ТИЛЛАРНИНГ ЧАТИШУВИ

ТИЛЛАРНИНГ ЧАТИШУВИ — муайян бир тил ёки лаҳжа тизимидаги унсурларнинг иккинчи бир тил ёки лаҳжа тизимидаги унсурлар билан қўшилиб кетиши; маълум тарихий даврларда ҳарбийсиёсий жиҳатдан ғолиб бўлган халқнинг тили билан мағлуб бўлган халқ тили уртасидаги муносабатлар мажмуи. Бунда баъзан ғолиб халқнинг тили мағлуб халқ тилидан устунлик қилади ва мағлуб тил, муайян из қолдирган ҳолда, ғолиб тилга сингиб кетади, баъзан ғолиб халқ тили, маълум из қолдирган ҳолда, мағлуб халқ тилига сингиб кетади. Mac, мил. ав. 2—1-а. ларда римликлар Галлия, Иберия каби ҳудудларни бўйсундирганларида, бу ҳудудлар аҳолисини ўз тилларини (халқона лотин тилини) ўрганишга мажбур қилганлар. Аксинча, герман қабилаларидан франклар Франциянинг шим. ҳудудларини босиб олганларида, ўзлари «французлашиб», уларнинг тиллари мағлуб тил бўлиб қолган. Туркийзабон булғор қабилалари 10-а. да Болқрн славян қабилаларини бўйсундирган («Болгария» атамаси хам шу қабила номидан олинган), лекин Тилларнинг чатишуви туфайли ўз тилларини йўқотиб юборган. 13-а. даги мўғул истилосидан сўнг мўғул тилининг Ўрта Осиёдаги ҳолати ғақида ҳам шундай дейиш мумкин. Тилларнинг чатишувида 2 тушунча: субстрат ва суперстрат ўзаро фарқланади; уларнинг ҳар иккаласи ҳам мағлуб тилнинг ғолиб тилдаги унсурларини англатади.

Тилларнинг чатишувини оддий сўз ўзлаштиришдан, тилларнинг ўзаро бир-бирини бойитишидан фарклаш керак. Чунки бошқатилдан сўз ўзлаштирган тиллар ўзига хос хусусиятларини саклаб, ички имкониятлари асосида ривожланади: бу ҳолатда маълум тил лексикасининг бойиши ҳақида гапириш мумкин. Хусусан, ўзбек, уйғур, озарбайжон, татар тилларига ислом дини, Қуръон матнини ўрганиш муносабати билан кўплаб арабча луғавий бирликлар кириб ўзлашган бўлсада, бу тиллар ўзига хос хусусиятларини, асосан, тўлиқ сақлаб қолган. Тилларнинг чатишувида эса тиллар ривожининг ички қонуниятлари бузилади ёки батамом йўқолади; фонетика ва фамматика соҳаларида бир қатор туб ўзгаришлар содир бўлади.


Кирилл алифбосида мақола: ТИЛЛАРНИНГ ЧАТИШУВИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БОЛГАРИЯ
ХИТОЙ
ЖАҲОН ТИЛЛАРИ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты