УХУАНЛАР — қадимда Монголиянинг шарқида яшаган ва хитой манбаларида дун ху деб аталган халқнинг бир кисми. Мил. ав. 3а. нинг бошларида ҳундар Ухуанларни ўзига бўйсундириб Ухун тоғи ён бағрига кўчиртирганлар. Шундан бошлаб улар ухуан деб атала бошлаган. Мил. ав. 119 й. Хань империяси қўшинлари ҳунлар билан урушганда, хитойлар ҳунларга қарши курашда улардан фойдаланиш учун Ухуанларни шарқ томонга кўчишга мажбур қилганлар. Мил. ав. 1-а. нинг бошларида Ухуанлар кучайиб нафақат Хань ҳукмдорларига, балки ҳунларга ҳам қарши ҳаракат қилган. Аммо ҳунлар улар устидан ғалаба қилиб, қайтадан ўз фуқаролигига ўтказган. Шундан кейинги 2—3а. лар давомида Ухуанлар гоҳ хунлар, гоҳ хитойлар таъсирида бўлиб турган. Мил. 207 й. Вэй ҳокимлиги ҳукмдори Цао Цао Ухуанларни тормор келтириб, 200 минг нафар кишини асирга олган. 10 минг оилани эса, Хитойнинг марказий текислигига кўчиради, қолган қисмини Манжурияда қоддиради. Шундан кейин, Ухуанлар астасекин маҳаллий халқ билан аралашиб, мустақил халқ сифатида тарих саҳнасидан йўқолиб кетган.