ТИПУ СУЛТОН

ТИПУ СУЛТОН (17501799) Майсур давлатининг ҳукмдори, инглиз босқинчиларининг Жан. Ҳиндистондаги сиёсатига қарши кураш раҳбари. Отаси Ҳайдар Али (1761—82) ғукмдорлиги даврида Майсур қўшинларига қўмондонлик қилиб Полилур (1790) ва Анегунди (1782) яқинидаги жангларда инглизларни мағлубиятга учратган. 2инглизмайсур уруши (1778 — 84) айни авж олган чоғда тахтга чиққан. 1783 и. Беднурда Мэтьюс армиясини қуршаб олиб, асир олган. Инглизларга қарши курашда моддий базани яратиш мақсадида эҳромлар ва мулкдорлар ерлари ҳисобига давлат ерларини кўпайтирди, мунтазам интизомли армияни тузди, аскар ва зобитларга маош тайинлади, армия хизматига катта тажрибага эга бўлган француз зобитларини жалб этди, артиллерияни вужудга келтирди, разведка ишини яхши йўлга қўйди. Бу тадбирлар орқали хазинани тўлдирди, кучли армияни тиклади. Франция, Туркия, Афғонистон билан инглизларга қарши иттифоқ тузиш ниятида самарасиз музокаралар олиб борган. 4инглизмайсур уруши (1799) даврида Майсур пойтахти Серингапатамни ҳимоя қилишда ҳалок бўлган.

Ад.: Ғиёсов Типу Султон, Ҳиндистоннинг янги тарихи, Типу султон, 1999.


Кирилл алифбосида мақола: ТИПУ СУЛТОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
ТУРКИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты