УФҚ, горизонт (юн. horizo — чегаралайман) — очиқ жойда Ер юзасининг кўринадиган чегара қисми ёки Ер юзасининг осмон сфераси билан кесишадиган қисми. Кўринма Уфқ ва математик Уфқ фарқланади. Кузатувчига осмон сфераси Ер юзаси билан туташиб кетадигандек бўлиб кўринувчи эгри чизиқни кўринма Уфқ дейилади. Уфқнинг кўринма узоқлиги қуйидагича ифодаланади: d~ 3,83VA , бу ерда d — масофа, км ларда; h — кузатувчининг Ер юзасидан (денгизда эса сув сатҳидан) турган баландлиги, м ларда ифодаланади. Баландлик ортиши билан Уфқнинг кўринма узоклиги, шунингдек, Уфқнинг пасайиши ортиб боради. Мас, денгиз қирғоғида турган одам 5—6 км, 10 м баландликда эса 12,1 км узоқдаги буюмларни кўриши мумкин. Кузатувчи турган нуқтада шовун чизиғи осмон сферасини зенит ва надир нуқталарида кесади (қ. Осмон сфераси). Шовун чизиғига перпендикуляр бўлган текислик билан осмон сферасининг кесишишидан ҳосил бўлган катта дойра математик ёки ҳақиқий Уфқ дейилади. Кўринма Уфқ, одатда, математик Уфқдан пастда ётади. Шунга кура, кўринма Уфқ ҳақиқий Уфқдан кичик бўлади. Жойнинг меридиани ҳақиқий Уфқ билан икки нуктада: шим. нуқта N ва жан. нуқта S да кесишади. N ва S лар ўртасида шим. га қараб турган кузатувчининг ўнг томони шарқ Е ва чап томони ғарб Жбўлади. Уфқ осмон экватори билан худди шу Е ва W нуқталарда кесишади. N, S, Е ва И^лар Уфқнинг асосий (бош) нуқталари бўлиб, унга дунё томонлари ҳам дейилади.