ТИТАН РУДАЛАРИ

ТИТАН РУДАЛАРИ — таркибида саноатда фойдаланиш учун техник томондан қулай ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бирикма ва концентрацияларда титан бўлган табиий минерал ҳосилалар. Асосий минераллари: ильменит (ТЮ2 43,7—52,8%), рутил, анатаз ва брукит (94,2—99%), лейкоксен (62—98%), лопарит (38,3—41%), титанит (33,7—40,8%), перовскит (38,7—58,9%), титанмагнетит. Т. р. магматик, экзоген ва метаморфоген конларга бўлинади. Магматик конлар таркибида 7—32% TiO2 бўлган ўта асосли, асосли ва ишқорли тоғ жинслари билан боғлиқ. Қатламли ва томирсимон шаклга эга холхолли ва яхлит Титан рудалари учрайди. Уларнинг таркибида ильменит билан бирга титанмагнетит ва гематит хам мавжуд. Йирик магматик конлар Россия, Канада, АҚШ, Норвегия, ЖАР ва Ҳиндистонда маълум. Титан рудаларининг экзоген конлари орасида: нураш пўстидаги ильменитли ва рутилли (ТЮ2 3—30%); ильменитнинг эллювиалделлювиалли ва аллювиалли сочмалари (ТЮ2 0,5 — 25%); ильменит, лейкоксен, рутилнинг (TiO2 0,5—35%) денгизқирғоқ бўйи (қад. ва ҳоз.) сочмалари ҳамда циркон, монацит ва б. бор. Денгизқирғоқбўйи сочмалари Титан рудаларининг асосий саноат туридир. Улар қатламли ва линзасимон уюмлар кўринишида бўлиб, қалинлиги бир неча ўн м га, узунлиги бир неча ўн км га, эни эса бир неча минг м га етади. Йирик сочмалар Россия, Австралия, Ҳиндистон, Бразилия, Янги Зеландия, Малайзия ва ШриЛанкада маълум. Метаморфоген конлар орасида қумтошлар лейкоксен билан (TiO2 8—10%); ильменитмагнетитлилар амфиболитларда (ТЮ2 — 12,2%); рутиллилар гнейсларда, хлоритли сланецларДа ва б. да фарқ қилинади. Титан рудаларида, одатда, Ti дан ташқари Ғе, V, Zr, TR, Sc лар ҳам мавжуд. Титан рудаларини бойитиш учун фавитацион ва магнит сепарацияси, флотация қўлланилади. Титан рудалари титан метали ва унинг қотишмаларини олишда, бўёқ, локлар тайёрлашда ишлатилади. Ўзбекистонда Қурама, Чатқол ва Шим. Нурота тогларида ильменит борлиги аниқланган.


Кирилл алифбосида мақола: ТИТАН РУДАЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



РОССИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КАНАДА
ЕР
МИНЕРАЛ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты