ТИКАНЛИ БАЛИҚЛАР (Gasterosteidae) — тикансимон балиқлар туркуми оиласи. 5 уруғи, 10 га яқин тури бор. Атлантика, Тинч океан ва Шим. муз океани ҳавзаларига мансуб денгиз ва чучук сувларда тарқалган. Танасининг уз. 3 — 20 см. Орқасида 3 — 16, қорин томонида битта тикан бўлади (номи шундан). Тиканли балиқлар 3 — 4 йил яшайди, 1 йилда вояга етади. Баҳор ва ёзда увилдириқ ташлайди. 60 — 400 тагача тухум қўяди. Тиканли балиқларнинг насл тўгрисида ғамхўрлиги мураккаб ритуаддан иборат: эркаги ўсимлик парчаларидан уя қуриб, уяга тухум қўядиган бир неча урғочисини ҳайдаб киради; тухумлари ва тухумдан чиққан балиқчаларни қўриқлайди. Тиканли балиқлар майда қисқичбақасимонлар, ҳашаротларнинг личинкалари, бошқа балиқларнинг увилдириқ ва чавоқлари билан озиқланиб, балиқчиликка қисман зарар етказади. Хўжалик аҳамияти кам, фақат 3 игнали Тиканли балиқлар овланади.