ТИРРЕН ДЕНГИЗИ — Ўрта денгизнинг бир қисми, ярим ёпиқ денгиз. Апеннин я. о. ва Сицилия, Сардиния, Корсика о. лари оралиғида жойлашган. Ўрта денгизнинг бошқа қисмлари билан Корсика, Бонифачо, Сардиния ва Мессина бўғозлари орқали боғланган. Майд. 214 минг км2. Энг чуқур жойи 3830 м. Денгизнинг жан. шарқида Липари о. лари жойлашган. Сувининг траси юза қисмида езда 22—24,5°, қишда 13—14°. Шўрлиги 37,2—38,2%,,. Сув кўтарилиши ҳар ярим суткада такрорланади (бал. 0,5 м). Балиқовланади. Йирик портлари: Неаполь, Палермо, Кальяри (Италия), Бастия (Франция).