ТИКАНДУМЛИЛАР (Uromastix) агамасимонлар оиласи уруғи. 15 (баъзи манбаларга кўра
8) тури бор. Шим. Африка, Осиёнинг жан. ғарбида тарқалган. Танасининг уз. 75 см гача (думи билан бирга). Думи ўткир учли ва катта тиканли тангачалар билан қопланган (номи қам шундан). 4 м гача узунликда ин қазийди. 4 — 20 тухум қўяди. Саҳроларда яшайди. Ўсимлик барги, гули, уруғ ва мевалари билан озиқланади. Гўштини маҳаллий халқ истеъмол қилади.