ТИКАНБОШЛИЛАР

ТИКАНБОШЛИЛАР, акантоцефаллар (Acanthocephala) — бирламчи тана бўшликли чувалчанглар синфи (баъзи маълумотларга кура тип). Гавдаси қопга ўхшаш, уз. 1 — 65 см. Кугикуласи остида қалин гиподерма қавати жойлашган. Гавдасининг олдинги учидаги кўп илмоқли хартуми ёрдамида хўжайин танасига ёпишади. Хартуми тана ичига тортилади. Ҳалқа ва бўйлама мускуллари бор. Ичаги бўлмайди (осмотик озикданади). Айириш системаси протонефридий типида. Нерв системаси олдинги томонда жойлашган бош нерв ганглийси ва ундан кетадиган нервлардан иборат. Айрим жинсли, тухум қўяди. Метаморфоз ва хўжайин алмаштириб ривожланади. Оралиқ хўжайини — қисқичбақасимонлар ва ҳашаротлар. 6 туркум, 14 оила, 500 дан ортиқ тури бор. Асосан, ҳайвонларда, баъзан одамда паразитлик қилиб, акантоцефалёз касаллигини пайдо қилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТИКАНБОШЛИЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
НЕРВ СИСТЕМАСИ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты