УРОЛОГИЯ

УРОЛОГИЯ (уро… ва… логия) — клиник тиббиёт соҳаси; сийдик аъзолари системаси, жинсий аъзолар касалликларини, уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганади, шунингдек, бу касалликлар диагностикаси, давоси ҳамда олдини олиш усулларини ишлаб чиқади.

Урология 20-а. да хирургияд&н мустақил фан сифатида ажралиб чиқди. Урологик касалликлар кадимдан маълум. Абу Али ибн Сино қовукдаги тошларни тушириш сирасрорларини билган. Лекин илмий Урология 19-а. да шаклланди. 1869 й. да Г. Симон (Англия) биринчи марта сийдик найини катетерлаш, касалланган буйракни операция йўли билан олиб ташлашга муваффақбўлди. Франциялик Ф. Ж. Гюйон, Л. Мерсье, Ж. Альбарран; англиялик Г. Томпсон, П. Фрейер; австриялик Л. Диттель Урологиянинг ривожига муносиб ҳисса кўшдилар. Урологиянинг ривожи, асосан, цистоскопия ва рентген нурлари орқали текшириш усулларининг кашф этилиши билан боғлиқ. 20-а. да диагностика ва даволашнинг янги усуллари — хромоцистоскопия (Ф. Фелькер ва Э. Иозеф, Германия, 1903), ретроград пиелография (А. Лихтенберг ва Ф. Фелькер, Германия, 1906), экскретор урография (М. Свик, А. Лихтенберг, Германия. 1929) ва б. ишлаб чикилди. Буйрак етишмовчилигида голландиялик олим В. Колф клиникада биринчи марта сунъий буйрак ишлатди (1944).

Ўзбекистонда Урологиянинг ривожи 1924 й. да Ўрта Осиё ун-тининг тиббиёт фтида урология кафедраси ҳамда 25 ўринли урология клиникаси ташкил этилиши б-н боғлиқ. 60—70-й. ларда радиологик, ангиографик, уродинамик, компьютер томографик текширувларнинг амалиётга кириб келиши билан Урологияда жаррохлик усуллари такомиллашди; ТУР, перкутан операциялар, буйрак тошларини масофадан парчалаш йўлга қўйилди. Ҳоз. кунда лапароскопик операциялар (қ. Лапароскопия) кенг қўлланмоқда. Бунда О. М. Мухторов, И. П. Погорелко, Т. Н. Позднякова, Д. Л. Арустамов ва б. нинг ҳиссаси катта бўлди.

Тошкентдаги Урология клиникаси асосида 1990 й. Республика урология илмий маркази ташкил этилди, 2002 й. да у Республика ихтисослашган урология марказига айлантирилди. 1932 й. дан Ташкент Врачлар малакасини ошириш институтида урология кафедраси ва клиникаси фаолият кўрсатмоқца. 1997 й. клиника қошида Тошкент ш. урология маркази ташкил этилди, унда ЎзР вилоят ҳамда туман шифохоналарида Урология бўлимларини очиш, уларни малакали кадрлар ва мутахассислар билан таъминлаш ишлари амалга оширилади.

Республика клиникаларида урологик касалликларга ташхис қўйиш ва даволашда ультратовушли скенирлаш, уларнинг эндоскопик ва рентгенологик аппаратлар, ташқи тўлқин ёрдамида буйрак ва сийдик йўли тошларини майдалаш дастгохлари б-н жиҳозланиши Урология соҳасининг жаҳон талаблари даражасига кўтарилишига имкон берди. Йирик касалхоналар таркибида нефрология бўлимлари ва марказларининг ташкил этилиши туфайли ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги билан боғлиқтадқиқотлар ривожланди. Ўткир буйрак етишмовчилигида «сунъий буйрак» аппарати ёрдамида қонни тозалаш (гемодиализ) усули ишлаб чиқилди.

Сўнгги йилларда Республикамизда шошилинч тиббий ёрдам маркази ҳамда вилоят марказий шифохоналари қошида Урология бўлимларининг очилиши Ўзбекистонда Урологиянинг ривожланишида муҳим босқич бўлди.


Кирилл алифбосида мақола: УРОЛОГИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИБН СИНО
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТИББИЁТ
КИМЁ
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты