ТИЛЕВМУРОТОВ

ТИЛЕВМУРОТОВ Кенжабой (1929, Қорақалпоғистон, Мўйноқ тумани — 1997.17.12, Нукус) — Қорақалпоқ халқ бахшиси (1977). Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1969). Хўжайли шақридаги пед. билим юртини (1948), Нукус пед. интини (1954) тугатган. Газ таҳририятларида адабий ходим, махсус мухбир, театрда актёр, мактабда ўқитувчи, директор (1956—60), 1960 й. дан Ўзбекистон ФА Қорақалпоғистон филиали Н. Довқораев номидаги Тарих, тил ва адабиёт интида илмий ходим. 1976 й. дан Қорақалпоғистон телевидениеси ва радиоси қошидаги «Мухаллес» дуторчилар ансамблига раҳбар.

Тилевмуротов бахшилик сирларини эрта ўрганган. Унга отаси Тилевмурот бахши устозлик қилган. Кенжабой бахши отасидан «Юсуф Аҳмад», «Хирмондали», «Саёдхон ва Ҳамро» каби достонларни, кўплаб халқ қўшиқларини ўрганган. Халқ достон, терма ва қўшикдарига ўзига хос йўналишда куй басталаган. Унинг мусиқий репертуарида соф чолғу куйлари билан бир қаторда, айтим (норма) куйларининг чолғу вариантлари ҳам ўрин эгаллаган. Москва, Тошкент, Олмаота, Ашхобод, Уфа каби шаҳарларда ўтказилган фольклор фестиваллари ҳамда адабиёт ва санъат декадаларида иштирок этган. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофоти лауреати (1986).

Насриддин Маманазаров.


Кирилл алифбосида мақола: ТИЛЕВМУРОТОВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
ТОШКЕНТ
ТАРИХ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты