ТИЛ

ТИЛ — одам ва умуртқали ҳайвонлар оғиз бўшлиғидаги мускулли орган. Балиқларда Тил шиллиқ парда бурмасидан иборат бўлиб, висцерал скелет билан ҳаракатланади. Қуруқликда яшовчи умуртқалиларда Тил ҳаракатчан, у овқатни тутади, оғиз бўшлиғига суради, нафас йўлини беркитади ва ҳ. к. Т. да кўпгина безлар ва таъм билиш рецепторлари ривожланган. Сувда ва қуруқликда яшовчиларда эса шиллиқ парда бурмасидан ташқари, Тил таркибига кирадиган безлар ҳам бор. Судралиб юрувчилар Т. ининг шакли ва ҳаракатланиши турлича (мас., тошбақа ва тимсоҳлар Т. и кам ҳаракатланади; кўпчилик калтакесак ва илонлар Т. и узун ва ҳаракатчан). Қушлар Т. ининг шакли ҳар хил, одатда, шох қатлами жуда ривожланган, кам ҳаракат. Сут эмизувчилар Т. и яхши тараққий этган, ҳаракатчан, безлари ҳамда сўрғичлари кўп ва овқатни чайнаш, ютиш, таъм билиш, баъзан овоз чиқаришда ҳам иштирок этади.

Одам тили — шиллиқ парда билан қопланган мускулдан иборат. Овқатни чайнаш, ютиш ва гагшришда қатнашади. Тил 3 қисм: тор қисми — тил учи, бирмунча кенг ва қалинроқ қисми — тил негизи (илдизи), бу 2 қисм ўртаси — тил танасига бўлинади. Тилнинг оғиз бўшлиғи билан ҳалқумга томон қисми ўртасида кўр тешик, ундан тил учига томон йўналган тил юзасини иккига ажратиб турувчи ўрта эгат бор. Тилнинг пастки юзаси шиллиқ қавати анча нозик бўлиб, унда 2 та симметрик бурмалар, устки юзаси, яъни орқасида ҳар хил сўрғичлар бор. Сўрғичлар кўр тешикдан 2 ёнга йўналган чегараловчи чизиқдан олдинда ва Тилнинг ён томонларида жойлашган. Жумладан, ипсимон сўрғичлар Тил олдинги учининг 2 қисмида бўлиб, овқатни кабул қилиш, чайнаш, ҳалқумга йўналтиришга хизмат қилади. Ипсимон сўрғичлар орасида коник сўрғичлар, ҳар иккала сўрғичда, асосан, оғриқни, иссиқсовуқни сезувчи рецепторлар бор. Тил учи ва ёнларида замбуруғсимон сўрғичлар, кўр тешикнинг икки ёнида, чегараловчи чизиқнинг олд томонида тарновсимон сўрғичлар, Тил чеккаларида бир-бирига ёндош баргсимон сўрғичлар мавжуд. Бу сўрғичлар таъм билиш вазифасини бажаради. Тил шиллиқ пардаси қаватида тил муртагини ҳосил қиладиган кўплаб лимфоид фолликулалар, шиллиқ парда ости ва мускуллар орасида майда (шиллиқли, серозли ва аралаш) сўлак безлари жойлашган.

Тилнинг асосий қисмини чин ва скелет мускуллари ташкил этади. Чин мускуллар узунасига, кўндаланг ва вертикал йўналишда. Тилни суякларга бириктирадиган скелет мускуллари эса жуфт энгактил, энгактил ости ва бигизсимон ўсиқ мускулларидан иборат бўлиб, Тилнинг осон ҳаракат қилишига ёрдам беради. Тил артерияси шохчалари Тилни қон билан таъминлайди. Тилни тил нерви, тилҳалқум нерви ҳамда тил ости нерви иннервация қилади. Энгак ости, қисман жағ ости ва чуқур бўйин лимфа тугунлари Т. нинг регионар лимфа тугунларидир.


Кирилл алифбосида мақола: ТИЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
СУДРАЛИБ ЮРУВЧИЛАР
ОДАМ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты