УЧҚИЗИЛ

УЧҚИЗИЛ — Сурхондарё вилояти Термиз туманидагн қишлоқ, туман маркази. Т. й. станцияси, Термиз ш. дан 20 км узокликда, Учқизил сув омбори соҳилида. Аҳолиси 13,8 минг киши (2004). Пахта тозалаш з-ди, 4 қўшма, 6 кичик корхона, автокорхона ва б. саноат ва қурилиш ташкилотлари, МТП, деҳқон бозори бор. Умумий таълим, болалар мусиқа ва спорт мактаблари, касбҳунар коллежлари, лицей фаолият кўрсатади. Марказий кутубхона ва унинг шохобчалари, маданият уйлари аҳолига хизмат қилмоқда. Стадион ва б. спорт иншоотлари, сайёҳлик маскани мавжуд. Марказий касалхона, поликлиника, тез тиббий ёрдам ст-яси, дорихона, Тиббий тикланиш ва физиотерапия илмий тадқиқот инти (Тошкент ш.)нинг «Учқизил» филиали ишлаб турибди. Учқизил — Термиз йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилган.


Кирилл алифбосида мақола: УЧҚИЗИЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты