш кратерлари» ҳақидаги дастлабки илмий тектоник гипотезани шакллантирганлар. Бу гипотеза Россияда Д. И. Соколов ва Г. В. Абих (Кавказ бўйича) томонидан қувватланган эди. 19-а. ўрталаридан кон саноати тараққий этиши билан Ер пўстидаги бурмалар ва узилмалар систематикаси бўйича тадқиқот олиб борилиб, дастлабки хулосалар швейцариялик геолог А. Гейм ва француз геологи Э. де Маржерининг (1888) структура терминларида келтирилган. Турли ёшдаги бурмали зоналар ер юзаси бўйилаб нотекис жойлашганлиги геосинклиналпар назарияси (Америка олимлари Ж. Холл, 1859; Ж. Дэна, 1873; француз геологи М. Бертран, 1887) билан изоҳланади. Платформалар, харакатлар ва Ер пўстидаги деформациялар ҳақидаги таълимотни ишлаб чиқишда Н. А. Головкинский, А. П. Карпинский каби рус олимлари салмокди ҳисса қўшдилар. 19-а. охири — 20-а. бошларида Ернинг тараққиёти ҳақида янги фикрлар пайдо бўлди, лекин уларнинг биронтаси ҳам ягона фикр сифатида кўпчилик томонидан қабул қилингани йўқ. Пульсацион гипотеза тарафдорлари (У. Х. Бачер, рус геологлари М. А. Усов ва В. А. Обручев, 1940) контракцион гипотеза камчиликларини тулдиришга уриниб, Ер бир сиқилиб бир кенгайиб турган деган фикрни билдирдилар. Ернинг кенгайиши ҳақидаги гипотеза 1920—30 й. ларда намоён бўлди. Бу гипотезани Б. Линдеман (1927), немис олими О. Хильгенберг (1933), венгер геофизиги Л. Эдьед (1946) ривожлантирдилар. Австриялик геолог О. Амферер (1906) ва б. тадқиқотчилар Ер мантияси, пуст остидаги конвекцион оқимлар Ер пўстидаги тектоник деформациялар манбаидир, деган гояни илгари сурдилар. 1940 й. В. В. Белоусов радиомиграция гипотезасини яратди. Унга биноан, тектоник жараёнларни асосий манбаи радиоген иссиқлиқдир. А. Вегенер (1912) бутунлай ўзгачадрейфлар гипотезаси билан чиқди. Океан плиталарининг заминига эриган вулкан тоғ жинсларининг чўкиши ва сурилаётган плитанинг чеккаларини бирмунча кўтарилиши натижасида тоғ тизмалари, океан ороллар ёйи зонаси ҳосил бўлади. Алеут ва Курил о. лари, Япония, Индонезия, Филиппин ва б. материклар шундай пайдо бўлган. Уларнинг океанга караган қисмларида океан литосфера плиталарининг чўкиш чизиғида жойлашадиган океан новлари ҳосил бўлади. Океан плиталарининг чеккалари чўкаётганида чўкиндиларни ўзлари билан новга олиб кетадилар. Бунда чўкиндиларнинг бир қисми плита билан пастга кетиб, бир қисми континентларни ёки ороллар ёйи зонасининг чеккасига кириб тоғ тизмаларини ҳосил қилади. Континентлар ортилган 2 калин плиталар бир-бирига чети билан таяниб, катта букилма ҳосил қилади. Букилманинг кўтарилаётган қисмида астасекин тоғлар, чўкаётган қисмида «тоғ илдизлари» вужудга келади (мас., ҳозирги континентларда жойлашган Шим. Помир, Тяньшан, Копетдоғ ва б.). Литосферанинг асосий олтита улкан плиталаридан ташқари майда плиталари ҳам бор. Бу Арабистон я. о. ва унинг шим. қисмида жойлашган Эрондаги Загрос тог тизмасидир. Шундай қилиб, назарий Тектоника ва Ер пусти палахсалари горизонтал йуналишда озмикўпми сурилиб туради деган фиксизмдан фаркли ўлароқ, янги оқим — мобилизм дунёга келди. Токембрий геол. си ва геохронологиясини ишлаб чиқишдаги мувафаққиятлар Ер пўсти тараққиёти илк босқичлари хусусиятларини аникдашга имкон берди (Е. В. Павловский ва б.). 20-а. нинг 60й. ларида Ер пўсти юқори мантия тузилишини геофизик усуллар билан ўрганиш натижасида эришилган муваффақиятлар билан боғлиқ ҳолда Тектоника тараққиётида янги давр бошланди. Мантияда кам ёпишқоқ астеносфера қатлами борлиги тасдикланади: океанларни ўрганиш натижасида дунё океан ости tof тизмалари системаси ва уларни мураккаблаштирган рифтлар, шунингдек бу тизмалар бўйлаб чўзилган магнит аномалиялари кашф этилди, қад. геологик даврлар магнит майдонини ориентирлаш методи ишлаб чиқилди. Мобилистик тасаввурларнинг янгича куринишлари пайдо бўлди (Пейве ва б.), Ер моддаси дифференцияси гипотезаларини соф фиксистик ёки мобилистик асосда ишлаб чиқиш давом этди.
Ад.:Бухарин А. К., Брежнев В. Д. и др., Тектоника Западного ТяньШаня, М., 1989,Джамалов Д. Б., Зияханов 3. и др., Четвертичная тектоника зоны сочленения Срединного и Южного ТяньШаня, Тектоника, 1986; Ибрагимов Р. Н ., Сейсмогенные зоны Среднего ТяньШаня, Тектоника, 1978; Ситдиков Б. Б., Неотектоника Западного ТяньШаня, Тектоника, 1985.