УСТАД ИМРАН ХОН

УСТАД ИМРАН ХОН (1936, Каль кутта) — созанда (ситар, сурбаҳар), хонанда; 20-а. ҳинд мумтоз мусиқа маданиятининг йирик вакили. Машҳур (16-а. да Акбаршоҳ даврида асос солинган) мусиқачилар сулоласи вакили. Ашулачиликни онаси Баширан Бегим хамда бобоси Устад Бандех Ҳасан Хонлардан, ситор ижрочилик сирларини отаси Устад Инайат Хон ва акаси Вилайат Хондан ўрганган. Ёшлигидан хаял (ҳинд мумтоз лирик ашула) ижрочиси сифатида танилган. Кейинчалик ситор ижрочилигига хонандаликка оид бой оҳанг безаклари, товуш чиқариш усулларини сингдириб, ўзининг янги услубини кашф этган. 1956 й. дан акаси Вилайат Хон билан биргаликда ўзининг мукаммал ижро ва бадиҳа маҳорати, виртуоз техникасини Европа ва б. мамлакатларда намойиш қилган. 1963 й. дан Европа ва АҚШ Ун-т ва коллежларида даре ва маърузали концертлар берган. Энг нуфузли Ҳиндистон ва халқаро (Эдинбург, Берлин, Гонконг, Токио, Вашингтон, Париж, Москва, Лондон ва б.) мусиқа фестивалларининг доимий қатнашчиси. Ижролари 100 га яқин грампластинка ва компакт дискга ёзилган. Бир неча кинофильмларга мусика ёзишда ижрочи сифатида қатнашган. Ҳиндистон ҳукумати томонидан энг олий «Сангит Натак академия» мукофоти билан такдирланган (1988).


Кирилл алифбосида мақола: УСТАД ИМРАН ХОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ҲИНДИСТОН
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты