УРУҒКУРТАК

УРУҒКУРТАК (ovulum) , уруғмуртак — юксак ўсимликлар уруғчи гулида, одатда, уруғланишдан сўнг тугунча ичида ҳосил бўладиган бўртма. У. мева барг — плацента, уруғпоядаги махсус ўсимтада битта ёки бир нечтадан жойлашган; шарсимон ёки тухумсимон шаклда бўлади. Уруғкуртакнинг марказий қисми бир қават ёки бир неча қават қобиққа ўралган ядро (нуцеллус)дан иборат. Бу қобикдар ўсиб, битта умумий қобиққа айланиши мумкин. Уруғкуртакнинг микропиляр ва халазал қисмлари бўлади. Микропиляр қисм Уруғкуртакнинг учидаги қобиқлар туташиб кетмасдан чанг найлари ўтадиган уруғ йўли ёки чанг йўли (микропиле) ҳосил қилади. Тухумҳужайра уруғлангандан кейин Уруғкуртакдан уруғ ҳосил бўлади. Ўсимликларнинг тарихий ривожланиши жараёнида Уруғкуртак дастлаб уруғли қирққулоқларда пайдо бўлган. Ёпиқуруғлилар уруғкуртаги энг юксак даражада тузилган бўлиб, тугунча ичида жойлашган; ташқи ноқулай шароитдан ҳимояланган. Тухумҳужайра уруғлангандан кейин қобиклари уруғ пўстлоғига айланади. Тугунчада биттадан бир неча мингтагача Уруғкуртак ҳосил бўлади. Уруғкуртак плацентага нисбатан тўғри (атроп), тескари (анатроп), эгик (компилатроп) бўлади. Уларнинг ўткинчи шакллари ҳам бор. У тугунчада ҳар хил ҳолатда (марказий қисмида, тугунча деворида ва тубида) жойлашади.


Кирилл алифбосида мақола: УРУҒКУРТАК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты