ТИМАН КРЯЖИ — Шарқий Европа текислигининг шим. шарқидаги қирлар. Шим. ғарбда Баренц денгизининг Чеша қўлтиқчасидан жан. шаркда Вичегда дарёсининг бошланиш еригача чўзилган (РФ Коми Республикаси ва Архангельск вилоятида). Уз. 900 км га яқин. Тиман кряжи гранит, сиенит, кристалли сланец каби жинслар билан, ер усти эса антропоген даври қуруқлик ва денгиз етқизиклари билан крпланган. Энг баланд жойи 471 м (Четласский Камень).
Тиман кряжининг шим. қисми тундра ва ўрмонли тундра, жан. кисми тайга зонасида (қорақарағай, оққарағай, қарағай ўсади). Титан минераллари (Ярега), боксит (Четласский Камень), нефть ва газ (Ус, Вуктиль ва б.) конлари бор.