УХУМСОЙ

УХУМСОЙ — Жиззах вилояти Фориш туманидаги сой. Нурота тизмасининг шим. ён бағридан бошланади. Уз. 28 км, ҳавзасининг майд. 73,2 км2. Ухум довонидан (1300 м) 2 км шим. ғарбда Қорасой номи билан бошланади. Ўрта Ухум қишлоғи яқинида Тикчасой билан қўшилгач, Ухумсой деб аталади. Тоғлар орасида ён бағирлари баланд, кенг водийда нишаби катта тошлоқ ўзанда оқади. Ҳавзаси, асосан, сувни яхши ўтказадиган жинслардан тузилганлигидан қор ва ёмғир сувларининг кўп қисми ер остига сингиб кетади. Ўртача йиллик сув сарфи 1,17м3/ сек. дан (кўп сувли йилда) 0,130 м3/сек. гача (кам сувли йилда) ўзгаради. Қор, ёмғир ва булоқ сувларидан тўйинади. Баҳорда суви кўпаяди, ёз охири, куз бошларида суви камаяди. Тоғлар орасидан текисликка чиққач, ёзда ўзани қуриб қолади. Суви экин майдонларини суғоришга сарфланади.


Кирилл алифбосида мақола: УХУМСОЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
СИРДАРЁ
АМУДАРЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты